Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Нурафшон кўчасида фуқаро Эргашев Алишер томонидан қуриб битказилган “Нонвойхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 17 сентябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Нурафшон кўчасида фуқаро Эргашев томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 266,0 м2, қурилиш ости майдони 172,0 м2, фойдали майдони 139.7 м2 дан иборат бўлган “Нонвойхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 17 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 266,0 м2 ер майдони фуқаро Эргашев Алишерга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2.Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ал Азиз Элегант” МЧЖ томонидан қуриб битказилган, туман ҳокимининг 2013 йил 19 апрелдаги 256-сонли қарори билан фойдаланишга қабул қилишга ҳамда қўшимча қурилган муқобил ёқилғи билан ишлайдиган “Иссиқхона” ва ёрдамчи биноларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2016 йил 17 сентябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ал Азиз Элегант” МЧЖ томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 9500,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 4914,7 метр квадрат, фойдали майдони 4869,6 метр квадратдан иборат бўлган муқобил ёқилғи билан ишлайдиган “Иссиқхона” ва ёрдамчи биноларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2016 йил 17 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 9500,0 метр квадратда жойлашган ер майдони “Ал Азиз Элегант” МЧЖга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |