Туман ҳокими М.Олимов
Челонғу қишлоқ фуқаролар йиғини Тошработ қишлоғида фуқаро Кенжаев Рахим томонидан қуриб битказилган “Савдо дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 16 апрелдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Челонғу қишлоқ фуқаролар йиғини Тошработ қишлоғида фуқаро Кенжаев Рахим томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 84.0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 64.0 метр квадрат, фойдали майдони 55.2 метр квадратдан иборат бўлган “Савдо дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 16 апрелдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 84.0 метр квадратда жойлашган ер майдони Кенжаев Рахимга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Бахористон кўчаси ҳудудида фуқаро Қўшаева Дилором томонидан қуриб битказилган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда 2-қаватида уй-жой” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 7 апрелдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Бахористон кўчаси ҳудудида фуқаро Қўшаева Дилором томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 144.0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 144.0 метр квадрат, жами фойдали майдони 231.01 метр квадрат шундан “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдали майдони 117.98 метр квадрат ҳамда “2-қаватида уй-жой” биносини фойдали майдони 113.03 метр квадрат, яшаш майдони 70.66 метр квадратдан иборат бўлган биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 7 апрелдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 144 метр квадратдан иборат ер майдони Қўшаева Дилоромга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат унитар корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |