Республикаси олий ва


Бозор рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш



Download 2,52 Mb.
bet62/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160

3. Бозор рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш.


Бугунги кун амалиётида лойиҳа рискларини таҳлил қилишда бир қанча усуллардан фойдаланилади. Жумладан:

  • эксперт баҳолаш усули;

  • зарарсизлик нуқтаси (сезгирлик) таҳлили;

  • қарорлар дарахтини барпо этилиши усули;

  • Монте-Карло усули ва бошқ.
  1. Эксперт баҳолаш усули.


Бу усул рискни таҳлил қилувчи иқтисодчи (експерт)нинг малака даражасига асосланади. Банк риски аниқланганида банкнинг ўзидаги ва бўлиш эҳтимоли бўлган йўқотишлар ва уларнинг давр оралиғини аниқлаб олмоқлари лозим. Бу оралиқни аниқлаш ҳам риск даражасини камайтиришга ёрдам беради. Йўқотишлар оралиғини қуйидаги тенглама бўйича аниқлаш мумкин:

Y = YX / S


Бу эрда: Y - йўқотишлар оралиғи даражаси; YX - йўқотишларга олиб келувчи ҳолатлар сони; S – статистик таҳлил қилинаётган ҳолатларнинг умумий сони.
Бу эрда S – банкнинг фақат йўқотиш, зарарларга олиб келиши мумкин бўлган оператсияларнинг сони эмас, балки барча оператсияларни, жумладан фойда келтирувчи оператсияларни ҳам ўз ичига олади. Агар шу қоида
инобатга олинмаси, банкнинг оралиқ йўқотишлар даражаси ва у билан боғлиқ риск даражаси жуда юқори чиқиши мумкин, яни Y – йўқотишлар оралиғи даражаси 0< Y < 1 оралиғида бўлиб, ушбу “Y” қанча “0” сонига яқин бўлса, риск даражаси шунча кичик бўлади. Агар “Y” қанчали “1” сонига яқин бўлса, риск даражаси шунчали юқори бўлади.
Инвестицион рискларни эксперт баҳолаш усулининг асосий афзаллиги, лойиҳа таҳлили жараёнида экспертлар тажрибасини қўллаш имкониятининг мавжудлиги ва турли хил сифат омилларининг таъсирини ҳисобга олишда намоён бўлади.


  1. Зарарсизлик нуқтаси (сезгирлик) таҳлили.


Зарарсизлик таҳлили деганда лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот таннархи ва фойданинг бир-бирига боғлиқлигини тадқиқ қилиш тушунилади. Баъзи ҳолларда бундай таҳлил ҳаражатлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва фойданинг бир-бирига нисбатини таҳлил қилиш дб ҳам аталади. Бунда энг асосий мақсад ҳаражатларни қоплаш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлашдан иборат ва бу ҳолат корхона раҳбарларига ва лойиҳа менежерларига қуйидаги омилларнинг ўзгариши фойдага таъсирини аниқлаш имкониятини беради:

  • доимий ҳаражатлар (миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига қараб ўзгармайдиган харажатлар, масалан, қарз фоизи, гаров пули, ижара ҳақи, рента тўловари ва бошқалар);

  • ўзгарувчан харажатлар (миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан тўғри мутаносибликда ўзгариб турувчи харажатлар, масалан, иш ҳақи, хом ашё, ёқилғи, юк ташиш ҳаражатлари ва бошқалар);

  • сотиш ҳажми;

  • маҳсулот таннархи;

  • сотилиши кўзда тутилган маҳсулот ассортименти.

Ҳаражатларни қоплаш учун зарур бўлган сотиш ҳажми махсус нуқтани тавсифлайди, яъни у ишлаб чиқариш ҳажмининг критик нуқтасини
ифодалайди. Мана шунинг учун ҳам бундай таҳлил зарарсизлик нуқтаси дб номланади. Бунда корхона фойда ҳам олмайди, зарар ҳам кўрмайди, яъни маҳсулот сотишдан тушган тушум маҳсулотнинг тўлиқ таннархига (ҳаражатларга) баробардир.
Зарарсизлик нуқтасини аниқлаш учун, энг аввало, сотиш ҳажми (Q) ўзгаришининг фойдага (P) таъсирини аниқлаш лозим бўлади. Бундай ўзгаришлар нисбатини аниқлашдаги элементлар бўлиб, маҳсулот бирлиги нархи (P), маҳсулот бирлигидаги ўзгарувчан харажатлар (V) ва маҳсулот бирлигидаги доимий ҳаражатлар (C). Формула қуйидаги кўринишга эга:

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish