Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ҲАРБИЙ ТРИБУНАЛ
Каналес билан Карвахелни исён кўтариш ва хиё
-
натда айблаб қўзғатилган иш барча оғирлаштирувчи 
ҳолатлар асосида қаппайиб борар эди; айбни исбот
-
ловчи ҳужжатлар шунчалик кўп тўпландики, уларни 
бир ўтиришда ўқиб тугатиш мумкин эмасди. Бошқа 
бошпанаси йўқлиги туфайли Муқаддас арк остонасида 
ётиб юрадиган ўн тўрт киши бир овоздан қасам ичиб, 
генерал Эусебио Каналес ҳуқуқшунос Абел Карвахел 
билан биргаликда ҳарбий полковник Хосе Парралес 
Сонриентега ташланиб, уни бўға бошлаганига бевоси
-
та гувоҳ бўлганини тасдиқладилар; полковник ўзини 
арслондек ҳимоя қилиб, охирги нафасигача олишгани
-
га қарамай, қўққисдан ҳужумга ўтган ва сон жиҳатидан 
кўп бўлган рақибларига кучи етмади. Гувоҳлар яна шуни 
тасдиқладиларки, қотиллик содир бўлгач, ҳуқуқшунос 
Карвахел генерал Каналесга қуйидагича ёки шунга яқин 
сўзлар билан мурожаат қилган: «Биз Чавандозни йўлдан 
олиб ташлаганимиздан кейин казарма бошлиқларининг 
ҳаммаси қуролларини ташлаш ва сизни, генерал, Олий 
бош қўмондон сифатида тан олишдан бошқа иложи йўқ. 
Тез ҳаракат қилайлик, ҳадемай тонг отади, мени уйимда 
кутиб ўтирганлар билан бирга республика Президенти
-
ни қамоққа олиш ва йўқ қилиш, сўнг янги ҳукумат ту
-
зиш лозим.»
Карвахелнинг қойил қолишдан бошқа иложи йўқ. 
Ишнинг ҳар бир варағи унга кутилмаган янгилик 
«ҳадя» этар, тўғрироғи, кулгисини қўзғатарди. Аммо 
аҳвол жиддий, куладиган вақт эмас. У ўқишда давом 
этди. Ним қоронғи хонага деразадан тушган кундузги 
ёруғликда ўқишга тўғри келди, ўлимга ҳукм этилган
-
ларга мўлжалланган бу хонада ҳеч қандай жиҳоз йўқ 
эди. Бугун тунда юксак лавозимли арбоблар иштиро
-
кида ўтадиган ҳарбий трибунал ҳукмни эълон қилади; 
уни бу ерга иш билан танишиб чиқиш ва ўз ҳимоясига 
тайёрланиш учун олиб келишган. Вақт ўтиб борарди. 
Уни қалтироқ босди. У ўқир, ҳаяжон ичида бетларни 


195
варақлар, мисралар зулмат оғушида ғойиб бўлиб борар 
эди. Буюк ижод намунасини охиригача ўқий олмади. 
Қуёш нурини етаклаб олиб кетди. Қайғу-аламлар булу
-
ти само ёритгичининг кўзини ўради. Охирги бет, икки 
оғиз сўз, сарлавҳа, йил, варақ... У варақдаги рақамни 
аниқлаш учун беҳуда ҳаракат қиларди, тун саҳифаларни 
қора сиёҳ доғи билан бўяди. Ҳолдан тойиб, қоғозлар 
устига бошини қўйди. Қоғозлар уюми жарликка 
улоқтиришдан олдин бўйнига осилган тошдек бўлиб 
туюлди. Турма ичидаги тор йўлаклардан оддий жиноят
-
чиларнинг оёғига урилган кишанларнинг жаранглаши, 
олислардаги шаҳар кўчаларидан эса ғилдиракларнинг 
бўғиқ шовқини эшитилди.
− Ё, худойим, музлаб бораётган баданим иссиқ 
бўлишини хоҳлайди, кўзларимга ҳозир қуёш нурига 
ғарқ бўлган нариги ярим шардаги барча одамлардан 
кўра кўпроқ ёруғлик ва ҳарорат керак. Агар ана шу 
одамлар мени мусибатларимни билганда, э, худойим, 
сендан кўра кўпроқ меҳр-шафқат кўрсатган ва менга 
қуёшни қайтариб берган бўларди ва мен охиригача ўқиб 
чиқардим...
У қанча бет қолганини чамалаб кўрди, қайта санаб 
чиқди. Тўқсон бир бет. У бармоқ учлари билан катта 
ҳарфларда ёзилган сарлавҳаларни пайпаслаб чиқди, 
ғам-ғуссага ботиб, ўқишга уринди.
Кеч кирганда уни ёпиқ фойтунда кучайтирилган 
қўриқчилар қуршовида Иккинчи полиция бўлимидан 
Марказий турмага олиб ўтишди; у яна кўчага 
чиққанидан, ундаги шовқинларни эшитиб кетаётгани
-
дан беҳад хурсанд бўлди, ҳатто уйимга олиб кетишяпти
-
микин, деган ширин хаёлга ҳам борди. Аммо кўнглидаги 
сўзлар ғамгин сиқилган лаблари ва кўз ёшлари ичида 
йўқ бўлиб кетди.
У қўлида иш солинган папка, полициячилар тўдаси 
томон юриб борди, лабларида кўчадаги нам ҳаво таъми. 
Полициячилар қоғозларни тортиб олишиб, бир оғиз сўз 
айтмасдан уни қудратли ҳарбий трибунал ўтаётган хо
-
нага итариб киргизишди. 


196
− Жаноб раис, ўтинаман, эшитинг, − деди Карва
-
хел шоша-пиша минбарда раислик қилаётган генералга 
қараб. − Мен қандай қилиб ўзимни ҳимоя қила оламан − 
ҳатто тергов материалларини охиригача ўқишга ҳам им
-
кон беришмади...
− Ҳеч қандай ёрдам беролмаймиз, − жавоб қайтарди 
у, − тергов муддати қисқа, вақт ўтиб кетаяпти, кечикти
-
риш мумкин эмас. Бизни бу ерга қоғозбозликни йўқо-
тиш учун чақиришди.
Ундан кейинги воқеалар Карвахелга даҳшатли туш 
ичида кўринаётган ярим маросим, ярим ғаройиб ко
-
медияга ўхшаб туюлди. У асосий қаҳрамонга айлан
-
ди ва ҳаммани шафқатсиз рақиблари томонидан осиб 
қўйилган ўлим сиртмоғига солиб томоша қила бош
-
лади. Аммо заррача қўрқув сезмади, ҳеч нарсани ҳис 
қилмади, ҳаяжонлари жонсиз парда орқасида қолиб 
кетди. У ўзини мардлар қаторида санаши мумкин эди. 
Трибунал столи устига йўриқномада кўрсатилгандек, 
байроқ ёпилганди. Ҳарбий мундирлар. Баённома билан 
танишиш. Баённомалар ҳаддан ташқари кўп. Қасам 
ичиш. Столда, байроқ устида ҳарбий кодекс − тошдек 
турибди. Гувоҳлар ўриндиғида... гадолар ўтиришарди.
Тергов материаллари эълон қилингач, қораловчи − 
юзи кичкина, сочи калта, боши катта мундири ёқасидан 
диккайиб чиқиб турган зобит минбарга кўтарилиб, жи
-
ноятчига ўлим жазоси берилишини талаб қилди. Кар
-
вахал яна трибунал аъзоларини кўздан кечирди: улар 
бирон нарсани англашга қодирми? Кўзига биринчи 
ташланган кимса ғирт маст эди. Қишлоқ байрамла
-
рида қарта ўйнайдиган деҳқонларникига ўхшайдиган 
қоп-қора қўлларини байроқ устига тираб олган. Ёнида 
кўкимтир юзли зобит ўтирар; у ҳам сархуш эди. Ўлгудек 
ичган раис оёқда аранг турарди.
Карвахал ўзини ҳимоя қилиб гапира олмади. Оғзидан 
зўрға бир-икки сўз чиқди, аммо шу дақиқадаёқ булар 
ҳеч нарсани англамайди, деган оғир изтироб вужудини 
қамради. Сўзлари томоғида ёпишқоқ хамирга айланди.


197
Аввалдан тайёрланиб ёзиб қўйилган ҳукм «қо-
ғозбозликни йўқотиш» учун келган бу дағал жазолов
-
чиларга заррача таъсир қилмаслиги кўриниб турибди. 
Қоқланган гўштдан тайёрланиб, олтин рангига бўялган 
бу қўғирчоқлар, бақакўз ювиндихўрлар, фуражка тас
-
масини чайнаб тош қотган соқов аскарчалар бировнинг 
уйида жиноят содир бўлаётганда қаққайиб турадиган 
мебелларга ўхшайди.
− Ҳукмга норозилик эълон қиламан!
Карвахалнинг овози даҳмадан чиқаётгандек бўғиқ 
эди.
− Бекорчи гапларни йиғиштиринг! − ўшқирди про
-
курор.
− Ҳеч қандай шикоят ва такрорий аризалар қабул 
қилинмайди; энди макру ҳийлаларингиз кетмайди!
Муқаррар ўлим даҳшати, умри тамом бўлаётганини 
ҳис қилиш, ўқ мажақлаб ташлайдиган суяклари, ҳали 
совимаган, қонга ботган бадани, шишага айланган 
кўзлари, муз қотган кийимлари, совуқ ер − буларнинг 
ҳаммасини онг-шууридан бутунлай чиқариб ташлаш ис
-
таги ниҳоят, сув тўлдирилган оғир стаканни кўтаришга 
мадор бағишлади. Саросима ичида уни бўшатди, 
столга уриб, синдириб қўймаслик учун қалтироқ тур
-
ган қўлларини зўрға мувозанатга келтирди. Таклиф 
қилинган сигаретни рад этди. Титраётган бармоқлари 
билан бўйнини қашлади, деворни пайпаслаб эмаклади.
У чалажон эди, оғзидан бодринг ҳиди анқир, кўзи 
тўла ёш, оёғида аранг турарди. Шу ҳолда шамол гувил
-
лаб ётган йўлакдан судраб олиб кетдилар. Турна кўзли 
лейтенант унга хитоб қилди: 
− Ҳуқуқшунос, сўнгги марта бир томчи ич...
У улкан шишани оғзига келтириб ичди. 
− Лейтенант, − зулмат ичидан овоз келди, − эртадан 
батареяга жўнайсиз. Сиёсий маҳбусларга ҳеч қандай 
имтиёз берилмасин, деган буйруқ бор. 
Яна бир неча қадам, сўнг уни ер остидаги узунли
-
ги уч метр, эни икки ярим метр бўлган − ўлимга ҳукм 
этилган ўн икки киши консерва қутисидаги балиқларга 


198
ўхшаб қалашиб ётган камерага ташладилар. Улар та
-
биий эҳтиёжларини тик туриб бажаришар, бўшанишар 
ва нажасларини оёғи билан босиб, эзғилашар эди. 
Карвахал ўн учинчи бўлди, аскарлар чиқиб кетишгач, 
бадбўй ҳид ичида жон талвасасида қолган одамлар ора
-
сига даҳшатли сукунат тушди; бу жимликни тириклай 
кўмилган бир маҳбуснинг олисдан келаётган фарёдиги
-
на бузар эди.
Карвахал ташналик билан ўлдиришга ҳукм этилган 
бахтсиз маҳбуснинг нолаларини ўзи билмаган ҳолда 
ҳисоблаётганини сезиб қолди: отмиш икки!.. Отмиш 
уч!.. Отмиш тўрт!..
Оёқлар орасидан чиқаётган сассиқ ҳид ва ҳаво 
етишмаслиги туфайли у ўзини идрок этолмай қолди, 
бир ўзи тубсиз дўзах азобига тушган умидсиз одамлар 
тўдасидан юқори кўтарилиб, ташнанинг фарёдларини 
санаган кўйи айланиб юра бошлади.
Тирноқлари ва кўзлари қуриган арғувон япроғидек 
сарғайиб кетган Лусио Васкес қўшни хонада маҳбуслик 
азобини тортмоқда эди. Вақти келиб бошига тушган 
барча мусибатлар учун айбдор, деб билган Хенаро Ро
-
дасдан ўч олиш туйғуси уни ушлаб турарди. Юрагини 
ана шу қора ният – зулматда судралаётган чувалчанг 
бутунлай эгаллаб олган, фақатгина рақиби қорнини 
ёриб ташлайдиган пичоқ зарбасини кўриш истаги ёвуз 
юрагига оз бўлса-да, тасалли берар эди. Сариқ лой ичи
-
дан чиққан чувалчанг − Васкес қўлларини мушт қилиб, 
қасос алангасида ёниб-ўртанарди. Уни ўлдириш керак! 
Ёриб ташлаш керак! Худди рақиби ёнгинасида турган
-
дай соясини ушлар, кафтида пичоқнинг совуқ дастаси
-
ни ҳис қилар ва қутурган шарпа сингари хаёлан Родасга 
ташланар эди.
Тириклай кўмилган маҳбуснинг фарёди уни титраб-
қақшатарди.


199
− Per Dio, per favori
1
… сув! Сув! Тинетига
2
сув бе
-
ринг! Сув, сув! Per Dio, per favori… су-у-ув, су-у-ув, сув! 
Ўлимга маҳкум ташқаридан ғишт уриб ташланган 
эшикни тақиллатар, полни, деворни тепар эди...

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish