6. Технологик ҳисоб. Моддий ва иссиклик хисоби.
1 – босқич буғлатиш қурилмасининг моддий баланси Дастлабки маълумотлар:
Буғлатиш қурилмасига келаётган мочевина эритмасининг
миқдори, кг/соат. 45408
Мочевина эритмасининг концентрацияси, % 95
Суюқланманинг охирги концентрацияси, % 99,2
Буғлатиш қурилмасида буғлатилаётган сув миқдори, кг/соат:
45408 . (1-95/99,8) = 2183,951 кг/соат
Суюқланмада қолаётган сув миқдори:
50 159 · 0,2/99,8 = 100.5 кг/ соат Буғлатиш қурилмасидан чиқаётган мочевина суюқланмаси миқдори
50 159 +100.5 = 50 259.5 кг/ соат
Олинган натижаларни жадвал кўринишига келтирамиз.
1 – босқич буғлатиш қурилмасининг моддий баланси
– жадвал
Келиш
|
Сарф
|
Номланиши
|
кг/соат
|
%
|
Номланиши
|
кг/соат
|
%
|
Эритма: Мочевина Сув
|
50 052
2934
|
95
5
|
Суюқланма: (донадорлаш минорасига): Мочевина
Сув
|
50 053
100.5
|
99,8
0,2
|
Умумий жами:
|
52987
|
100
|
Жами:
|
50 159
|
100
|
|
|
|
Сув буғи
(конденсаторга)
|
2183.951
|
|
|
|
|
Умумий жами:
|
52342.951
|
|
Буғлатиш бўлимининг иссиқлик ҳисоби.
Дастлабки маълумотлар: Буғлатишга келаётган мочевина эритмасининг миқдори (кг/соат) 69736
Келаётган эритма конқентрация 70,2
Эритма ҳарорати ( 0С) 95
Буғланаётган эритма миқдори кг/соат 69736
Кетаётган суюқланма миқдори кг/соат 52987
Кетаётган суюқланма концентрацияси,% 95
Иситувчи буғ босими (н/м 2)- 5 .10 5
Буғлатилганда парчаланаётган мочевина миқдори (кг/с) 330
Аппаратдан чиқаётган буғ газ аралашмаси миқдори (кг/с)-
Сув буғи 12473
Аммиак 186.8
Углерод (IV)- оксиди 242
Исссиқлик келиши
Мочевина эритмаси билан келаётган иссиқлик миқдори: Q=48946.1,845. 95+20790 . 398,0=16853430 кж/соат
Бу ерда: 1,845-мочевинани 950С даги иссиқлиги сиғими КДЖ/кг.град.
2.2. Иситувчи буғ билан келаётган иссиқлик миқдори:
Q2=х кЖ/соат
Умумий келаётган иссиқлик миқдори:
Qкел=16853430+х кж/соат.
Иссиқлик сарфи:
Мочевина суюқлиги билан чиқиб кетаётган иссиқлик миқдори.
Q1=(50 053.1,347+2934.4,208).140=11 167 472.8 кЖ/соат
Бу ерда: 50 053-суюқланмадаги мочевина миқдори.
2934-суюқланмадаги сув миқдори.
1,347-қуруқ мочевина иссиқлик сиғими кж/кг.град.
140-0,347.105 н/м2 босимда мочевина суюқланмаси қайнаш ҳарорати.
3.2. Мочевина парчаланишига сарф бўлаётган иссиқлик:
Q1= =731 775 кж/соат
Бунда 133050- мочевина синтези иссиқлиги кж/кг. Моль.
Буғ-газ аралашмаси билан чиқиб кетаётган иссиқлик сиғими
Q1=mН2О . ίН2О+mNH3 . t+mСО2 . ίСО2=12473·2762+271.2,43.140+242.416,5=34 643 413.2 кж/соат
Бу ерда: 2762-сув энтальпияси кж/кг.
2,43-аммиак иссиқлик сиғими, кж/кг.град. 416,5-СО2 энтальпияси.
3.4. Атроф муҳтга йўқотилаётган иссиқлик сиғими:
Q4=1000000 кж/соат
Умумий иссиқлик сарфи:
Qсарф=26551456.8+731 775 +34 643 413.2+1000000= 62926645
Иссиқлик келиши унинг сарф бўлимига тенг
16853430+х=62926645
Иссиқлик буғи билан келиши зарур бўлган иссиқлик миқдори:
Qбуғ=62926645-16853430=46073215 кж/соат
Босим 7.105 н/м2 бўлган буғ сарфи:
mбуғ= 22398 кг/соат
Буғлатиш бўлимининг иссиқлик баланс жадвали
7.1.7 жадвал
Келиш
|
Сарф
|
Номи
|
Кж/соат
|
%
|
Номи
|
Кж/соат
|
%
|
Мочевина эритмаси билан
Иситувчи буғ билан
|
16853430
46073215
|
26,7
73,3
|
Мочевина суюқланмаси билан
Мочевина парчаланиши учун
Буғ-газ аралашмаси билан Атроф мухитга йўқотилиши
|
10642163
1062183
50222299
1000000
|
16,9
1,7
79,8
1,5
|
Жами
|
62926645
|
100
|
|
|
Жами
|
62926645
|
100
| 7. Асосий курилма баёни
Саноатда ишқор ва тузларни сувли эритмасини минерал ва органик кислоталарнинг ва кўп атомли спиртларни буғлатилади.
Буғлатиш деб - учувчан бўлмаган моддалар эритмаларини таркибидаги эритувчини қайнатиш орқали чиқариб юбориш йўли билан қўйиқлаштириш жараёнига айтилади. Буғланиш жараёни қайнаш ҳароратидан паст ҳароратда суюқликни юзасида рўй берса, буғлатиш жараёнида эса буғ эритманинг ҳажмида ажралиб чиқади. Саноатда буғлатиш жараёни бир ва кўп корпусли қурилмадаларда амалга оширилади. Асосан кўп корпусли, яъни бир нечта қурилмалардан ташкил топган буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Кўп корпусли қурилмаларнинг фақат биринчи қурилмасига иситувчи буғ берилади. Кейинги қурилмаларни иситиш учун олдинги қурилмалардан чиққан иккиламчи буғ ишлатилади. Натижада иситувчи буғнинг сарфи камаяди. Буғлатиш жараёни кимё ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Бу жараёндан эритмаларни кўтарилиши ва эриган ҳолдаги моддаларни ажратиб олишдан ташқари, тоза эритувчилар олиш, совуқ ҳосил қилиш техникасида фойдаланилади. Ишлаш режимига кўра буғлатиш қурилмалари даврий ва узлуксиз бўлади. Кичик масштабли ишлаб чиқаришда ва айрим вақтда эритмаларни юқори концентрациялашда буғлатишда даврий ишлайдиган буҳлатиш қурилмалари ишлатилади. Кимё саноатида асосан узлуксиз ишлайдиган буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Замонавий буғлатиш қурилмалари анча катта иситиш юзасига эга, баъзан битта қурилманинг иситиш юзаси 2500 м2дан ортиб кетади.
Буғлаш жараёнида иситиш учун ишлатилаётган буғ бирламчи буғ дейилади. Эритмани қайнатганимизда қайнаган буғ иккиламчи буғ дейилади.
Кўпикланувчи ва иссиқликка чидамсиз эритмалар учун плёнкали буғлатиш қурилмалари ишлатилади. Бундай қурилмаларда эритма иситиш трубаларининг юзаси бўйлаб суюқликлар плёнка холида ҳаракат қилади.
Плёнкали буғлатиш қурилмалари иситиш трубаларида ҳаракатланаётган эритманинг йўналишига қараб икки хил (кўтарилувчи ва пастга йўналувчи плёнкали) бўлади. Кўтарилувчи плёнкали буғлатиш қурилмасининг иситиш камераси труба турига ўрнатилган, узунлиги 7-9 метрли трубалар тўпламидан ва ажратувчи сеператордан иборат бўлади.
Буғлатилаётган эритма тўхтовсиз иситиш камерасини пастки қисмидан берилиб, трубаларнинг 1/4 1/5 қисмини тўлдиради. Иситувчи буғ трубалар орасидаги бўшлиққа берилади. Буғ таъсирида эритма
қайнаганда трубаларнинг қолган қисмлари буғ суюқлик аралашмаси билан тўлади. Бу аралашма иситиш трубаларининг девори атрофида суюқлик плёнкасига ва унинг марказида буғга айланган бўлади.
Суюқлик плёнкаси буғ оқимига ишқаланиши сабабли юқорига қараб трубаларнинг ички юзаси бўйлаб катта тезликда ҳаракат қилади ва буғланади. Иситиш трубларининг юқори қисмида буғнинг миқдори кўпайиб боради. Ва натижада эритманинг концентрацияси ҳам ошиб боради. Иситиш қурилмаларидан чиқаётган иккиламчи буғга аралашган суюқлик томчилари сеператордаги тўсиққа урилиб, пастдаги иситиш трубаларига тушади.
Намланган буғ томчи ушлагичга йўналишида кириб айланма ҳаракат қилади. Томчи ушлагичда иккиламчи буғ таркибида қолган сув томчилари марказдан қочма куч таъсирида деворга урилиб, пастга
тушади, иккиламчи буғ эса қурилманинг юқори қисмидан чиқиб кетади.
Қўйилтирилган эритма сеператорни пастки қисмида ўрнатилган штуцер орқали олинади. Кўтарилувчи плёнкали буғлатиш қурилмаларининг умумий баландлигини камайтириш мақсадида иситиш камераси билан сеператор алоҳида тайёрланиб, ёнма-ён ўрнатилади.
Кимё саноатида ишқор, туз ва бошқа моддаларнинг сувли эритмаларида, айрим минерал ва органик, кўп атомли спиртлар ҳамда шу каби суюқ эритмалар буғлатилади.
Қўйилтирилган эритмалар ва буғлатиш натижасида ҳосил бўлган қаттиқ моддаларни осон ҳамда арзон қайта ишлаш ва сақлаш, бошқа жойларга жўнатиш мумкин.
Буғлатиш жараёнида иситувчи агент сифатида асосан сув буғи ишлатилади. Бундай буғ бирламчи буғ деб юритилади. Буғлатиш жараёнида ажралаётган эритувчи буғи эса иккиламчи буғ дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |