. Этик танаворининг Ботинка танаворининг
конструкцияси ва деталлари. ва деталлари конструкцияси.
Б етликлар тузилиши, шакли, олчамларига кўра қуйидагича бўлади: қирқилган 7 (2.3-а расм) оёқ панжасининг кафт қисмини беркитиб туради; айланма 5 (2.5-а расм), оёқ панжасини беркитиб, конструктив элементларга бўлинмайди; яхлит 6(2.3-б расм), оёқ панжасининг кафт ва бармоқ қисмини беркитиб, конструктив элементларга бўлинмайди; қанотлари узайтирилган 9 (2.3-д расм), пошнанинг олд контуригача етади; тилчали 2 конструкция тилча билан яхлит бўлган (2.4-расм) бетлик; дастак 4 (2.3, 2.4-расм), оёқ панжасининг товон қисмини тўпиққача ёки тўпиқ тепасигача беркитиб туради. Дас-такнинг юқори олд контури тагида тилча жойлашган бўлади. У оёқ панжасини блочка ва боғич ипнинг таъсиридан сақлайди. Тумшуқ 8 (2.3-а расм), оёқ панжасининг бармоқ қисмини беркитиб туради. Орқа ташқи тасма, орқа чокни мустаҳкамлигини оширишда ишлатилади.
Юқорида келтирилган деталлар кўп учрайдиган деталлар бўлиб, улардан ташқари кам учрайдиган деталлар ҳошия, маҳкамлагич, кучайтиргич, тасмалар, айрим безак деталлари ва бошқалар. Бу деталлар, асосан, пойабзални безашда, бирор қисмини мустаҳкамлашда ёки кўринадиган жойига ишлов беришда ишлатилади.
Ички деталлар комплекти, пойабзалнинг гигиеник ва иссиқликдан ҳимоя қилиш хусусиятларини, пойабзалнинг шаклини ҳамда оёққа, сиртқи деталлар чокини таъсиридан ҳимоя қилишда ишлатиладиган деталларга астарлар дейилади.
Етикламинг ички деталларига қўнж астари ёки калта астари, бетлик (бошлиқ) нинг астари киради. Этикламинг ички деталларини шакли ҳамда ўлчамлари худди сиртқи деталларнинг шакли ва ўлчамларига ўхшаш ва тенг бўлади. Қўнжсиз ботинка ва туфлиларнинг асосий ички деталларига дастакнинг чарм астари (дастак остида) ва бетликнинг тўқима астари (бетлик астари) киради.
Айрим ҳолларда дастак ва бетлик остига яхлит чарм астар ҳам ишлатилиши мумкин. Бир қатор ички деталлар борки, улар чокларнинг мустаҳкамлигини ва тўқима астарларининг ҳар хил деформатсиялардан ҳимоя қилиш учун тумшуқ ости, бикир дастак қўйилади. Тумшуқ ости ва бикир дастаклар шундай материаллардан тайёрланган бўлиши керакки, у пойабзални қолипдан чиқаргандан кейин ва кийиш давомида ўз шаклини йўқотмаслиги керак.
Шунинг учун улар табиий чармдан, махсус картондан, юқори молекулали қоплама билан қопланган матодан тайёрланади.
Юқорида келтирилган деталларнинг бир-бирларини ўзаро тикиш усули,танаворнинг конструкциясини белгилайди. Этиклар қуйидаги конструкцияда бўлади: қуйма бошлиқли (бетликли), яъни бошлиқ қўнжга қўйиб тикилади (2.2-а расмга қаранг), тескари бўлса қўйма қўнжли деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |