Туман ҳокими М.Олимов
Шўрча қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида А-380 «Гузор-Нукус-Бейнеу» автомобил йўлининг 262 кмда “UTG-KERUI” қўшма корхонаси МЧЖ томонидан “Автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станцияси (АГНКС)” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 30 сентябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Шўрча қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида А-380 «Гузор-Нукус-Бейнеу» автомобил йўлининг 262 кмда “UTG-KERUI” қўшма корхонаси МЧЖ томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 10000,0 м2, қурилиш ости майдони 1047,0 м2, фойдали майдони 958,0 м2 дан иборат бўлган “Автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станцияси (АГНКС)” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 30 сентябрдаги далолатномасини тасдиқлансин ҳамда 10000,0 м2 ер майдони “UTG-KERUI” қўшма корхонаси МЧЖга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2.Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар А.Темур кўчасида фуқаро Эргашева Зулхумор томонидан қуриб битказилган “Кафетерий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда 2-қаватида мотел” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 27 сентябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар А.Темур кўчасида фуқаро Эргашева Зулхумор томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 2000,0 м2, қурилиш ости майдони 638,25 м2, фойдали майдони 1716,12 м2 дан иборат бўлган “Кафетерий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда 2-қаватида мотел” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 27 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 2000,0 м2 ер майдони фуқаро Эргашева Зулхуморга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2.Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |