Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Муҳамад Самосий (Я.Наврўзов) кўчасида фуқаро Бозоров Фатилло томонидан қуриб битказилган “Тиш даволаш поликлиникаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2012 йил 21 январдаги далолатномасига асосан ва Ромитан шаҳар Нурафшон кўчасида яшовчи фуқаро Бозоров Фатиллонинг 2011 йил 12 январдаги аризасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2012 йил 21 январдаги Ромитан шаҳар Муҳамад Самосий (Я.Наврўзов) кўчаси ҳудудида фуқаро Бозоров Фатилло томонидан қуриб битказилган икки қаватли “Тиш даволаш поликлиникаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган икки қаватли “Тиш даволаш поликлиникаси” биносининг умумий ер майдони 80,0 м2, шундан қурилиш ости майдони 70,88 м2, фойдали майдони 109,62 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Бозоров Фатиллога доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан ҚФЙ Қатаған, Хўжалар қишлоқларида аҳоли томонидан газ қувурларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
“Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасининг 2011 йил 5 августдаги 143-сонли фармойиши билан рухсат берилган ва ишчи гуруҳ томонидан фойдаланишга қабул қилинган далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан ҚФЙ Қатаған, Хўжалар қишлоқларида аҳоли томонидан D-108 ммли 1606 пм юқори босимли, D-108 ммли 11 пм ўрта босимли газ қувурлари ва бир дона РДУК-100 русумли ГТП ни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи қабул комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин.
2. “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси “Ромитангаз” филиали (А.Жумаев)га фойдаланишга қабул қилинган газ қувуриларини статистик ҳисоботга киритиш вазифаси юклатилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |