Рўйхатга олинган


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 1,76 Mb.
bet45/97
Sana10.03.2022
Hajmi1,76 Mb.
#488652
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97
Bog'liq
21-сонли БХМС

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет

Кредит



1

Савдо корхоналари томонидан ходимларга кредитга сотилган товарлар учун ўтказиб берилди



4710

5110-5530

2

Кредитга олинган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинди



4710

6810, 7810

3

Кредитга олинган товарларнинг тўлови учун ходимлардан келиб тушган навбатдаги тўловлар суммаси



5010, 5110

4710

4

Кредитга олинган товарлар учун ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган тўловлар



6710

4710

5

Ходимларга берилган қарзлар суммаси



4720

5010-5530

6

Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий зарарни юзага келтирган айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқарилди



4730

2610

7

Асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар



4730

9210, 9220

8

Қимматли қоғозларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар



4730

0610-0690, 5810-5830

9

Товар-моддий қийматликларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар



4730

1010-2990

10

Инвентаризация натижасида кассадаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг камомади



4730

5010, 5020, 5610

11

Ходимларга пул эквивалентлари берилди



4790

5610

12

Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилди, агар ундирилиши суд томонидан рад этилган бўлса



9430

4790

9-§. Турли дебиторлар қарзларини
ҳисобга олувчи счётлар (4800)

205. Юқорида тушунтириш берилган олинадиган счётларда кўрсатилмаган турли операциялар, жумладан, олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган счётлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар”;
4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар”;
4830 “Олинадиган фоизлар”;
4840 “Олинадиган дивидендлар”;
4850 “Олинадиган роялти”;
4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”;
4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”.

206. 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётида шартномага мувофиқ, молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 “Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


207. 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётида шартномага мувофиқ. ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


208. 4830 “Олинадиган фоизлар” счётида фоизларни ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади.


209. 4840 “Олинадиган дивидендлар” счётида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.


210. 4850 “Олинадиган роялти” счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади.


211. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:


а) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек арифметик хатолар аниқланганда - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилганидан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
б) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда;
в) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
г) корхонанинг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки хўжалик суди томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

212. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг кредити бўйича олиб борилади.


4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади.

213. 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.


Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.

214. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши:






Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish