Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Тоза ва аралаш дарахтзорлар, оддий ва мураккаб ўрмонлар



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Тоза ва аралаш дарахтзорлар, оддий ва мураккаб ўрмонлар. 
Шакли бўйича дарахтзорлар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. 
Содда турдаги дарахтзорлар ўзининг тузулиши бўйича битта ярусни ташкил 
қилади. Аралаш ўрмонлар ҳар хил дарахтлардан иборат бўлади. 
Тоза ва оддий дарахтзорлар ўрмончилик ва иқтисодий кўрсаткичлари 
нуқтаи назаридан таркиби аралаш, шакли мураккаб экинлардан пастроқ 
бўлиб, улар фақат мақсадли ишлатилганда самара беради. Тоза ўсимлик 
дарахтларининг фақат бир маълум, чидамли нави ўсаётган экстремал ўрмон 
ўсимликлари шароитида ўстирилади. 
Ўрмон хўжалиги соҳаси бўйича мутахассис бўлиш учун ўрмоннинг 
ҳаёт қонунларини билиш керак, унинг ривожланиши, қайта тикланиши 
(кўпайиши), 
етиштириш, 
ўрмонни 
парвариш 
қилиш, 
ўрмоннинг 
ҳосилдорлигини ошириш ва бошқалар. Юқорида кўрсатилган муҳим 
саволларга ўрмончилик фани жавоб беради. 
Фан икки қисмга бўлинади. Биринчи қисми ўрмоншунослик деб 
аталади ёки ўрмоннинг биологияси, бунда ўрмон ҳаётининг қонунлари 
ўрганилади, яъни ўрмон билан атроф-муҳит орасидаги ўзаро алоқа. 
Икиинчи қисми- амалий ўрмончилик-ўрмонни кесиш усули билан 
парваришлашни ва бошқа кесишларни ёритади, ундан ташқари ўрмоннинг 


10 
ёғочдан ташқари бўлган маҳсулоти. Иккала қисм бир-бири билан узвий 
боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлғазадилар. 
Ўрмонлар-ёғоч ишлаб чиқарувчи асосий манба сифатида халқ 
хўжалигининг ҳамма соҳаларида кенг қулланилади. Ёғочга бўлган талаб 
йилдан- йилга ортиб бораяпти. Дунё миқёсида ёғочга бўлган талаб 2005 
йилга бориб 2-3 маротаба ошди. 
Ёғочдан ташқари ўрмонлар озиқ-овқат олиш учун ҳам хизмат қилади 
(ёнғоқ, хандон писта, бодом, Сиверс олмаси ва бошқалар) ва шифобахш 
хомашё сифатида хизмат қилади (наматак, чирғанок, эман, софора ва 
бошқалар). Ундан ташқари 500 га яқин шифобахш ўтлар бизнинг тоғ 
минтақамиздаги ўрмонларда ўсади ва улардан фойдаланилади. 
Ўрмонлар - одамлар учун дам олиш масканидир, улар зарарли газ
чангларни ушлаб қолишади, микроиқлимни вужудга келтиради, тупроқни 
эрозиядан сақлайди. Тупроқнинг устидан оқиб кетаётган ёғин-сочиннинг 
суви ўрмоннинг ичидан ўтаётиб микроорганизмлардан тозаланади. Шу 
маълум бўлганки ўрмон ичидан оқиб ўтган сувнинг 1 литрида 9та ошқазон 
чувалчанги бўлиб, ўрмондан ўтмаган сувда эса 18 та бўлган, яъни икки 
маротаба ортиқ. 
Ниҳоят ўрмон - бу ов қилинадиган жойдир, ундан ташқари уларда 
асаларичиликни ривожлантириш мумкин (заранг, тол, оқ акация, софора ва 
буталар). 
Ўзбекистонда ўрмоннинг катта аҳамиятга эга эканлигини эътиборга 
олиб, Олий Мажлиснинг 14 сессиясида (апрель, 1999 й) «Ўрмон тўғрисида 
Қонун» қабул қилинди. Унда ўрмон ҳодимларининг асосий вазифалари 
кўрсатилган. 
Ер куррасида ўрмонлар бир текисда жойлашган эмас.. Ўрмон 
майдонларининг ярми тропик минтақага тўғри келади, қолганлари ўртача 
минтақа, шимолий ярим шарда жойлашган (Россия, Канада, АҚШ ва бошқа). 
1 киши ҳисобига олганда Россияда 5-8 га, Лотин Америкасида 5, Канадада- 
4га, Африкада - 2,4га майдон тўғри келади. 
Ўзбекистондаги ўрмонларни ташкил этувчи асосий тур бўлиб арча 
киради. Арчазорлар - тупроқни муҳофаза қилади, сувни ҳимоя қилади ва уни 
тартибга солади. 
Бизнинг тоғ минтақамизда арчанинг уч тури учрайди: Қора арча 
(заравшон арчаси), саурарча ( яримшарсимон арча), ўрик арча ( туркистон 
арчаси). Улар бир-бирларидан ташқи кўриниши, вертикал тузилиши билан 
фарқ қиладилар. Арчадан кейин тоғларда табиий равишда ёнғоқзорлар ўсади: 
хандон писта 600-1700 м баландликда, грек ёнғоғи - 1000-1500м, бодом - 800-
1600 м ва мевали дарахтзорлар (олма, олхўри, дўлана, нок ва бошқалар). 
Тоғларда кичик гуруҳ бўлиб (каркас) учрайди, дарёлар ёнида - хурмо, 
заранг, олча учрайди. 
Ўзбекистонда табиий-ўрмонлардан ташқари кичик ўрмонзорлар 
кўринишида, қишлоқ хўжалик экинлари атрофида ўрмон ихотазорлари, 
каналлар, сув омборлари, автомобиль, газ қувурлари 10 млн га сунъий 
дарахтзорлар мавжуд. Бу ерда ҳар хил дарахт, бута ўсимликлари учрайди, 


11 
бизнинг шаротимизга мослашиб колган интродукция қилинган турлар усади. 
Уларнинг кўпчилиги (эман, кайрагоч, ок акас, софора, теракларнинг айрим 
турлари) бизда тезрок ўсади (ўз ватанига нисбатан), иссиқ иқлим ва ҳавонинг 
қуруқлигига яхши чидайди. 
Қумли - чўл минтақасида қора ва оқ саксовул ўсади, улардан ташқари 
шўра, қандим, черкез, дарёлар четида- юлғун, туранғил ўсади. Бу ўрмонлар 
Ўзбекистон ўрмонзорларининг 70% ни ташкил этадилар ва -қумни 
маҳкамловчи сифатида ишлатилади, ва моллар учун ем - хашак ролини 
ўтайдилар. Ўзбекистоннинг учинчи ўрмон - ташкил этувчи минтақаси - бу 
тўқайзорлардир. Улар дарёларга яқин жойлашгандирлар, қирғоқни ювилиб 
кетишдан ҳимоя қиладилар, сувни тартибга соладилар. Уларга туранғил, тол, 
жийда турлари киради, тоғларда камроқ равишда қайин, соғдиана шумтоли 
учрайди. 
ЎзЎХИТИ, Ботаника боғи, ТошДАУнинг Ўрмончилик ва ўрмон 
мелморация кафедраси олимлари интродукция қилинган турларни бизнинг 
шароитимизда ўстириш усуллари тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқишган. 
Ўзбекистонда 
ўрмонлар 
майдони 
республиканинг 
умумий 
майдонининг 4% ни ташкил қилади. Ўрмончиларнинг асосий вазифаси - 
ўрмонларни барпо қилиш, ўрмонларни ўстириш ва шу ўрмонларни ҳимоя 
қилишдир. 
Ўрмон тўғрисида тўғри тушунчага эга бўлмасдан туриб ўрмонда 
хўжаликни самарали равишда олиб бориш мумкин эмас. Кўпинча одамлар 
ўрмон - дарахтларнинг мажмуасидан иборат деб тушунишади. Бу 
нотўғридир. Дарахтлари кўп бўлган паркни ўрмон деб бўлмайди, аллея ёки 
даштни алоҳида дарахтлар деб бўлмайди. 
Дарахтлар мажмуаси ўрмонни ташкил қилиши учун дарахтларнинг 
сони эмас, балки сифатли белгилари ҳам бўлиши керак. Масалан, ўрмонда ва 
ўрмондан ташқари ўсиб турган дарахтнинг шакли ва ташки кўриниши. 
Сифатли белгилар дарахтларнинг бир-бирига таъсиридан пайдо бўлади, 
яъни шу натижада ўрмонда ҳарорат, намлик, ёруғлик ва бошқа факторлар 
ўзгаради. 
Ўрмонда дарахтлар бир-бирига таъсир қилибгина қолмай, ташки 
мухитга ҳам таъсир кўрсатади. Ўрмонда дарахтлар ва ҳайвонот дунёси 
орасида ўзаро боғлиқлик пайдо бўлади, натижада ўрмон ўзининг шахсий 
мухитини барпо этади. 
Ўрмонларни кесиб парвариш қилиш ишларида бу классификация 
хозир ҳам қўлланилади. Андоза (ГОСТ) бўйича бошқа классификациялар ҳам 
мавжуд. 
Ҳамма дарахтлар бир хилдаги тупроқ иқлим шароитида ўсиб, еши бир 
хил бўлатуриб нима учун бундай синфларга бўлиш қўлланилади? Деган 
савол туғилиши мумкин. Тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра асосий
сабаб-бу уларнинг ирсияти, генетик белгиларидир. Ундан ташқари, уруғлар 
ҳар хил шароитга тушиб қолади, бир шароитда тупроғи сернам, бошқалари 
намлиги озроқ жойга тушиб қолади. Ундан ташқари ҳар хил миқдорда 


12 
ёруғлик, ҳарорат, тупроқнинг унумдорлиги, чангни ва зарарли газларни 
таъсири ва хоказо факторлар бўлиши мумкин. 
Кузатувлар натижасида шулар аниқланадики, тупроқда озуқа моддаси 
ва намлиги оз бўлса дарахтларнинг дифференцияси (табақаланиши, 
бўлиниши) кучсизроқ кечади, чунки ҳамма дарахтлар ноқулай бўлиб секин 
ўсишади. Тупроғи озуқа моддаларга бойроқ, сернам бўлган жойларда 
дарахтларнинг баландлиги бўйича табақаланиши кучлироқ бўлади. Бу ерда 
дарахтлар тез ўсишади, бир-бирига таъсири ҳам кучлироқ бўлиб, айрим 
холларда улар орасида қарама-қаршилик пайдо бўлади. 
Назорат учун саволлар 
1.
Ўрмончилик фанининг мақсадини тушунтиринг. 
2.
Ўрмон ҳақида тушунчангизни айтинг. 
3.
Қандай дарахтлар аралаш дарахтзорлар хисобланади? 
4.
Мураккаб дарахтзорлар нима? 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish