Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Тумандаги 27-сон мактабини реконструкция қилиш, шу жумладан 210 ўқувчи ўринли янги ўқув блоки иншоотини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул хайъатининг далолатномаси тасдиқлансин.
2. 27-сон умум таълим мактаби (Р.Шарипов)га ушбу мактаб биносини ўз тасаруфига олиш топширилсин.
3. Туман ер тузиш, кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Тумандаги мукаммал таъмирланиши тугалланган 11-сонли мактабгача таьлим муассасаси биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул хайъатининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Давлат қабул хайъатининг 2017 йил 01 ноябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Тумандаги мукаммал таьмирланиши тугатилган 30-сон мактабини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул хайъатининг далолатномаси тасдиқлансин.
2. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Азимова Манзура томонидан қайта реконструкция қилиб қуриб битказилган “Дорихона” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан шахар А.Темур шоҳ кўчасида қурилиши тугалланган “2 қаватли 8 квартирали уй-жой биноси”ни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат кабул ҳайъатининг 2011 йил 16 июндаги далолатномасига асосан:
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шахар А.Темур шоҳ кўчасида қурилиши тугалланган “2 қаватли 8 квартирали уй-жой биноси”ни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат қабул ҳайъатининг 2008 йил 5 декабрдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Ромитан туман ҳокимлиги ва “Наврўз” хусусий корхонаси ўртасида 2007 йил 11 февралда тузилган шартномага мувофиқ Ромитан шахар А.Темур шоҳ кўчасида қурилиши тугалланган 4 қаватли 32 квартирали уй-жой биноси ва қурилиши тугалланмаган қозонхона биноси “Чойхона” сифатидан қуриб фойдаланиш учун “Наврўз” МЧЖга бириктириб берилсин.
3. Туман ҳокимлиги ихтиёридаги 16 та квартиранинг умумий қиймати 2008 йил 8 декабрдаги далолатномага мувофиқ 356 млн сўм қилиб белгилансин ва туман ҳокимлиги улуши сифатида “Наврўз” МЧЖга шу маблағ ҳисобига “Ромитан деҳқон бозори” да қурилиш ишларини амалга ошириш топширилсин.
4. Туман “Ер тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати” га ушбу уй-жойни расмийлаштириш топширилсин.
5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |