Рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сон буйруғи билан


§. МУСТАҚИЛ БАЛАНСГА АЖРАТИЛГАН ШУЪБА (ҚАРАМ) ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ, ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИНИ КОНСОЛИДАЦИЯЛАНГАН ҲИСОБОТГА КИРИТИШ УЧУН ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ



Download 42,42 Kb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi42,42 Kb.
#227570
1   2   3   4   5   6
6-§. МУСТАҚИЛ БАЛАНСГА АЖРАТИЛГАН ШУЪБА (ҚАРАМ) ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ, ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИНИ КОНСОЛИДАЦИЯЛАНГАН ҲИСОБОТГА КИРИТИШ УЧУН ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ
31. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботларини бош жамият томонидан тузиладиган консолидацияланган молиявий ҳисоботга киритиш учун қайта ҳисоблаш чоғида бош жамият қуйидаги таомилларни бажариши керак:
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмаларнинг активлари ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг охирги кунида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;
б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмалар ўз сармоясининг моддалари, бундан жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) мустасно, ҳисобот даврининг ҳозирги санасида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;
в) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмаларнинг даромадлар ва харажатлар моддалари, шунингдек тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобот даврида Марказий банк курслари миқдорлари ва уларнинг амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда қайта ҳисобланиши керак.
32. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятнинг таснифи ўзгарган тақдирда ўзгарган таснифга нисбатан қўлланадиган қайта ҳисоблаш таомиллари ана шу ўзгариш санасидан бошлаб ишлатилиши керак.


7-§. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ
33. Молиявий ҳисобот ва унга доир тушунтиришларда қуйидагилар очиб берилиши керак:
а) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига киритилган курс фарқлари миқдори;
б) қўшилган сармоя сифатида таснифланадиган курс фарқлари суммаси;
в) бухгалтерия ҳисобининг бошқа счётларига киритилган курс фарқлари миқдори;
г) ҳисобот давридан кейин юз берган валюта курсларидаги ўзгартиришларнинг оқибати, агар улар жуда муҳим бўлиб, уларни очиб бермаслик тўғри баҳолашга ва молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилишга салбий таъсир қилса;
д) курс фарқини хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқариш усули;
е) молиявий ҳисобот тузишнинг ҳисобот санасида Марказий курснинг курси.



Download 42,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish