2. Халқ банки ҳисоб-китоб ишларини ташкил қилиниши ва операцияларни расмийлаштириш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
Банкларда турли хил операциялар амалга оширилади бу операциялар Марказий банк томонидан белгиланган шаклдаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Операцияларни ўзида акс эттиришига қараб бу ҳужжатлар қуйидаги турларга бўлинади:
*Касса ҳужжатлари
*Ҳисоб-китоб ҳужжатлари
*Мемориал ҳужжатлар
*Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳужжатлари
Касса ҳужжатларига накд пул топшириш элон, касса кирим ва чиқим ордерлар, чеклар ва бошқалар киради.
Ҳисоб-китоб ҳужжатларига тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси, аккредитивга ариза, ҳисоб-китоб чеки пластик карточка ва бошқалар киради.
Мемориал ҳужжатлар фақат банк ички операцияларида қўлланиладиган мемориал ордерлар киради.
Банкларда амалга оширилган операциялар ҳужжатларда акс эттирилади, шунинг учун ҳужжатларда тузатишлар, учириб ёзиш ва ҳар хил ўчирувчи суюқликлардан фойдаланиш таъқиқланади. Хатога йўл қўйилган ҳужжатлар қайта тузилади, агар хатоси бор ҳужжатлар операцион кун охирида баланс тузилганда аниқланса “Сторно” усулида аниқлик киритилади. Бу буйича 4 нусхада тузатиш ордери тузилади.
Электрон тўлов бўйича хатоларни мемориал ордерлар бўйича тузатиш таъқиқланади. Банкларда ҳар бир операция бўйича ишлатиладиган ҳужжатларда мансабдор шахснинг имзоси бўлиши керак, бу имзо намуналари банк раҳбари томонидан тасдикланган руйхати булади ва имзо чекиш ҳуқуқи булмаган шахсларг имзо чекса жазоланади. Бухгалтерия ходими уз ишини шундай ташкил этиш керакки бунда ҳужжатларни уз вактида кабул қилиш, расмийлаштириш, акс этиш ва баланс тузиш билан якунланиши керак. Банкларда ҳужжатлар алоҳида йиғма жилдларга жойланади чунки бу ҳужжатларни сакланиш муддатлари турлича булиб тегишлича холатда муковаланади. Кийинги кун бошлангунга кадар ҳужжатлар металл шкафларда сакланади.
Улардан бош бухгалтер рухсатисиз фойдаланиш мумкин эмас, улардан фойдаланиш бош бухгалтер рухсати билан талабнома асосида масул ходим кузатуви остида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари, бухгалтерия аппаратининг тузилиши, мижозларга хизмат кўрсатиш хамда ҳужжатлар оборотини йўлга қўйиш усуллари тўгрисида кўрсатмалар берилган; банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш коидалари киритилган; халкаро андозалар асосида бухгалтерия ҳисоботини тузиш хамда бошқа банк операцияларини бажариш хажмлари ва тартиби белгиланган, шунингдек куйидагиларни таъминлаш максад қилиб кўйилган:
- ҳисоб-китоблардаги маблаглар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит хамда бошқа банк операцияларини тўгри бажариш;
- бажарилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вактида хамда аник акс эттирилишига эришиш;
- банкдан чикагтган ҳужжатларни тегишлича расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан бу ҳужжатлар борган жойда фойдаланилишини енгаллаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу ҳужжатлар билан операциялар бажарилагтганда хамда улар хизмат кўрсатувчи мижозлар ҳисоби юритилагтганда йўл кўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, қонунга хилоф хатти-харакатларнинг олдини олиш;
- банкдаги пул маблаглари, моддий бойликлар, шунингдек, катъий ҳисобда турадиган бланкалар кам чикиши, ортикча хамда қонунга хилоф равишда сарфланишининг олдини олиш;
- банк мансабдор шахсларининг ўрнатилган тартибга зид равишда банк операцияларини амалга оширганликларини, кимматликлар ва ҳужжатларни йўкотиб қўйиш хамда шу каби бошқа холларда уларнинг жавобгарлигини ҳужжатлар билан асослаш;
- операцияларни амалга ошириш ва расмийлаштиришни маълумотлар тўплаш орқали қонунийлиги хамда тўгрилигини текшириш имкониятини берилиши;
- банкда иш куни тартибига қатъий риоя этилиши;
- замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг кўламда фойдаланиш асосида банк операцияларини амалга ошириш улар ҳисобини юритиш хамда ҳисоботлар тузиш учун мехнат ва маблаг сарфини камайтириш;
1-жадвал
“Халқ банки” ва АТ “Ипотекабанк”да жорий ликвидлилик коэффициентининг бажарилиш ҳолати
Do'stlaringiz bilan baham: |