Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

7- Серьор Президент


98
 «ЯНГИ УЙ»ДА
Эрталаб соат саккизда (сув соатлари ҳар жиҳатдан 
яхши эди; соат миллари ҳам, вақт ҳам сакраб кетмасди), 
роппа-роса саккизда Фединанинг ҳаммаёғини обдон 
тинтиб-текшириб, ўзига хос белгиларини ёзиб олишган
-
дан кейин гўрдек совуқ ва қоронғи, гитарадек қинғир-
қийшиқ камерага ўтказишди. Бошидан-оёғигача, қўлтиқ 
тагию тирноқ остигача синчиклаб текширишди, сабаби 
генерал Каналес ўз қўли билан ёзган ва бахтиқаро аёл 
генерал уйидаги хоналарда дайдиб юрганда топиб олган 
хат енги ичидан чиқиб қолганди.
У тик туравериб толиқди, узунлиги бор-йўғи икки 
қадам келадиган хонада юриб бўлмасди; ўтирганим 
яхшироқ деб ўйлади у. Полдан изиллаб совуқ чиқиб ту
-
рарди, бир лаҳзада оёқлари, қўли, ҳатто қулоқларигача 
музлаб кетди (совуққа қанча чидаш мумкин экан!) − у 
ноилож ўрнидан қўзғалди; тик турди, яна ўтирди, тағин 
турди, ўтирди, турди, ўтирди.
Турма ҳовлисида очиқ ҳавога олиб чиқилган маҳбус 
аёллар қўшиқ айтишарди. Улар астойдил куйлаётган
-
ларига қарамай, қўшиқларидан чириган сабзавот ҳиди 
анқиётгандек туюлади. Ярим мудроқ аҳволда такрорла
-
наётган оғир оҳанг занжирини бирдан шиддатли, аммо 
маъюс қичқириқ узиб юборди. Ҳақоратли куфрона 
сўзлар... қарғиш... Забур оҳангларини эслатадиган чўзиқ 
қалтироқ овозни эшитган Фединани ваҳима босди.
Каталак хона билан
Фоҳишахона ораси
Бир қадам йўл,
Қўлингни узатсанг
Тегар осмонга;
Сен билан бир жойда турибмиз ҳозир,
Қайноқ бўсаларни тўйиб олавер.
Ай-яй-яй-яй!
Мен билан бирга бўл,
Бу ер билан
Фоҳишахона ораси


99
Ва ёруғ олам
Бир қадам йўл.
Қўшиқдаги баъзи сўзлар оҳангга мос келмас эди; 
аммо улар «Янги уй» қамоқхонаси билан исловотхона 
ораси узоқ эмаслигини аниқ-тиниқ англатиб турарди. 
Тўғри, оҳангда гап кўп. Аммо бу қовушмаган мисралар- 
да аччиқ ҳақиқат фарёд солмоқда, Фединанинг қути
ўчиб, қалтирашга тушди. Авваллари ҳам қўрқиб 
қалтираган вақтлари бўлган, аммо бундай ҳолат 
қанчалик ваҳимали, қўрқинчли эканлигини, ниҳоятда 
даҳшатли эканлигини тасаввур ҳам қилиб кўрмаганди; 
буни у кейинчалик англаб етди, кўҳна пластинка ўз 
бағрида жуда кўп сир-асрорларни асрагани сингари 
бу товуш суяк-суякларигача зирқиратиб юборди. Эрта 
тонгдан бошлаб фарёд солиб куйлаш қанчалик оғир! 
Худди терисини шилиб олишаётгандек бадани тиришиб 
қолди, бу қўшиқни куйлашаётган маҳбус аёллар эса 
фоҳишаларнинг ётоғи турмадан кўра совуқроқ эканли
-
гини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган бўлса керак, бу қўшиқ 
улар учун озодлик ва ёруғликка чиқиш учун эҳтимол 
охирги илинж эканига шубҳа йўқ.
Федина бирдан ўғлини эслади ва шу заҳоти енгил 
тортгандек бўлди. Уни эмин-эркин кўтариб юрган пайт
-
лари беихтиёр кўз ўнгига келди. Гўдаклар бир умр она 
юрагида яшайди. Эркинликка чиқса, энг аввало, уни 
чўқинтириши керак. Ҳозир айни пайти. Кўйлаги ҳали 
янги, қалпоғи ҳам − уни доня Камила совға қилган! 
Кейин меҳмонларни чақириш керак: нонуштага шоко
-
лад билан бўғирсоқ берса бўлади, тушликка валенси
-
анча гуруч билан чўчқа эти ва бодом тортилади, кечки 
таомга лимонад, музқаймоқ, вафли... Кўккўз босмахона 
ходимига таклифнома буюриб қўйган, уларни яқин ки
-
шиларига тарқатади. Анави Шумановдан иккита катта 
извош олинса яхши бўлади, отлари худди паровознинг 
ўзи, қуюшқонлари кумушдек ярақлайди, кучирлар қора 
камзул ва ялтироқ шляпа кийиб олишган. Бирдан чалка
-
шиб кетаётганини сезиб қолди. Олдиндан чанг чиқариш 


100
яхши эмас − бирон ишкал чиқиб қолмасин яна, худди 
анави йигитнинг аҳволига тушиб ўтирса нима бўлади? 
У тўйга бир кун қолганда: «Мана, эртага, айни шу пайт
-
да!..» деб гапираверди. Тўй арафасида эса бошига ғишт 
тушиб кетса бўладими?
У яна ўғли ҳақида ширин хаёллар сура бошлади ва 
ўзини тетик ҳис қилди. Ҳамма нарсани унутиб, яра
-
мас расмлар ўргимчак тўрига ўхшатиб чизиб ташлан
-
ган деворга суяниб ўтирди. Яна хаёли жойига келди ва 
расмларни кўздан кечира бошлади. Салблар, Инжилдан 
олинган эркакларнинг исми ёзилган куни, чалкаш са
-
налар ва мисра, булар етмагандек турли ўлчамдаги бе
-
тамиз нарсалар тасвири. Бир сурат тагига «Худо» деб 
ёзилган, ёнига 13-сана ва шамдонга ўрнатилган шайтон 
қиёфаси, гулбарглар ўрнига бармоқ сурати солинган 
атиргуллар; ҳакамлар, амалдорларнинг қинғир-қийшиқ 
башараси, қайиқлар, лангарлар, қуёш, шиша идишлар 
ва туташ қўллар, кўзлар, ёй ўқи тешиб ўтган сурат ва 
яна узун мўйловли жандармларга ўхшаб кетадиган оф
-
тоб ва кампирнинг юзидек қаримсиқ ой, юлдузлар ва 
соатлар, сув парилари, қанотли гитаралар ҳамда ханжар 
тасвири чизилган...
Уни ваҳима босди. Бу ярамас хонадан тезроқ қочиб 
кетиш керак! Орқага тисарилган эди, яна худди шун
-
дай расмларга тўла деворга тақалди. Қўрқувдан кўзи 
тиниб, тили танглайига ёпишиб қолди, баландликдан 
думалаб тушаётгандек бўлди, дераза эмас, тоғлар турли 
томонга қараб чекинди, осмондаги юлдузлар аралашиб, 
қоришиб кетди.
Полда бир тўда чумолилар ўлик суваракни судраб 
кетмоқдалар. Федина ажи-бужи расмларга тикилар 
экан, қандайдир мудҳиш, ярамас нарсалар юрагини 
зирқиратди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish