Туман ҳокими М.Олимов
Тошработ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Очилова Шоҳида томонидан қуриб битказилган “Тиш даволаш хусусий шифохонаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш ва ер майдонини доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2016 йил 12 февралдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Тошработ махалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Очилова Шоҳида томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 180 метр квадрат, қурилиш ости майдони 124.4 метр квадрат, фойдали майдони 102.9 метр квадратдан иборат бўлган “Тиш даволаш хусусий шифохонаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 12 февралдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 180 метр квадратда ер майдони Очилова Шоҳидага доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат унитар корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Газли шаҳар Амир Темур кўчаси ҳудудида фуқаро Рамазонов Шукур томонидан қуриб битказилган “Дорихона ва ташхис маркази” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 6 февралдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Газли шаҳар Амир Темур кўчаси ҳудудида фуқаро Рамазонов Шукур томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 400 метр квадрат, қурилиш ости майдони 190,96 метр квадрат, фойдали майдони 151,42 метр квадратдан иборат бўлган “Дорихона ва ташхис маркази” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 6 февралдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 400 метр квадратда жойлашган ер майдони Рамазонов Шукурга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат унитар корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |