Ривожланиш фалсафаси



Download 22,17 Kb.
bet4/5
Sana14.04.2022
Hajmi22,17 Kb.
#550845
1   2   3   4   5
Bog'liq
rivojlanisj

Ноклассик диалектика. Сўнгги йилларда айрим тадқиқотчилар Гегель диалектикаси ва материалистик диалектикани классик диалектика сифатида тавсифлаб, диалектиканинг тўртинчи, ноклассик шаклини ҳам фарқламоқдалар. Ҳозирги замон Ғарб фалсафасида диалектиканинг кўрсатилган шаклининг энг муҳим элементлари фалсафий мушоҳада юритишнинг унга хос бўлган герменевтик усулида намоён бўлмоқда. Аммо бу ерда диалектик метод аввало мазмунни талқин қилиш воситасида аниқлаш учун (П.Рикер), шунингдек англаб етилаётган объектни ситутатив таҳлил қилиш учун қўлланилади. Аммо ХХ асрда диалектиканинг бир қанча ноклассик концепциялари вужудга келди. Уларнинг қаторига қуйидагилар киради:
а) «фожеий диалектика». Унинг муаллифи француз файласуфи Раймон Арон (1905-1983) ҳозирги замон диалектикасини таҳлил қилиб, ҳозирги давр жамияти тараққиётдан инсоният манфаатларида фойдаланишга қодир эмас, дэган хулосага келади;
б) «диалектик теология» ёки «инқироз теологияси». ( швейцариялик протестант теологи ва файласуфи Карл Барт (1886-1968) ва немис-америка христиан теологи Мауль Тиллих (1886-1965)). Бу креационистик таълимот дунёнинг ривожланиши замирида бу дунёни қандайдир ғайритабиий қурилиш материали – материядан яратган илоҳий субстанция ётади, дэган ғояга асосланади. Шу сабабли дунё «Худо каби боқий» эмас, унинг боши ва охири бор. Аммо бу яратилган дунё Худо билан бирон-бир умумий жиҳатга эга эмас, дэган маънони англатмайди. Уларнинг ўртасида муайян ўхшашлик мавжуд бўлиб, у пировард, яратилган нарсаларнинг ривожланиш йўлларини тушуниб этиш имконини беради;
в) «салбий диалектика». (Теодор Адорно1903-1969 ва Жан Поль Сартр 1905-1980). Т.Адорно – немис файласуфи, социологи, Франкфурт мактабининг вакили, кўп сонли фалсафий асарлар, шу жумладан «Салбий диалектика» (1966) китобининг муаллифи. Ж.П.Сартр – француз файласуфи ва ёзувчиси, атеистик экзистенциализм вакили. У фалсафа муаммоларига бағишланган бир қанча асарлар, шу жумладан «Диалектик ақл танқиди» (1960) китобининг муаллифи. Унинг талқинида диалектика икки шаклда – «танқидий» ва «догматик» шаклларда мавжуд бўлиши мумкин. Биринчиси «салбий диалектика»дир.
«Салбий диалектика» бир ёқлама, субъектив концепция бўлиб, у инкорни мутлақлаштиришдан, бутун борлиқнинг умумий бузилишидан, ялпи критицизмдан, ҳар қандай ижобийликни рад этишдан, ўзини ўзи инкор қилишдан келиб чиқади ва шу боис метафизика чэгарасидан четга чиқмайди. «Салбий диалектика» - бу, моҳият эътибори билан, аксилдиалектикадир.

Download 22,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish