МИНИСТЕРСТВО ВЫСШЕГО И СРЕДНЕГО СПЕЦИАЛЬНОГО ОБРАЗОВАНИЯ
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Бухарский государственный университет
АБДИЕВА ФЕРУЗА ИКРАМОВНА
СОЗДАНИЕ загущающих ПОЛИМЕРНЫХ КОМПОЗИЦИЙ НА ОСНОВЕ электрохимического модифицированного крахмала и применение их в текстильной промышленности
5A 140501-химия (по направлениям науки)
Диссертационная работа на соискание
академической степени магистра
Научный руководитель: кандидат технических наук,
доцент М.С. ШАРИПОВ
БУХАРА- 2014
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Факултет: Кимё-биология Магистратура талабаси: Ф.И.Абдиева
Кафедра: Умумий кимё Илмий раҳбар: т.ф.н.доц. М.С.Шарипов
Ўқув йили: 2013/2014 Мутахассислиги: 5А140501 Кимё
(фан йўналишлари бўйича)
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ
Ишнинг долзарблиги. Модификацияланган крахмал асосида полимер композициялар яратиш ва уларни турли сохаларда қўллаш бугунги кунда жуда муҳим долзарб муаммо бўлиб, айниқса тўқимачилик ва енгил саноатда улардан калава ипларни оҳорлашда, матоларга гул босишда ҳамда охирги пардозлаш жараёнларида кенг фойдаланилиб келинмоқда. Бундай йўналишда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва маҳаллий хом ашёлар асосида крахмалнинг ҳосилаларини олиш ҳамда уларнинг композицияларини яратиб, матоларга гул босишда импорт ва қимматбаҳо қуюқлаштирувчилар ўрнида қўллаш катта иқтисодий самарадорликка олиб келади. Бунда крахмални кимёвий модификациялашнинг технологик қулай ва арзон усулларини ишлаб чиқиш алоҳида ўрин тутади.
Ишнинг мақсади. Электрокимёвий модификацияланган крахмал асосидаги янги таркибдаги композициялар яратиб, уларнинг хоссаларини ўрганишдан иборатдир.
Шу сабабдан тадқиқотлар қуйидаги йўналишда олиб борилади:
-Крахмал электрокимёвий модификацияланади ва унинг хоссалари ҳамда уларга турли омиллар таъсири ўрганилади.
- Полимер композициялар олинади ва унинг хоссалари тадқиқ этилади.
-Тўқимачилик саноати учун қуюқлаштирувчи материал яратилиб, уларнинг хоссалари ўрганилади.
Илмий ишнинг янгилиги. Крахмални биринчи марта электрокимёвий жиҳатдан ош тузи иштирокида электрокимёвий усулда оксидланади, у асосида полимер композиция олишнинг янги ресурстежамкор технологиялари ишлаб чиқилади ҳамда уларнинг хоссалари ўрганилади, олинган намуналар асосида қуюқлаштирувчилар яратишнинг физик-кимёвий асослари ўрганилади ва улар асосида босма бўёқлар оптимал таркиблари тайёрланади.
Илмий ишнинг амалий ахамияти крахмални тўқимачилик саноатида бўёкларни қуюқлаштирувчи сифатида қўллаш.
Илмий рахбар: -------------------
Магистратура талабаси: -------------------
Do'stlaringiz bilan baham: |