25
Ўсимликлари сийрак, тур таркиби оз бўлиб асосан ксерофит ўт, бута ва
шўраклардан иборат. Шунингдек,
дашт-чим, ғалладош ўтлари ва ҳар хил
эфимерлар кўп учрайди. Бу ҳудуд учун эрман-ғалладош ва эрман-шўрадош
ўсимликлар типлари ҳарактерлидир. Дарахтлар фақат дарё водийларида
ўсади. Ҳудуднинг суғорилмайдиган ерларида лалмикор деҳқончилик
ривожланган. Агар суғориш ишлари йўлга қўйилса
экинлар майдони анча
кенгаяди.
Чўл ҳудуди.
Бу ҳудуд дашт-чўл ҳудудининг жанубида жойлашган. У Каспий
денгизидан
бошланиб, шарқда МДҲ чегарасигача, жанубда Жунғория,
Кунгей, Олатов, Таласс, Туркистон ва Копетдоғ тоғлари-гача етиб боради.
Ҳудуднинг
рельефи текис, ғарбий қисми пастлик бўлиб, шарқ томон аста-
секин кўтарили бошлайди ва суви оқиб чиқиб кетмайдиган сув ҳавзалари
пайдо бўлади. Булар қаторига Каспий,
Орол денгизи, Балхаш, Олакўл ва
бошқа кўлларни киритиш мумкин. Ёзда кун иссиқ бўлиши ва ҳаво қуруқлиги
туфайли бу сув ҳавза-ларининг суви кўп буғланади, айримларидан сув
батамом буғланиб кетади. Чу ва Сарисув дарёларининг суви қуриб
водийси
ботқоқликка айланади. Чўл ҳудудининг ёзи ниҳоятда иссиқ ва ҳавоси қуруқ,
иқлими кескин ўзгарувчан бўлиб, ёғин фақат баҳорда ва қиш даврида ёғади.
Январь ойида ҳавонинг ўртача ҳарорати 4
о
С дан 14
о
С гача иссиқ, энг паст
ҳарорат -35
о
С бўлади. Июль ойида эса ўртача ҳарорат 25-30
о
С (50
о
С) гача,
қумнинг устки қисмида 70
о
С гача етади. Ёз ойларида ҳаво ниҳоятда иссиқ
бўлиб, нисбий намлиги 10% га тушади.
Чўл ҳудудининг тупроғи қумли ва шўрхок бўз тупроқ бўлиши
билан
тавсифланади. Бўз тупроқ шу чўл иқлимида соз тупроқ жинсларидан ҳосил
бўлади. Таркибида чиринди кам, оҳак кўп бўлади.
Қумли тупроқ ҳаракатсиз ва ҳаракатчан бўлиши мумкин. Шўрхок
тупроқ кўп тарқалган, у ер ости сувлари юза жойлашган ерларда ҳосил
бўлади, таркибида осон эрийдиган тузлар бўлиб, айрим вақтларда улар
тупроқнинг сиртига чиқади ва оқ кукун ҳолида ер юзини қоплаб ётади.
Умуман тупроқнинг шўрхок бўлиши ва таркибида чиринди кам бўлиши чўл
ҳудуди учун характерли хусусиятдир. Чўл ҳудудида черкез, тукли юлғун ва
қора саксовул ўсади. Қум тупроқли минтақаларда оқ саксовул, қандимнинг
ҳар хил турлари ва қуёнсуяк буталари тарқалган.
Дарё қирғоқларида тўқайзорлар кўп. Тўқай ҳосил қилувчи
дарахт ва
буталарнинг тур таркиби ҳар хил бўлиб, улар орасида оқ чангал, юлғун,
жийда, терак (туранга), тол ва бошқалар бор. Тол, терак, юлғуннинг айрим
турлари ва жийда тупроқ шўрига деярли чидамли бўлиб, шўрхок тупроқли
ерларни кўкаламзорлаштиришда катта аҳа-миятга эга. Тўқайзорларда ҳар хил
ўтлар ўсади, чорва молларини боқишда ва чорвачиликни
ривожлантиришда
улар муҳим рол ўйнайди.
Чўл ҳудудида воҳалардагина деҳқончилик қилинади. Бу ерларда асосан
пахта экилади. Чорвачилик ривожланган минтақаларда ҳудуднинг кўп қисми
яйлов сифатида фойдаланилади.