P = P*Q – (V*Q + C)
бу эрда: Q - сотиш ҳажми; P – фойда; P - маҳсулот бирлиги нархи;В - маҳсулот бирлигидаги ўзгарувчан харажатлар; C - маҳсулот бирлигидаги доимий ҳаражатлар.
Ишлаб чиқаришнинг зарарсизлик нуқтасида P = 0 га тенг бўлади ва бундан зарарсизлик нуқтаси келиб чиқади:
Q = C / P -V
Шундай қилиб, зарарсизлик нуқтасини аниқлашда сотиш нархи, маҳсулот бирлигига кетган ўзгарувчан ҳаражатлар ҳамда маълум вақт (йил ёки ой) давомидаги доимий ҳаражатлар энг муҳим омиллардандир.
Улардан асосийлари қуйидагилардан иборат:
1. бизнес-режаларнинг мукаммал ишланганлиги.
Бизнес-режаларнинг мукаммал ишланганлиги унинг ҳар бир бўлими бўйича инвестицион рискларнинг тўлиқ ҳисобга олинганлигида, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотиш стратегиясининг тўғри танланганлигида, инвестицион лойиҳанинг самарадорлигига таъсир қилувчи ҳар бир асосий омилнинг таъсир механизмининг инобатга олинганлигида намоён бўлади. Бизнес-режада маҳсулот сотиладиган бозор чуқур таҳлил қилинган бўлиши лозим, чунки саноати ривожланган мамлакатларда товарларнинг тақчиллиги мавжуд эмас, балки товарларни сотиш муаммоси мавжуд. Шу сабабли, мазкур мамлакатларда инвестицион лойиҳалар бўйича
тузилган бизнес-режаларда асосий эътибор маҳсулот сотиладиган бозорларни ўрганишга қаратилади.
Бозор риски таҳлили учун қуйидаги мултипликаторлардан фойдаланилади:
нарх/баланс фойдаси мултипликатори;
нарх/соф фойдаси мултипликатори;
нарх/жорий пул оқими мултипликатори;
нарх/соф пул оқими мултипликатори;
нарх/ялпи тушум мултипликатори;
нарх/ҳақиқий тушум мултипликатори;
битта актсионернинг нархи;
мумкин бўладиган дивидендларни капиталлаштириш;
нарх/моддий активлар баланс қийматининг мултипликатори; нарх/хусусий капитал мултипликатори;
Бозор учун корхонани баҳолашнинг ҳар бир босқичи қуйидаги поғоналарга бўлинади: корхонанинг тавсиф баҳолаш предметини аниқлаш: баҳолаш вақтини белгилаш: баҳоланишининг мақсад ва вазифаларини аниқлаш: баҳоланишнинг турли аниқлаш: буюртмачи ва баҳоловчи манфаатларини химоялаш. Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий ва қисқартирилган номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, ҳисобга олинган жойи, жойлашган эри, ишлаб чиқариш тармоғи, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий турлари ва ҳақазолар корхонанинг тавсифномасига киради. Агар баҳоланаётган корхона шуъба корхона бўлса ёки қарам корхона бўлса, асосий ёки устун корхонани аниқлаб олиш зарур. Агар бошқа (устун) корхонада устав капиталнинг 20% дан ошиқ овозга эга аксиялари бўлса, бу корхона қарам корхона ҳисобланади. Баҳолаш предметини аниқлаш, яъни корхонада баҳолаш мумкин бўлган барча мулкий ҳуқуқлар, актсионерлик жамиятининг аксиялари капиталига эгалик ҳуқуқи, корхона устав капиталида қатнашувчилар улуши, корхона аксиялари пакетига эгалик ҳуқуқи ва бошқалар корхонани баҳолашнинг энг муҳим босқичларидан ҳисобланади.
Шундай қилиб, қисқа қилиб айтганда, баҳолаш предмети – бу баҳоланадиган мулкий ҳуқуқ турларидир. Қийматнинг баҳосига хавф-хатарнинг (рискннинг) таъсир кўрсатиши келажакда даромад олишга ўз таъсирини кўрсатади. Шунингдек, ҳар қандай объектнинг баҳолаш жараёнига талаб ва таклифнинг таъсири бўлади. Агар талаб таклифдан юқори бўлса, унда харидорлар максимал нархни беришга тайёр. Талаб нархининг юқори чегараси тадбиркорнинг бу корхонани бошқаришдан оладиган даромади билан белгиланади. Бу табиий имкониятлари чекланган соҳа учун характерли ҳисобланади. Бундан маълум бўладики, эхтиёжнинг ортиши ҳолати хом ашё ишлаб чиқарадиган ташкилотларда нархнинг юқори чегарасига нисбатан яқин бўлади. Айни вақтда талабнинг таклифга нисбатан ортиши баъзи тармоқларда янги ташкилотларни пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бу, ўз навбатида, улар сонининг ортишига олиб келади. Кейинчалик бу ташкилотларнинг нархи анча пастлаши мумкин.
Бозор рискини баҳолаш халқаро тажрибада баҳолаш фаолиятининг бир тури бўлиб, турли – туман бозор ҳолатларида унга эхтиёж сезилади. Улар қуйидагилардир:
инқирозга учраган корхонани сотиш учун баҳолаш;
нормал ишлаётган актсионерлик жамияти ўз аксияларини қандай сўммага сотиш ҳуқуқига эгилигини аниқлаш учун баҳолаш;
хусусийлаштирилаётган корхонани баҳолашда;
акционерлик жамиятларни сотиб олиш нархларини ҳисоблашда; Бозор рискини баҳолашнинг икки предмети бор:
мулк формалари турли бўлган корхоналарни баҳолаш, бундай баҳолаш уларнинг моддий ва номоддий активларини баҳолаш ишига асосланади;
келажакда кутилаётган тахминий фойдани таъминловчи мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи, технологиялар ва активлар “бизнес линия”ни баҳолаш мажмуи ҳисобланади.
Бозор рискида жуда кўплаб тушунчалар қўлланилиши мумкин, шулардан бири бизнес- линия бўлиб, у бозорда корхонага эгалик қилиш эмас
балки, фойдаланишни ифода этуcвҳи тушунчалар сирасига киради. Айрим ҳолатларда бизнес-линия ҳақида оддий қилиб шартномалар мажмуи (айниқса ўзоқ муддатли шартномалар) деб гап юритилади. Бунга фаолият тури ва технологияларга бериладиган литсензиялар ҳам киради. Доимий қўшимча фойда ёки харажатларда турғун иқтисодни олиш имконини берувчи алоҳида ўзоқ муддатли айрим шартнома ҳам ҳаттоки баҳолаш предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, бунга бозор баҳосидан юқори нархда товарларни этказиб бериш тўғрисидаги шартномалар, хом ашёлар сотиб олиш тўғрисидаги имтиёзли шартномалар киради. Реал хўжалик амалиётида бизнес-линияни баҳолашда одатда қуйидаги асосий мақсадлар ажратиб кўрсатилади:
улар қийматининг нархи билан иш фирманинг ҳақиқий бозор баҳосини тавсифлаш учун фирманинг барча бизнес линияларини баҳолаш:
тахминий, асосланган, энг юқори (сотув учун бошланғич) баҳосини аниқлаш, бу нарх билан бизнес линия шартномани тўзувчи қимматли қоғоз эгаси шартномага мувофиқ ўз ҳуқуқини учинчи бир шахсга сотиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |