Туман ҳокими М.Олимов
Миришкор маҳалла фуқаролар йиғини Баҳрин қишлоғида фуқаро Амонов Бекзод томонидан қуриб битказилган “Савдо дўкони, тикув цехи ва кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” биноси фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг 2018 йил 23 январдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Миришкор маҳалла фуқаролар йиғини Баҳрин қишлоғида фуқаро Амонов Бекзод томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 600,0 метр квадрат, шундан қурилиш ости майдони 292,4 метр квадрат, фойдали майдони 532,32 метр квадратдан иборат бўлган “Савдо дўкони, тикув цехи ва кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” биносини фойдаланишга қабул қилиш Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 23 январдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 600,0 метр квадратда жойлашган ер майдони Амонов Бекзодга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Газли шаҳар ҳудудида Evro-Asian қурилиш Карпорацияси "ЕVRASCON" очиқ акционерлик жамияти томонидан қуриб битказилган “Вақтинчалик қурилиш базаси” биноларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб, битказилган бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 23 январдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Газли шаҳар ҳудудида Evro-Asian қурилиш Карпорацияси "ЕVRASCON" очиқ акционерлик жамияти томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 15000,0 м2, шундан қурилиш ости майдони 2674,9 м2 дан иборат бўлган “Вақтинчалик қурилиш базаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 23 январдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Бухоро вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси Ромитан туман филиали (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |