Ўрмончиликдаги долзарб масалалардан бири – шаҳарларни муносиб сақлаш С. Т. Бозорова



Download 29,58 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi29,58 Kb.
#80005
  1   2
Bog'liq
2-Шўъба. БОЗОРОВА СОХИБЖАМОЛ


Ўрмончиликдаги долзарб масалалардан бири – шаҳарларни муносиб сақлаш
С.Т.Бозорова.
Тошкент давлат аграр университети докторанти
E-mail: sohibjamolbozorova@mail.ru
XXI аср замовий илм фан ва тараққиёт асрида яшаётган эканмиз, ҳар бир соҳа сингари ўрмон хўжалиги соҳасидаги муаммолар ечими ва ушбу соҳа ривожи йўлидаги харакатлар бизнинг юртимизда ҳам эътибордан четда қолмади. Зеро Республикамиз мустақилликка эришгандан буён ҳукуматимиз томонидан барча соҳаларда улкан ютуқларга эришиш учун жадал ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш илк қадамлари ХХI аср остонасида, аниқроқ айтадиган бўлсак 1999-йилда босилди. Уша йилнинг 15-апрел санасида қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида «Ушбу Қонуннинг мақсади ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат»1 дея асосий мақсад белгилаб қўйилган. Ўрмонлар давлат мулки - умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш лозимлиги ҳамда улар давлат томонидан муҳофаза қилиниши ҳам айнан ушбу қонун орқали асослаб қўйилди.
Ўрмон - бир-бирига ва ўсиш шароитига таъсир этувчи ва географик ландшафт элементини ҳосил қилувчи дарахтсимон ўсимликлар мажмуи; Ер ўсимлик қопламининг асосий типларидан бири, биосферанинг таркибий ва жуда муҳим қисми. Ўсимликларнинг кўпгина ҳаётий шаклларидан иборат бўлиб, булар орасида дарахт ва буталар асосий, ўтлар, бутачалар, йўсинлар, лишайниклар ва ҳ.к. иккинчи даражали ролъ ўйнайди. Ўрмонлар Aнтарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда ўсади, ер шаридаги қуруқликнинг 30%ни ишғол қилади. Ернинг ўрмонли майдони 4 млрд. га майдонни эгаллайди (Ўзбекистонда 8,5 млн. га ни ташкил этади, 2004).
Ўсиш шароитига қараб, кўпчилик дарахт турлари қимматли ўрмон формацияси (масалан қарағайли ўрмонлар, кедрли ўрмонлар, оққарағайли ўрмонлар, тилоғочли ўрмонлар ва ҳоказо)ни ҳосил этади. Ўрта Осиёда арчазор ўрмонлар кўп. Ўрмонлар турли зоналарда тоғ ва дарё қайирларида ҳам тарқалган. Ўрмоннинг тур таркиби, муҳим ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ёши ва маълум табиий географик шароитига қараб ўсимликларнинг бир нечта погонаси ривожланади. Мўътадил минтақа ўрмонлари таркиби бўйича: биринчи катталикдаги дарахтлар ва ўрмонлар ҳосил қилувчи довдарахтлар (қарағай, қорақарағай, тилоғоч, еман, шумтол)дан иборат 1 поғона, иккинчи катталикдаги дарахтлар (оққарағай, қорақайин, липа, заранг ва бошқалар)дан иборат 2 поғона, буталар (ўрмон ёнғоғи, итжумрут, нормушк ва бошқалар)дан иборат 3 поғона ҳамда ўтбутачали ва йўсинлишайникли қопламадан иборат 4-5 (қуйи) поғоналар бўлади. Ўрмонларда баъзан, поғоналарга кирмайдиган чирмашувчи ва илашувчи ўсимликлар ҳам учрайди.
Ўрмонлар табиий (уруғидан, вегетатив, бачкисидан) ҳамда сунъий (уруғ ёки кўчат экиб) йўл билан тикланади. Табиий ўрмонлар асосий майдонни эгаллайди. Ўрмонлар таркиби ва ривожланишига кўра бир қанча типларга ажратилади. Ҳар бир тип муайян бир турдаги дарахтлар, буталар, шунингдек, ўтлар, бутачалар, йўсин ва лишайниклардан иборат. Ўсиш минтақаларига кўра, ўрмонлар Шимолий ярим шарда тропик, субтропик, географик зоналикка кўра тундра, тайга, дашт, чўл, тўқай ва бошқалар, ўсимлик дарахтлар таркибига кўра қарағай, арча, қайин, эман ва ҳоказо ўрмонларига бўлинади. Ўрмонларнинг ривожланиши тупроқ, иқлим шароити, ҳайвонлар иштироки ва роли, инсоннинг бевосита аралашуви билан боғлиқ.2
Маълумки, ўрмонлар турли хил минтақаларда турлича ижтимоий функцияларни бажарадилар. Қалин ўрмонлар билан қопланган ҳудудларда (Канада, Финляндия, Россия, Белорусия каби мўтадил иқлимли давлатларда) ўрмонлар авваламбор жамиятнинг иқтисодий функцияларини таъминлашда фойданилади. Чиройли манзара ва туризмни ривожлантириш имкониятига эга бўлган ҳудудларда (Франция, Испания, Греция, Кипр каби субтропик ва тропик минтақаларида) ўрмонлар жамиятнинг ижтимоий функцияларини бажарувчилардан ҳисобланса ва арид (қуруқ) иқлимли кескин континентал ҳудудларда (Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Мексика, Хитой каби қуруқ субтропик минтақаларида) жамиятнинг экологик функцияларини ўташ учун хизмат қилади.3
Мамлакатимиз ҳудуди тоғ, тоғолди, водий, дашт ва қум-саҳро минтақалардан таркиб топган. Ўрмон билан қопланганлик даражаси жуда паст. Шаҳарлар, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги саноат ишлаб чиқариш корхоналари худудда экологик тангликларни юзага келтирмоқда. Шу боисдан аҳоли яшаш жойлари ва шаҳарларда яшил дарахтзорлар, яъни шаҳарнинг яшил қалқонини барпо этишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқишни тақазо қилади.
Ўзбекистон ҳудудининг шимоли-ғарбидан то жануби шарқигача чўзилганлиги, ундаги табиий шароитларнинг ўзгарувчан бўлишини таъминлайди. Мамлакат ҳудудида кескин континентал иқлим, жазирама ёз ва қишнинг совуқ бўлиши, ҳавонинг қуруқлиги, суткалик ҳароратнинг кескин тебранишлари, иссиқ ҳароратларнинг йиллик йиғиндиси юқори бўлиши (4000-6000о), ўсув даврида ёғингарчиликлар миқдори камлиги (20-130 мм) ҳамда намнинг катта ҳажмда буғланишга хосдир. Ўзбекистоннинг кўп худудларида ёз мавсумида жазирама “афғон”, “гармсел” шамоллари эсиб туради, қишда эса – совуқ шамоллар ҳукмронлик қилади. Юқорида қайд этилган барча омиллар яшил қурилиш учун ниҳоятда ноқулай бўлиб, дарахтлар, буталар ва манзарали ўсимликларнинг ўсиб-ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Дарахт ва буталарнинг биологик ва экологик хусусиятлари, ҳудудларнинг иқлими ва тупроқ шароитларига мос бўлиши лозим. Ўзбекистон шаҳарлари иқлимини асосий хусусиятлари – ёзда биноларнинг ҳаддан зиёд исиб кетиши, қишда эса – совуқ шамоллар таъсирида кескин совиб кетишидир.
Кўп ҳажмдаги энергетик ашёларни ўзлаштирилиши, саноатнинг ривожланиши атмосфера ҳавосининг таркибининг бузилишига сабаб бўлади, баъзи холларда эса радиация фонининг ўзгаришига олиб келади. Саноатнинг ривожланиб бориши ва жамланиши автомобиллар сонининг кўпайиши хавода зарарли тутунлар ва газларнинг меъёрдан ортиб кетишига сабаб бўлади. Ёнғин ёнишидан ҳосил бўладиган тутуннинг таркибий қисми – кул ва олтингугурт гази бўлиб, кейинчалик бу газ – H2SO4 га айланади. Олтингугурт гази ва H2SO4 аэрозоли ёки ҳаводаги майда заррачалари кўзнинг шиллиқ пардаси ва нафас йўлини заҳарлайди. Ўзбекистоннинг аҳоли яшаш жойларида ёз мавсумида ҳавонинг юқори даражада чангланиши кузатилади. Бунга сабаб – сариқ, қумоқ тупроқларнинг ўзига хос физик хоссалари ҳамда воҳаларни қамраб турувчи қумликларда эсадиган гармсел шамолларининг таъсиридир. Яшил дарахтзорлар шаҳар кўчаларининг ҳаво алмашинувини яхшилайди ва уни тозалашга имкон яратади.
Дарахтлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисини чангдан ва заҳарли газлардан, транспорт воситари товушларидан сақлайди. Дарахтларнинг шох- шаббалари шифобахш озон моддаси пайдо бўлишига ёрдам беради, уларнинг гуллари, мевалари, барглари ва куртаклари фитонцид моддалар ажратиб, инсон саломатлигига хавфли бўлган ҳар хил микробларни ўлдиришда қатнашади.
Шаҳарларда саноат корхоналари ва траспорт воситалари фаолияти натижасида вужудга келадиган шовқин аҳоли саломатлигига катта зарар етказади. Шаҳарлар шовқини коммунал - кундалик ва ишлаб чиқариш воситаларидан, шунингдек транспортлар ҳаракатланишидан келиб чиқади. Йил сайин шовқинлар таъсири кучайиб бормоқда. Баланд ва узоқ давомли шовқинлар инсон асаб тизимига таъсир кўрсатиб, уни асабий ва инжиқ қилиб қўяди. Шовқинлар таъсирида одамнинг нафас олиши ва юрак уриши жадаллашади, қон босими ошади. Катта шаҳарларда шовқин инсоннинг умрини бир неча йилга қисқартириши мумкин. Санитария талабларига кўра, йўл қўйиладиган шовқин йиғиндиси 40 децибаллга тенг. Охирги 30-40 йил ичида шаҳар шовқини санитария меъёридан 4-5 бараварга ошиб кетган. Шаҳар шовқини билан самарали курашишда қалин, вертикал ҳолатда бирлашган дарахт қаторлари ёрдам беради. Бунда ҳимоя қилинадиган объектга нисбатан дарахт қаторлари тўғри жойлаштирилиши керак. Баргли дарахт турлари шовқиннинг 25 фоизини ютиб, 75 фоизини қайтаради, чунки улар экран сингари, товуш тўлқинларини тўсади. Ҳаракат гавжум бўлган кўча четидаги ҳиёбон биноларни шовқиндан асрай олмайди, аксинча, агар йўлнинг ҳаракат қисми дарахтлар билан тўсилмаган бўлса, уйлардаги шовқинни кучайтиради. Шовқинлар таъсирини камайтирадиган дарахтзорларнинг кенглиги 10 метрдан кам бўлмаслиги ва унда бир нечта қалин дарахт қаторлар жойлашиши керак. Майда баргли дарахтлардан фойдаланиш яхши самара беради(масалан, майда баргли жўка, майда баргли қайрағоч ва б.).
Дарахт ва буталар ҳавонинг намлик даражасини ошириб, инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳаво намлигининг 15% га ошиши, ҳароратнинг 3,50 С гача пасайишини таъминлайди. Дарахтларнинг буғлантириш сатҳининг ҳажми, улар эгаллаган майдон юзасидан 20 баравар ортиқ бўлади. 1 гектар майдондаги ўрмондан ўсув даври давомида 3 млн кг гача намлик буғланади. Йилнинг қуруқ мавсумида яшил экинзорлар орасида ҳавонинг намлиги очиқ майдондагига нисбатан 4-7% юқори бўлади; намгарчилик мавсумида эса – намлик даражаси пасаяди, чунки ҳаво қуруқлашганида баргларда буғлатиш кучаяди, ва аксинча, нам ҳавода барглар сувни ўзига тортиб олади. Дарахтзорлар улар орасидан ўтадиган шамол тезлигини 3 марта пасайтиради. Шамол кучли эсадиган ҳудудларда бунинг ҳимоявий аҳамияти катта. Яшил массивлар остидаги ва атрофидаги очиқ майдонларда ҳаво ҳароратининг ўзгариш хусусиятларини дам олиш майдончаларини режалаштиришда ҳисобга олиш зарур. Дарахтларни ихчам массивларда қалин ўтлар билан қопланган яланглик билан уйғунликда жойлаштирилганида энг яхши микроиқлим шароитлари вужудга келади.
Бир гектар кенг япроқли ўрмонзорлар бир кеча кундузда 2-3 кг, игна баргликлар эса 5 кг, арчазорлар эса 30 кг гача фитонцидлар ажратади ёки бўлмаса, бир гектар яшил ўрмонзор бир соатда ажратган кислород 200 кишининг нафас олишини таъминлайди.
Шаҳар кучли шамоллар эсадиган ҳудудда бўлса, истироҳат боғларини шамол эсадиган томонида жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Сув ҳавзалари бўйларида жойлашган шаҳарларда эса истироҳат боғлари сувлар бўйида барпо қилинади.4
Бугунги замонавий технологиялар асрида ҳавони совутиш ускуналаридан фойдаланиш ҳамда чанг тўпловчи ва тозаловчи янги қурилмаларни яратиш ва уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида маълум даражада вақт ва ҳаражатларга олиб келиш билан бир қаторда аҳолининг барча қисми учун яхлит қулайлик бера олмайди. Aҳолининг сиҳат-саломатлиги учун қулай шароит яратиш, беосферавий мувозанатни сақлашда дарахт ва буталарнинг ўрни беқиёс.
Хулоса ўрнида шуни такидлаб ўтмоқчиманки, мамлакатимизда ўрмончилик соҳасини янада ривожлантиришда янги марраларни кўзлашда шаҳарларни юқоридаги кўрсатгичларга таянган ҳолда яшаш жойларида яхшилашда яшил ҳудудлар ташкил этиш билан боғлиқ ташвиқотларни илгари суришимиз зарур. Шу боис шаҳар ва аҳоли яшаш жойларининг ҳолатини, инсонлар соғлиғини яхшилаш мақсадида кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудларни янада кўпайтириш ишларининг кўламини ошириш зарур.

Download 29,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish