Ривожланиш фалсафаси



Download 22,17 Kb.
bet1/5
Sana14.04.2022
Hajmi22,17 Kb.
#550845
  1   2   3   4   5
Bog'liq
rivojlanisj


РИВОЖЛАНИШ ФАЛСАФАСИ.
Режа:
1. Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси.
2. Фалсафа қонунларининг асосий шакллари
3. Категория тушунчаси ва уларнинг турлари
4. Фалсафа категорияларининг таснифи
Ахборот цивилизацияси даврига қадам қўяётган ҳозирги замон кишиси учун жадал суръатларда ўзгараётган дунё ҳақидаги тасаввур унинг дунёқарашининг ажралмас таркибий қисмидир. Аммо ривожланаётган дунёнинг яхлит назарий образини яратиш – оғир ва машаққатли вазифа. Уни ечишнинг фалсафий йўли икки ярим минг йил муқаддам бошланган бўлиб, шундан бери ўтган давр мобайнида ривожланиш фалсафаси шаклланган ва босқичма-босқич атрофлича ишлаб чиқилган. Фалсафанинг мазкур бўлими ривожланиш муаммосини турли нуқтаи назарлардан ўрганувчи концепцияларни ўз ичига олади. Уларнинг орасида диалектика, метафизика ва синергетика алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг айниқса кенг эътироф этилгани ва муфассал ишлаб чиқилгани диалектикадир. Шу сабабли бу бўлимда унга асосий эътибор қаратилади. Диалектикани билиш, унинг тамойиллари, қонунлари ва категорияларидан ижодий фойдаланиш ҳар қандай соҳа мутахассиси аниқ дунёқараши ва методологик интизомининг муҳим шарти ҳисобланади.
Диалектика нима, унинг мазмуни нимадан иборат, ривожланишнинг диалектикага муқобил қандай концепциялари мавжуд?
Диалектиканинг тарихий шакллари ва хусусиятлари .«Диалектика» (юнон. dialektike – суҳбат қуриш санъати) сўзининг «диалог» (юнон. dialogos – икки ёки бир нечта суҳбатдошлар сўзлашуви) сўзи билан умумий жиҳатлари бисёр. Дастлаб диалектика баҳслашиш, мунозара қилиш санъати сифатида тушунилган, бунда фикрлар, қарашлар қарама-қаршилиги воситасида ҳақиқатнинг тагига этиш мақсадида муаммони ўзаро манфаатдор муҳокама қилишга қаратилган мунозара назарда тутилган. Диалектик – бу савол бериш ва жавоб қайтаришга уста одам, деб ҳисобланган.
Стихияли диалектика. Кейинчалик қадимги мутафаккирлар зиддиятлилик ва ўзгарувчанлик фикр-мулоҳазалардагина эмас, балки реал борлиқда ҳам мавжуд эканлигини пайқаганлар. Бу фактнинг тагига етган илк мутафаккирлардан бири эфеслик Гераклит бўлган. У дунёни «жонли олов» ёки «икки марта кириш» мумкин бўлмаган дарё оқими сифатида тасаввур қилган. Ҳаракатчан дунёда замон ўтиши билан ҳамма нарса ўзининг дастлабки шакл-шамойилини йўқотади ва аста-секин ўзининг қарама-қаршилигига ўтади: ҳўл нарса қурийди, қуруқ нарса эса нам тортади; бир нарса бошқа нарсага: совуқ иссиққа, тирик ўликка ўтади. Бу мулоҳазаларда ҳозирги талқиндаги диалектиканинг асослари мужассамлашган. Шу сабабли қадимги файласуфларнинг стихияли диалектикасини диалектиканинг тарихан биринчи шакли деб ҳисоблаш одат тусини олган. Стихияли диалектика борлиқ ва билишнинг жараёнлар моҳиятини англаб этишга асосланмаган содда диалектикадир.
Ўрта асрларда метафизика фалсафадан диалектикани сиқиб чиқарган. Натижада диалектика одамлар онгига диний дунёқарашни сингдириш ва мустаҳкамлаш учун ҳукмрон синфлар фаол фойдаланган софистика ва схоластикага айланган.

Download 22,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish