Ш УУР
Ш уурингизда дунени остин-устун қилишга қо-
дир куч яширин.
Унльям Женмс
Инсон мияси икки важга эга. Аввалда айтганла-
римиз онг ҳақида эди. Энди миянинг иккинчи то-
мони — сирли ва афсонавий шуур билан танишиш
вақти етди. Шуур қудрати инсонни лол қолдиради.
Маълумки, у инсон организмининг қон айланишидан
тортиб нафас олиш ва овқат ҳазм қилишгача бўлган
барча ҳаётий муҳим функцияларини назорат қилади ва
бошқаради. Яна шу ҳам аниқланганки, шуурда инсон
бошидан кечирган барча воқеалар муҳрланади. У ерда
ҳаётимиздаги ҳар бир ҳодиса, шунингдек, бу ҳодиса-
лар билан боғлиқ фикрларимиз ва ҳис-туйгуларимиз
ҳам ёзиб борилади.
—
^ ш
г
=
Айнан шуур кўп ҳолларда инсоннинг фаолияти-
ни йўналтириб, унга ёрдам беради. Интуиция, туш,
ҳиссиёт ва олдиндан сезиш (кўнгилга келиш) орқали
у бизга керакли гоялар ва ечимларни кўрсатади. Бу
қобилиятни бир бора кашф этгач, инсон ҳеч қандай
вазиятда ночор қолмайди.
Ва ниҳоят, айнан шуур ёрдамида мунтазам так-
рорланувчи импульслар — ҳислар ва кечинмалар жа-
даллашади ҳамда моддий тус олади. Сиз ўзингиз мод-
дий ҳаётда рўёбга чиқишини истаганингиз режа, фикр
ёки ҳиссиётни онгли равишда шуурда мустаҳкамласан -
гиз, тез орада ўйлаган нарсангизнинг моддий шакл-
да кўрасиз. Шуур сизга самарали хизмат кўрсатишга
тайёр, лекин оз сонли одамларгина унинг кучидан фой-
далана оладилар.
Онг ва шуур атрофидаги воқеликни яратиш ус-
тидан биргаликда қандай ишлашини кўрсатиш учун
яна ташбеҳга мурожаат қиламан. Шуур ҳосилдор ерга
ўхшайди — келиб тушган ҳар қандай уругни куртак
очиради. Фикрларингиз, қарашларингиз — булар уш-
бу ерга экилувчи уруглардир. Бугдойдан бошоқ униб
чиққандек, шуурга ҳам нима эксангиз, шуни ўрасиз.
Унутманг, онг — бу богбон, сизнинг вазифангиз —
ички богингизга нима тушиши лозимлигини тушуниш
ва саралаб олиш. Саралаш билан шугулланмасак, ич-
ки богимизга турли — ҳам яхши, ҳам ёмон уруглар
киришига йўл қўямиз, ҳолбуки айнан улар ҳаётимизда
рўй бераётган воқеалар сабабчиларидир. Ҳаётда нега
омадимиз келиши ёки келмаслигини тушуниш учун
ушбу ички оламимизга назар солишимиз керак.
Шуурнинг кўэи кўр. У муваффақият ва фаровон-
х лик билан баб-баробар омадсизлик, касаллик ёки
| кулфатни ҳам бирдек акс эттиради ва унга сингдир-
| ган нарсамизни ҳаётимизда рўёбга чиқаради. Шуурга
| нима тақдим этилса, қандай тақдим этилса (ижобий
| кайфиятдами ёки салбий муносабат биланми), ўша
8 нарсани ўшандай шаклда қабул қилади. У онг каби
| вазиятни баҳолашга ва сиз билан баҳсга киришишга
| қодир эмас.
Ҳаётингизни ўзгартириш ниятингиз бўлса, сабаби-
| ни излаш лозим — бу эса онгни қандай ишлатишин-
£ гизга: фикр юритиш тарзи ва тасаввур қилиш маҳора-
| тига боглиқ. Сиз бир вақтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам
! салбий фикр юрита олмайсиз. Муайян пайтда фикр
! юритишнинг у ёки бу шакли устунлик қилиши шубҳа-
8 сиз. Фикр юритиш тарзи аста-секин одатга айланади,
! шу сабабли сиз ижобий фикрлар ва ҳиссиётлар сал-
| бийларидан доимо устунлик қилишига интилишингиз
керак.
Ташқи ҳолатларни ўзгартириш учун олдин ички
оламни ўзгартириш керак. Аксарият одамлар айнан
ташқи муҳитни ўзгартиришга интиладилар. Агар
ўй-фикр ва тушунчалар ўзгартирилмаса, бундай ури-
нишлар фойда бермайди ёки берса ҳам уларнинг умри
қисқа бўлади.
Шуни англаб етсангиз, қаршингизда янада ях-
ши ҳаёт учун нурафшон йўл очилади. Муваффақи-
ят, бахт, саломатлик, фаровонлик ҳақида ўйлашни
ўрганинг, хаёлингиздан хавотир ва қўрқувни ҳайданг.
Онгингиз янада яхшисини кутиш билан банд бўлсин,
бунда одатий фикрларингиз ҳаётда эришмоқчи бўлган
мақсадларингиз билан машгул бўлишига эътибор бе-
ринг.
Мана шунда сизга “одатлар қонунияти” қўл ке-
лиши мумкин. Ҳар куни ушбу китобда келтирилган
усуллардан фойдаланиб, машқ қилишга одатланинг.
Китобни шунчаки варақлаб чиқманг, балки унда кел-
тирилган усулларни ҳаётингизнинг узвий қисмига
айлантиринг.
Сув қайси идишга тушса — стаканми, вазами ёки
дарё ўзаними — ўшанинг шаклини олади. Худди шу-
нингдек, шуурингиз ҳар кунлик хаёлларингиз орқали
унга қандай образлар сингдиришингизга қараб воқе-
ликни шакллантиради. Мана шу тариқа тақдирингиэ
амалга ошади. Ҳаётингиз — ўзингизнинг қўлингизда,
сиз уни ўзингиз истаганингиздек қила оласиз.
У Й Ғ У Н Л И К
Шуурингиз сизга истаган нарсангизни бера оли-
шини тушуниш ва буни ҳар куни кўз олдингизга кел-
тиришингиз керак, мана шунда ҳаётингизда қувончли
ўзгаришлар рўй беради. Қудратли ички “шеригингиз”
сизни керакли одамларга йўлиқтиради, мақсадингиз
амалга ошиши учун зарур вазиятларни юзага келти-
ради. Жозеф Кэмпбелл айтган “минглаб кўринмас
қўллар” сизга ёрдамга келади. Тушунмаган одамга
уйғунлик — бу шунчаки тасодиф ёки омад маҳсули
бўлиб кўриниши мумкин, лекин аслида уларнинг мут-
лақо алоқаси йўқ. Бунинг бари — ўй-фикрларингиз
таъсирида ишловчи табиий қонунлар амалга ошиши-
нинг натижасидир.
- Ж
Ш
Do'stlaringiz bilan baham: |