- 126 -
12.9– расм. Канал режимини сарф ва сатҳ бўйича автоматик ростлаш
схемаси
12.6. ГТИ ларининг автоматлаштириш тизимларида қўлланувчи техник
воситалар
«Парус» типидаги сувнинг сатҳини ростловчи курилма.
«Парус» автома-
тик ростлагичи очиқ каналларда сувнинг сатҳини автоматик равишда меъерлаш
вазифасини бажаради. Ростлагич алоҳида ёки диспетчер бошқаруви учун теле-
мехеник тизим билан биргаликда қўлланади. Ростлагич пастки бьеф бўйича
сатҳни меъёрлаш билан бир вақтда юқори бьеф сатҳини назорат қилади ва у че-
гаравий қийматга етганда юқори бьеф сатҳини ростлаш учун алмашлаб улагич-
ни ишга туширади. Бу ҳолда юқори ва пастки бьефлардаги ортиқча сувни чиқа-
риб юбориш билан авария ҳолатининг олди олинади. Бу ростлагич ёрдамида
бошқаришнинг таркибий схемаси 12.11-расмда келтирилган. Бу
ерда пастки
бьеф бўйича сатҳни меъёрлаш учун уч жуфт электродли датчик ўрнатилган,
юқори сатҳни меъёрлаш учун учта датчик ўрнатилган. Автоматик ростлагичлар
- 127 -
8 хил модификацияда ишлаб чиқарилади. Пастки бъеф бўйича ростлашда авто-
матик ростлагич қуйидаги цикл бўйича ишлайди: сув носезгирлик майдонида
бўлганида
кутувчи режим; «Ушлаб тириш» - берилган қийматдан оғишни тек-
шириш такти; ишчи импульс такти; пауза – такти.
Ушлаб туриш тактининг
ростлаш муддати оралиғи юқори бъеф ва пастки бъеф бўйича 2 секунддан 60 се-
кундгача. Ишчи импульсни дискрет ва дискрет-пропорционал ростлаш муддати
оралиғи 4 секунддан 32 секундгача. Бу ҳолда дискрет –пропорционал ростлашда
ушбу вақт ҳар жуфт электродли датчиклар учун алоҳида ростланади:
А
1
-Б
1
, А
2
-
Б
2
, А
3
-Б
3
.
Пастки бъеф бўйича пропорционал ростлашда ишчи импульснинг ўз-
гариш вақти оралиғи қуйидагича аниқланади:
Т
б
=(Т
б
+сΔh)KK
k
c ,
бу ерда,
Т
б
– бошланғич вақт (4…40 с.гача)
С
– ўзгарувчи катталикни вақтга айлантириб берувчи доимий, (1
0,1 с/см)
Δh
– ўзгарувчи катталик (0….50 см. гача)
К
– пропорционаллик
коэффициенти, (0,1…1 гача ростланади)
К
к
– 1,2,4,8,16 қарорларидан коэффициент (кўпайтма коэффициенти)
Юқори бъеф бўйича ростлашда ишчи импульсни ростлаш муддати оралиғи
4 дан 32 минутгача, юқори бъеф ва пастки бъеф бўйича ростлаш паузаси ора-
лиғи 2 дан 240 минутгача.
Тўсқични юритмасини бошқарувчи чиқиш релеси 220 В кучланишда 2А
гача бўлган ўзгарувчан токни улаш имкониятини беради .
Ростлагичнинг таркибий қисмларини схемаси 12.11-расмда келтирилган.
Автоматик ростлагич қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топган:
- бошқарув сигналларини қайта ишлаш блоки: кириш сигналларини қайта
ишлаш, ростлаш алгоритмини тартибга келтириб шакллантириш, тўсқични хо-
латини коррекциялаш
сигналларини шакллантириш;
- номослик сигналларини қайта ишлаш блоки: сувнинг сатхини белгиланган
қийматдан оғиш катталигини шакллантириш;
- топшириқни қайта ишлаш блоки: берилган топшириқни телемеханик ўз-
гартиришни бажаради;
- сервис блоки: ростлагични ишлашини текширади ва вақт катталикларини
созлаш
вазифасини бажаради;
- 128 -
- электродли датчиклар: сувнинг сатҳ ўзгаришини дискрет сигналга айлан-
тириб бериш вазифасини бажаради;
- топшириқ бергич: очиқ суғориш тизимларида
сувнинг сарфини ва
сатҳини ростловчи пневмогидроростлагичларни телемеханик бошқаруви учун
қўлланади.
Топшириқ бергичларнинг барча турлари бир хил комплекс блоклар асосида
қурилган: топширик бергич уставкаси; берилган топшириқни ростланувчи па-
раметрнинг ўтаётган қиймати билан таққослаш; бошқарувчи
таъсирнинг меха-
ник сигналини ростлагичнинг ижрочи органига узатишни шакллантириш; ишчи
қийматларни охирги қийматига етганда ва автоматик равишда ишдан тўхта-
тилганда сигналлаш. Топшириқ бергичлар 27 турда ишлаб чиқарилади. Маса-
лан: ЗУ-РУГ-Н-1,0-2ч-VI, бу ерда уставка топшириқ бергичи (ЗУ), гидравлик
ҳаракатли сувнинг сатҳини ростлагичи учун (РУГ), 0 дан 1 м гача бўлган сатҳ
учун, электр токи частотаси 2000 дан 4000 Гц. гача оралиқда ўрнатилган пара-
метр назорат қилинади, ускуна 15150-69 ГОСТ бўйича
IV климатик шароитга
мосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: