Туман ҳокими М.Олимов
Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ғолиб Ширин” фермер хўжалиги томонидан қуриб битказилган “Далашийпон ва техникаларни сақлаш” биноларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2016 йил 26 ноябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ғолиб Ширин” фермер хўжалиги томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 500,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 300,82 метр квадрат, фойдали майдони 242,5 метр квадратдан иборат бўлган “Далашийпон ва техникаларни сақлаш” биноларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2016 йил 26 ноябрдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 500,0 метр квадратда жойлашган ер майдони “Ғолиб Ширин” фермер хўжалигига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар А.Темур кўчасида фуқаро Эргашева Зулхумор томонидан қуриб битказилган “Кафетерий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда 2-қаватида мотел” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 27 октябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар А.Темур кўчасида фуқаро Эргашева Зулхумор томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 2000,0 м2, қурилиш ости майдони 638,25 м2, фойдали майдони 1716,12 м2 дан иборат бўлган “Кафетерий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда 2-қаватида мотел” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 27 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 2000,0 м2 ер майдони фуқаро Эргашева Зулхуморга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2.Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |