1-казус Фуқаро Ахмедовнинг таъкидлашича, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги муаммоларини ҳал қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий функциялари ҳисобланади. Бироқ, фуқаро Ғозиев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий функциялари давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш эканлигини айтиб ўтди.
Вазиятни муҳокама қилинг, ўзингизнинг батафсил фикрингизни асослаб ёритинг. 2-казус Судланувчи Н.Б. содир этган жинояти юзасидан тегишли жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми эълон қилиниб, унга ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ёки ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг шикоят қилиш тартиби ҳақида тушунча берилган. Ҳукм қонуний кучга киргач маҳкум Н.Б. ҳукмдан норози бўлиб, шикоят қилишини билдирди. Шу сабабли, у апелляция тартибида шикоят беришини маълум қилди.
Муаммоли вазиятга изоҳ бериб, ечими юзасидан тушунтириш беринг.
3-казус Фуқаро Н.Жалилов ишга кириш мақсадида Чилонзор туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилди. Чилонзор туман халқ таълими бўлимининг ходимлар билан ишлаш бўйича матахассиси Н.Жалиловга ота-онасининг ҳамда яқин қариндошларининг судланган ёки судланмаганлиги бўйича маълумотнома тақдим этишини сўради. Н.Жалилов эса мазкур ҳолатдан норози бўлиб, ишга абул қилишда мазкур маълумотномалар сўраш қонун талабларига зид эканлигини айтди. Чилонзор туман халқ таълими бўлимининг ходимлар билан ишлаш бўйича матахассиси ушбу маълумотномани олиб келмаса ишга қабул қилинмаслигини таъкидлади.
Муаммоли вазиятга изоҳ бериб, ечими юзасидан тушунтириш беринг.
4-казус. 2019 йилнинг октябрда Самарқанд вилоятида яшовчи 20 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Хатамов Х. 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловлар жараёнида сайлов комиссияси аъзолигига қабул қилиниши учун мурожаат қилди. Аммо раҳбарият сайлов комиссиясига аъзолик учун халқ орасида ҳурмат қозонган, ёши 25 дан катта бўлиши лозимлигини таъкидлаб, унинг мурожаатини рад этдилар. Бундан норози бўлган фуқаро Хатамов Х. прокуратурага мурожаат қилди. Прокурутура ходими Хатамов Х. ушбу масала бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши лозимлигини айтиб ўтди.
Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Сайлов комиссияси аъзолигига қабул қилиниши учун қандай талаблар қўйилган?Фикрингизни ҳуқуқий асослантириб баён қилинг.