Республикаси олий ва


Инвестиция рискларини пасайтириш йўллари



Download 2,52 Mb.
bet76/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160

Инвестиция рискларини пасайтириш йўллари


Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги алоҳида рисклар таъсирини йўқотиш ёки юмшатиш учун бир қанча йўллардан фойдаланилади.

  1. Рискдан қочиш - риск билан боғлиқ тадбирлардан воз кечишни (демак, бунда фойдадан ҳам воз кечишни) билдиради.

  2. Рискни ушлаб қолиш – инвестор зиммасига рискни қолдириш, бунда инвестор ўз капиталини рискли тадбирларга йўналтираётганда, рисклардан кўриладиган зарарларни қоплаш учун маблағи бўлиши керак.

  3. Рискни узатиш (суғурталаш) – инвестор риск ҳавфини кимнингдир зиммасига юклайди. Рискни суғурталаш, мантиқан олганда, муайян рискларни суғурта компанияларига беришни англатади. Унинг моҳияти инвесторнинг рискдан қутилиш мақсадида даромаднинг бир қисмидан воз кечиш орқали акс эттирилади. Бунда инвесторнинг риск даражасини “нол”га тушириш учун тўловни амалга оширишга тайёр эканлигини тушуниш мумкин. Кўп ҳолларда, суғурта компаниялари молиявий рискларни суғурталаш билан риск даражасини пасайтиришга тўлиқ эришишига хизмат қиладилар.

  4. Рискни пасайтириш - кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун заҳира маблағларини ташкил этиш йўли билан йўқотишлар ҳажмини қисқартириш ҳисобланади. Кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун заҳира маблағларини ташкил этишдаги асосий муаммо рискларнинг жиддий оқибатларини баҳолаш ҳисобланади. Бунинг учун лойиҳа қийматини бошланғич баҳолашни ҳисобга олиш лозим. Бу эса заҳира суммасини аниқлашга катта ёрдам беради.

Рискни пасайтиришнинг аниқ воситасини танлашда инвестор қуйидаги тамойилларга асосланса, мақсадга мувофиқ бўлади:

    • ортиқча таваккал қилиш керак эмас;

    • риск оқибатлари тўғрисида ўйлаш лозим;

    • кам нарса учун риск қилиш керак эмас.

Биринчи тамойилга асосан, инвестор ўз капиталидан кўра кўпроқ риск қилиши мумкин эмас, яъни инвестор инвестиция лойихасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишидан аввал қуйидагиларга амал қилиши лозим:

    • лойиҳага таъсир этувчи риск бўйича мумкин бўлган зарарнинг максимал ҳажмини аниқлаб олиши;

    • уни қўйилаётган капитал ва ўзининг барча молиявий маблағлари билан таққослаши лозим.

    • ушбу капиталнинг йўқотилиши инвесторнинг банкрот бўлишига олиб келиш-келмаслигини риск коэффициентини ҳисоблаш асосида аниқлаши лозим. Риск коэффициенти қуйидагича топилади:

Рк=З/УМР15


Бунда Рк – риск коэффициенти; З – максимал мумкин булган зарарлар суммаси; УМР – ўз молиявий ресурслар хажми.
Формуладаги Рк≤0,3 рискнинг мумкин бўлган даражаси; Рк≥0,7
инвесторни банкротликка олиб келувчи риск коэффициенти.





15 Староверова Г. С. Экономическая оценка инвестиций : учебное пособие. – М. КНОРУС, 2006. – С. 257.
Иккинчи тамойилнинг амалга оширилиши инвесторнинг риск эҳтимоллиги миқдори ва оқибатларини аниқлаб олган ҳолда рискни пасайтириш усуллари тўғрисида қарор қабул қилинишини талаб этади.
Учинчи тамойилнинг амал қилиниши лойиҳадан кўриладиган зарар ҳажми нисбатан юқори бўлган ҳолларда рискдан (таваккал қилишдан) бош тортиш зарурлиги билан англанади, яъни оз самара учун кўп нарсадан воз кечиш керак эмас.
Инвестор учун унинг манфаатига мос бўлган лойиҳа уни амалга оширишдаги юзага келувчи рискларнинг тўлиқ бартараф этилганидир. Лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда муқобил лойиҳаларни таққослама таҳлил этишнинг аҳамияти жуда каттадир. Лойҳаларнинг таққослама таҳлили, ҳатто, уларнинг қайси бири энг кам рискли, юқори фойдали, тез қайтимли, кафолатланган даромадли, ҳаётийлиги ишончли инвестиция лойиҳаси эканлигини аниқлашга имкон беради. Бундай таҳлил инвесторнинг молиялаштиришга лойиқ ҳақиқий рақобатбардош лойиҳани аниқлаши ва танлашига имкон беради.
Инвестиция рискларини пасайтириш усуллари қуйидагилардан иборат:

    • рискларни диверсификациялаш;

    • рискларни суғурталаш;

    • рискларни лойиҳа қатнашчилари ўртасида тақсимлаш;

    • рисклар учун молиявий заҳиралар ажратиш.

    • қўшимча маълумотлар ва ахборотларга эга бўлиш.

Рискларни диверсификациялаш бир-бирига боғлиқ бўлмаган турли хил фаолиятлар ўртасида рискларни тақсимлаш хисобланади. Диверсификация турли хил фаолиятлар ўртасида инвестицияларни тақсимлаш асосида рискнинг бир қисмидан қутулиш имконини беради (инвестиция портфелини шакллантириш).
Инвестиция портфелини шакллантиришда рискларни тақсимлашнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

    • товар ва хизматлар, фаолият турлари бўйича диверсификациялаш;

    • истеъмолчиларни диверсификациялаш;

    • мол етказиб берувчиларни диверсификациялаш;

    • лойиҳа қатнашчиларни диверсификациялаш.

Рискларни суғурталаш бу рисклардан оғиш ҳисобланиб, бунда мукофот эвазига рискларни суғурта компанияларига бериш орқали рискларни пасайтириш ҳисобланади. Суғурталашда мулкни суғурталаш ҳамда бахтсиз ходисалардан суғурталаш амалга оширилади. Мулкий суғурталашнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

    • моддий йўқотишлар ва зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида пудрат қурилишларини суғурта қилиш;

    • моддий йўқотишлар ва зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида денгиз ёки ҳаво транспортлари орқали ташилаётган юкларни суғурта қилиш;

    • моддий йўқотишлар ва зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида пудрат ва субпудрат ташкилотларига тегишли бўлган асбоб ускуналарни суғурта қилиш.

Бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

    • қурилиш қатнашчилари тана жароҳатлари, шахсий зарар ёки мулкий зарар кўрганларида бош пудрат ташкилотлари фаолиятини ҳимоя қилиш мақсадида умумий фуқоролик жавобгарлигидан суғурта қилиш;

    • лойиҳалаштириш жараёнида архитекторлик ва техник нуқтаи назардан хатоларга йўл қўйилганда лойиҳаларни бошқаришда камчиликлар келиб чиққанда бош пудрат ташкилотини моддий жавобгарликдан суғурта қилиш.

Рискларни лойиҳа қатнашчилари ўртасида тақсимлаш молиявий режа ва шартнома хужжатларини ишлаб чиқиш давомида амалга оширилади. Рискларни сифат ва миқдор жиҳатдан тақсимлаш мумкин. Рискларни сифат жиҳатдан тақсимлашда лойиҳа қатнашчилари уларга тегишли бўлган у ёки бу рискларни кўпайтириб ёки камайтирган ҳолда қарор қабул қиладилар. Лекин бунда, масалан, инвесторларга қанчалик юқори рисклар
тақсимланиши кўзда тутилса, шунчалик уларни лойиҳага жалб қилиш қийинроқ бўлади.
Рискларни миқдор жиҳатдан тақсимлашда юқорида кўриб ўтилган рискларни таҳлил қилиш усуллари қўлланилади. Масалан, “Қарорлар дарахти” усулида ҳар бир босқичда ҳеч бўлмаганда икки томон иштирок этади: сотувчи ва сотиб олувчи, буюртмачи ва буюртмани амалга оширувчи. Буюртмачи шартномада кўрсатилган ишларни ўз вақтида ҳамда сифатли қилиб бажарилган ҳолда шартнома қийматини камайтиришга ҳаракат қилади; буюртмани бажарувчи эса, максимал фойда олишга ҳаракат қилади. Бунда риск даражаси икки томон учун ҳам мос келиши керак.
Рискни орқали кўрилган зарарларни қоплаш молиявий заҳираларни ташкил этишни кўзда тутади. Кўзда тутилмаган зарарларни қоплаш учун молиявий заҳираларни ташкил этиш орқалигина лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган узилишларни бартараф этиш мумкин.
Молиявий заҳираларни ташкил этишда қуйидагиларни аниқлаш лозим:

    • кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун керакли бўлган маблағ миқдори;

    • кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун керакли бўлган заҳиранинг таркиби;

    • белгиланган заҳиралардан фойдаланиш мақсадлари.

Молиявий заҳиралар кўзда тутилмаган ҳаражатларни қоплаш учун қўшимча маблағларни ажратиш орқали ташкил этилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдустлигининг айрим давлатлари шароитида (масалан, Россия Федерациясида) молиявий заҳиралар лойиҳани амалга ошириш ҳаражатларининг 20 % ини ташкил этади, чет элларда бу 5 % га тенг16.
Моддий заҳиралар махсус заҳиралар ташкил этишни, масалан, маълум бир давр мобайнида лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш узилишларсиз амалга



16Кузнецов Б. Т. Инвестиции: Учеб. пос. для студентов вузов, обучающихся по направлению подготовки
«Экономика». – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2006. - С.414.
оширилиши учун хом ашё ва материаллар заҳираларни ташкил этишни англатади.
Информацион заҳиралар деганда, қўшимча маълумотлар ва ахборотларга эга бўлиш тушунилади. Бундай заҳираларга эга бўлишдан мақсад, лойиҳа параметрларини аниқлаштириш ҳамда лойиҳанинг ишончлилиги ва самарадорлигини оширишдан иборат. Ноаниқлик шароитида инвестицион қарорлар маълумотларнинг йўқлиги ёки маълумотларнинг етарли эмаслиги шароитида қабул қилинади ва шу сабабли инвестор лойиҳанинг келажакдаги прогнозини тўғри белгилаш мақсадида ҳамда лойиҳанинг рисклилик даражасини пасайтириш мақсадида кўпроқ ахборотларга ва кенгроқ маълумотларга эга бўлишни истайди. Ахборотлар сифатини ошириш, аниқ маълумотларга эга бўлиш қўшимча харажатларни келтириб чиқаради. Шунинг учун лойиҳани тавсифловчи кўрсаткичларнинг ишончлилигини ошириш имконияти билан бу маълумотларни олишга кетган харажатларни таққослаш лозим17.

3. Банкларда кредит рискини пасайтиришга қаратилган чора- тадбирлар


Риск стратегиясини ишлаб чиқишнинг муҳим таркибий қисми хеджирлаш, яъни рискни камайтириш ёки унинг пайдо бўлишини огоҳлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ҳорижий банк амалиётида энг кенг тарқалган, кредит рискини пасайтиришга қаратилган тадбирлар қуйидагилар ҳисобланади:


  1. Download 2,52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish