Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар А.Темур кўчасида фуқаро Бадалов Зиёдилло
Субхонович томонидан қуриб битказилган тўй маросимлар ўтказиш маркази қисмига кирувчи биринчи навбатдаги “Озиқ овқат савдо дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2015 йил 9 октябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. А.Темур кўчасида фуқаро Бадалов Зиёдилло Субхонович томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 154,56 м2, қурилиш ости майдони 154,56 м2, фойдали майдони 364,56 м2 дан иборат бўлган тўй маросимлар ўтказиш маркази қисмига кирувчи биринчи навбатдаги “Озиқ овқат савдо дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2015 йил 9 октябрдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 154,6 м2 да жойлашган ер майдони фуқаро Бадалов Зиёдилло Субхоновичга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат унитар корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Эргашев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Тошработ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Ғафуров Комил томонидан қуриб битказилган “Озиқ овқат дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2015 йил 3 октябрдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг Тошработ маҳалла фуқаролар йиғини Тошработ қишлоғида фуқаро Ғафуров Комил томонидан қуриб битказилган “Озиқ овқат дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фуқаро Ғафуров Комилга доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган жами 84 м2, шундан қурилиш ости майдони 64,2 м2, фойдали майдони 100,88 м2 дан иборат бўлган “Озиқ овқат дўкони” биноси фойдаланишга қабул қилинсин ва 84,0 м2 ер майдони майдони эгалик қилиш ва доимий фойдаланишга рухсат берилсин
3. Туман ер тузиш, кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Эргашев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |