ТМЗ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
16. Одатда тенг бўлмайдиган товар-моддий заҳираларнинг, шунингдек алоҳида лойиҳалар учун тайёрланган ва ажратилган товарлар ва хизматларнинг бирлиги қиймати уларнинг аниқ ўз қийматини алоҳида тарзда белгилашдан фойдаланиш йўли билан ҳисобланиши керак.
17. 16-бандда кўрсатилганлардан ташқари, товар-моддий заҳираларнинг қиймати асосан ФИФО усулидан ёки ўртача ўлчанадиган қиймат формуласидан (AVECO) фойдаланиш орқали белгиланиши керак.
18. ФИФО усулидан шу нарса келиб чиқадики, дастлаб сотиб олинган, биринчи бўлиб сотиладиган товар-моддий заҳираларнинг бирлиги, ва, бинобарин, давр охирида товар-моддий заҳираларда қолган бирликлар охирида сотиб олинган ва ишлаб чиқарилган бирликлардир. Ўртача ўлчанадиган қиймат (AVECO) усули бўйича ҳар бир бирликнинг қиймати давр бошларида ўхшаш бирликларнинг ўртача ўлчанадиган қийматидан ва давр мобайнида сотиб олинган ва ишлаб чиқарилган ўхшаш бирликлар қийматидан белгиланади. Ўртача қиймат даврий асосда ёки хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлган вазиятга кўра, ҳар бир қўшимча етказиб бериш давомида ҳисобланиши мумкин.
СОТИШНИНГ СОФ ҚИЙМАТИ
19. Товар-моддий заҳираларнинг қийматини, агар товар-моддий заҳиралар шикастланган бўлса, агар улар тўла ёки қисман эскирган бўлса ёки уларни сотиш нархи арзонлашган бўлса, тиклаш мумкин. Товар-моддий заҳираларнинг қийматини, агар бутлаш учун баҳоланган мўлжалдаги харажатлар ёки сотиш бўйича мўлжалланган харажатлар ошиб кетган бўлса, тиклаш мумкин эмас. Товар-моддий заҳираларни таннархдан паст даражада, сотиш соф қийматигача арзонлаштириш заҳиралар ҳаддан зиёд тўпланиб қолган ва улар суст айланаётган тақдирдагина, барча активлар молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки улардан фойдаланишдан кутилаётган суммадан юқори даражада акс эттирилмаслиги учун, амалга оширилади.
20. Товар-моддий заҳиралар одатда "моддама-модда усул" асосида сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боглиқ: маҳсулотнинг бир ассортиментига тааллуқли; бир мақсад учун мўлжалланган ёки якуний қўлланилиши бир бўлган; бир жўгрофий ҳудудда ишлаб чиқариладиган ёки бозорга чиқариладиган; амалда маҳсулотнинг ушбу ассортиментидаги бошқа материаллардан ажратилган ҳолда баҳоланиши мумкин бўлмаган товар-моддий заҳиралар гуруҳларга бирлаштирилиши мумкин. Муайян тармоқда ёки битта жўгрофий ҳудудда тайёр маҳсулотга ёки товар-моддий заҳираларга нисбатан уларни таснифлашга асосланиб, товар-моддий заҳираларни арзонлаштириш мумкин эмас.
21. Материаллар ва маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа хом ашё, агар улардан тайёрланган маҳсулот бозор (кундалик) нархида сотилса, қийматидан паст нархда арзонлаштирилмайди. Бироқ, агар омборда мавжуд бўлган нархдаги материалдан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи сотиш соф қийматидан ошиб кетса, материаллар сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бундай вазиятларда материаллар қийматини қоплаш уларнинг соф сотиш қийматини ўлчашнинг мавжуд шаклларидан энг яхшиси бўлиши мумкин.
22. Ҳар бир кейинги даврда соф сотиш қийматини янгитдан баҳолаш мумкин.
Соф сотиш қиймати бўйича заҳираларни баҳолаш (ҳақиқий қийматидан паст) қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
22.1. Заҳираларни сотиш нархи арзонлашганда;
22.2. Заҳираларга зарар етганда;
22.3. Заҳиралар тўла ва қисман эскирганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |