Республикаси олий ва


Ер ресурсларини бошқаришнинг ривожланиш босқичлари



Download 296,69 Kb.
bet12/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ер ресурсларини бошқаришнинг ривожланиш босқичлари.


Республикада ер ресурсларидан фойдаланиш 1998 йилга қадар О`збекистон Республикаси қишлоқ ва сув хоʻжалиги вазирлиги қошидаги ердан фойдаланиш ва ер тузиш Бош бошқармаси томонидан амалга оширилган. Бошқарма таркибида 4 боʻлим фаолият коʻрсатган: ерларни давлат ҳисоби, ерларни баҳолаш, ҳуқуқ боʻлими ва молия боʻлими. Барча олдинги йиллар, я`ни иқтисодиётни сотсиалистик режалилиги ҳамда ерга давлат мулкчилиги шароитида, бошқарманинг ер оид сиёсати асосан қишлоқ хоʻжалик ерларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишга боʻйсундирилган эди. Бошқа тоифа ерлари, қоидага биноан, ер ресурсларидан фойдаланишни интеграцион бошқаришда катта рол оʻйнамаган. Ишлаб чиқилган республика ердан фойдаланишининг Бош схемаси ҳамда вилоятлар ва туманлар ер тузиш схемалари қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга юналтирилган ҳамда, асосан, қишлоқ хоʻжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш боʻйича тадбирларни коʻзда тутган. Ер тузиш ишлари фақат қишлоқ хоʻжалиги учун ҳамда фақат қишлоқ хоʻжалик корхоналарида юритилган. Республика ерларини давлат ҳисоби боʻйича ҳар йили тузиладиган ма`лумотлар (мамлакат ер фонди) ҳамда беш йилда бир маротаба оʻтказиладиган баҳолаш турлари (тупроқ бонитировкаси) фақатгина қишлоқ хоʻжалик ерларига тегишли боʻлган ва бу ишлаб чиқариш талабларини ҳамда қишлоқ ва сув хоʻжалиги вазирлиги манфаатларини қондирган. Ушбу даврда ер фондини бошқариш муаммоларини шундай тарзда қоʻйилиши мамлакатда оʻтказилаётган ер сиёсатининг талабларига, балки, жавоб берган боʻлса керак, негаки бошқа тоифалар ерлари тоʻг`рисидаги ахборотлар халқ хоʻжалиги учун керак боʻлмаган, аммо, умуман, у жами ер фондини, барча ер тоифаларини қамраб олмаган, ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо бермаган.


1998 йили О`збекистон Республикасининг ер кодекси, О`збекистон Республикасининг “Деҳқон хоʻжалиги тоʻг`рисида”, “Қишлоқ хоʻжалик кооперативи (ширкати) тоʻг`рисида”, “Фермер хоʻжалиги тоʻг`рисида”, “Давлат ер кадастри тоʻг`рисида”ги қонунларини оʻз ичига олган ҳолда мамлакатда ер қонунчилигининг базаси яратилди, Ердан фойдаланишга бозор тамойиллари қоʻлланила бошланди, шу
жумладан: Ердан фойдаланишнинг пуллилиги, хусусий ердан фойдаланиш, бозор ер муносабатлари ва бошқ. ер ресурсларини бозор муносабатларига тортилиши ҳамда оʻтиш даврида улардан фойдаланиш самарадорлигига талабни оширилиши сабабли 1998 йили ҳукумат томонидан О`збекистон Республикаси ер ресурслари Давлат қоʻмитасини ташкил этиш тоʻг`рисида қарор қабул қилинди (Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги 114-сонли “О`збекистон Республикаси ер ресурслари Давлат қоʻмитаси Фаолиятини ташкил этиш масалалари тоʻг`рисидан”ги Қарори). О`зининг фаолияти даврида “Ергеодезкадастр” давлат қоʻмитаси томонидан ердан фойдаланиш соҳасида қуйидаги йирик тадбирлар амалга оширилган: қишлоқ хоʻжалик кооперативлари (ширкатлар)ни қайта ташкил этиш асосида фермер хоʻжаликларини ташкил этиш, ижара асосидаги ер муносабатларини тадбиқ қилиш, ер участкаларига боʻлган ҳуқуқларни роʻйхатга олиш мақсадида кадастр хизматларида роʻйхатга олиш офисларини яратиш, ердан фойдаланишнинг пуллилик тамойилини тадбиқ қилинишини та`минлаш, ан`анавий ҳамда электрон вариантларда ер участкаларининг кадастр планларини тузиш, қишлоқ хоʻжалик ерларини сифат баҳолаш (тупроқ бонитировкаси), қишлоқ хоʻжалик ерларини кадастрли ме`ёрий қиймат баҳолаш, давлат чегараларини демаркация қилиш, ер мониторингини юритиш ва қатор бошқалар. Шу билан бирга, амалиёт коʻрсатадики, хоʻжаликлар ерларининг сифати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлиги ниҳоятда паст боʻлиб қолмоқда, ер турлари ва экин майдонларини таркибини мақбуллаштиришга этарли е`тибор берилмаяпти, чорвачиликнинг ем-хашак базаси ёмонлашди, ноқишлоқ хоʻжалик ерларини кадастрли қиймат бахолаш мавжуд эмас, ердан фойдаланишнинг самарадорлигини, айниқса аҳоли пунктлари, саноат, транспорт ва бошқа тоифалар ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш амалга ошириляпти. Тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш муаммоси оʻткир боʻлиб қолмоқда, республика боʻйича ягона ер сиёсатини юритишга юналтирилган давлат Дастури мавжуд эмас, ер ресурсларини қайта тиклаш Дастури мавжуд эмас, ер бозори ва ерга ижара ҳуқуқининг бозори мавжуд эмас, суг`ориладиган ердан фойдаланишда бозор тамойиллари этарли даражада тадбиқ қилинмаган.
“Давергеодезкадастр” қоʻмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар қилиб белгиланган:
-Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш боʻйича ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини та`минлаш, ер муносабатларини мувофиқлаштиришни, ер тузиш ва ер мониторингини, тупроқлар унумдорлигини сақланиши, оширилиши ҳамда қайта тикланишини та`минлаш;
-тупроқлар унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш боʻйича давлат дастурини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
-геодезик ва хариташунослик фаолиятларини бошқариш;
-давлат геодезик назоратни ташкил этиш;
-давлат кадастрларини юритиш соҳасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари фаолиятларини мувофиқлаштириш;
-давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бино ва иншоатлар давлат кадастрини, шунингдек давлат кадастрларини ягона тизимини юритиш.
Ердан фойдаланиш масаласини ечишга, янги шароитда, мажмуали ёндашув талаб этилади. Бироқ нафақат оддий тадбирлар мажмуаси, балки ердан фойдаланиш иқтисодиётини ташкил этиш, режалаштиришнинг барча тизимларини мақсадга ё`налтирилган ҳолда ривожлантириш, пировард натижада ер ресурсларини бошқаришнинг яхлит ва самарали тизимини яратиш лозим.
Шунинг учун солиқ солиш ва бюджет даромадларини то`плашни ко`пайтиришга имконият берадиган ер ресурсларини бошқаришнинг минтақа ва маҳаллий о`з-о`зини бошқаришда инвестициялар жалб қилишнинг, ер муносабатларининг суб`эктлари учун кафолатланган ҳуқуқ билан та`минлашнинг самарали тизимини яратишда янги тамойиллар ва услублар вужудга келади.
Ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқариш соҳасида И. В. Дегтярев,
С. А. Ткачук, В. Н. Хлистун, Т. П. Магазиншиков, Я. Я. Маул, М. А. Гэнделман,
Б. П. Балезн, С. А. Авезбаев, А.С. Чертовитский, Г.А. Талипов, А. Абдуг`аниев,
И.М. Зак ва бошқа олимлар томонидан ма`лум илмий изланишлар амалга оширилган.
В.В. Ким, К.А. Чориев, Ф.К. Каюмов, Е.С. Карнаухова, А.Т. Абдуразаков,
А.Р. Бобожанов ва бошқа олимларнинг махсус тадқиқот ва илмий изланишлари ҳам диққатга сазовордир.
Самарали технологияларни амалиётга жорий қилиш асосида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммолари Р.Х. Ҳусанов, К.А. Ҳасанжонов,
О.Р. Рамазонов, М. Ҳошимжонов, А.С. Самутали сингари иқтисодчи олимларнинг илмий асарларида ёритилган.
Номлари юқорида зикр этилган олимларнинг илмий изланишлари бо`лишига қарамасдан, бозор муносабатларининг изчил шаклланиши шароити ва жараёнида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришни такомиллаштириш муаммолари ҳали етарли даражада илмий - услубий жиҳатдан о`рганилмаган. Бу ҳол ушбу илмий тадқиқот изланиш мавзусининг танлашига асос бо`лди.
Мамлакат миқёсида, табиий - иқтисодий минтақалар бо`йича ер танқислиги шароитида халқ хо`жалиги тармоқлариаро ва тармоқ ичидаги соҳалар бо`йича ер тақсимоти масалалари етарлича о`рганилмаганлиги ва бу муаммоларни фақат айрим олимларнинг илмий маколаларида ( А.П. Вервейко, П.С. Шевченко, П.Ф. Лойко, Т.П. Магазиншиков, Ф.И. Палчиков ва бошқалар) ёритилганини ко`рамиз.
Мавзунинг кенг қамровлиги, ер мониторинги, миллий ҳисобот тизимида ер ҳисоби, бошқарувда психологик омиллар, махсус ер фондини ташкил этишнинг илмий- услубий асосларини ишлаб чиқиш бо`йича умуман илмий - тадқиқот ишлари натижаларини илмий нашрларда чоп этилмаганлиги фикримизга асос бо`лади.
Ер ресурсларини бошқаришнинг умумуслубий масалаларини ишлаб чиқиш ер ислоҳотини о`тказиш консепсияси асосида О`збекистонда ер муносабатларини тартибга солишнинг устувор ё`налишларини белгилаш ҳисобланади. Мазкур илмий - тадқиқотлар мақсадига ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг илмий методологиясини о`рганишда муаммога яхлит ва мураккаб жараён сифатида тизимли ёндашув ва шунга асосан унинг илмий - услубий назариясини ҳамда ер тақсимотини иқтисодий асослаш киради. Илмий тадқиқот мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги илмий амалий вазифаларни ҳал этиш ко`зда тутилган:

  • ер ресурсларини бошқариш бо`йича чет эл тажрибалари тадқиқот қилиш ва умумлаштиришни;

  • «Ердан foydalanish» тушунчасининг иқтисодий моҳияти очиб беришни. Унинг шаклланиши ва жараён ко`ламининг обектив шарт-шароитлари бозор муносабатларига о`тиш жараёнига мос ҳолда тадқиқ қилишни;

  • ма`мурий туман, вилоят ва давлат миқёсида ягона давлат кадастрлари ва ер кадастрини юритиш механизмлари о`рганиб чиқилган ва самарали истиқболли ё`налишларини белгилашни;

  • ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг давлат тадбирлар тизими сифатида тушунчаси ва иқтисодий моҳиятини ёритишни;

  • ер кадастрини мураккаб ва яхлит тизим сифатида илмий - услубий асосларини ишлаб чиқишни;

  • ер ресурсларидан самарали фойдаланиш тамойиллари тизимини асослашни;

  • махсус ер фондини ташкил этишнинг иқтисодий механизмини яратишни тадқиқот қилишни;

  • ер ресурсларини тармоқлараро тақсимотининг моделларини яратишни;

  • ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришда ко`чмас мулклар омилининг та`сири механизмини такомиллаштиришни.

Тадқиқотлар ердан фойдаланиш жараёнининг таҳлили ва ер ресурсларини бошқаришни башоратлашни диалектик ёндашувига асосланган. Тадқиқотнинг методологик асосини мамлакатимиздаги замондош ва чет эл иқтисодчи олимларининг ер ресурсларини бошқариш, табиий ресурслар салоҳияти, аграр соҳанинг ривожланиши ва ҳудудий жойлашуви, ер кадастри ва мониторинги, ердан фойдаланиш иқтисоди муаммолари бо`йича ишлари ташкил этади.

    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish