10-мавзу. Бозор иқтисодиётининг тартибланиши Иқтисодиётни тартиблашнинг бозор механизми. Иқтисодиётни тартиблашда давлат механизми. Давлатнинг иқтисодий роли ва вазифалари. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг монетар ва янги классик моделлари
11-мавзу. Аграр муносабатлар Аграр муносабатлар ва унинг бозордаги хусусиятлари. Иқтисодиётнинг аграр сектори. Ернинг ресурс сифатида алоҳида хусусиятлари. Ер мулк ва хўжалик юритиш объекти сифатида. Ижара муносабатлари. Ер рентаси тушунчаси. Рента миқдорига таъсир этувчи омиллар. Дифференциал рента I, дифференциал рента II ва уларнинг вужудга келиш механизми. Абсолют рента. Монопол рента, қайта ишлаш саноатидаги рента, қурилиш участкасидаги рента. Рента тўловларининг шакли. Рентанинг тез ўсиб бориши. Ер нархи ва уни белгиловчи омиллар. Фермер хўжалигининг иқтисодий ва ижтимоий афзалликлари. Агрофирмалар ва агросаноат бирлашмалари, фермерлар уюшмаси. Фермер хўжалигини қўллаб-қувватлашнинг давлат дастурлари. Ўзбекистонда аграр сиёсат.
12-мавзу. Ялпи миллий маҳсулот Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши. Миллий маҳсулотнинг иқтисодий мазмуни. Ялпи ижтимоий маҳсулотнинг таркибий кисмлари унинг ҳаракат шакллари.
13-мавзу. Истеъмол, жамғариш ва инвестициялар Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, уларни белгиловчи омиллар. Жамғаришнинг моҳияти, омиллари. Инвестициянинг иқтисодий мазмуни ва унинг даражасини белгиловчи омиллар. Жамғариш билан истеъмол ўртасидаги оптимал нисбат. Истеъмол қилиш ва жамғарма қилишга бўлган ўртача ва максимал мойиллик.
Инвестиция миқдори ва уни белгиловчи омиллар. Инвестициянинг иқтисодий вазифалари. Инвестициянинг ўзгарувчанлиги, инвестицион фаоллик, инвестицион муҳит, инвестициянинг хавф-хатарини ҳисобга олиш. Инвестициянинг самарадорлиги. Ўзбекистонда инвестиция фаоллигини таъминлаш.
14-мавзу. Ишчи кучи ва унинг бандлиги Иш кучининг такрор ҳосил этилиши. Ишчи кучини миқдори ва сифат жиҳатлари. Аҳоли ўсишининг иш кучи таклифига таъсири. Иш кучига талаб ва таклиф. Ишсизликнинг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари. Ишсизлик турлари ва уларнинг фарқлари. Ишсизликнинг иқтисодий-ижтимоий оқибатлари. Оукен қонуни. Инфляция ва ишсизликнинг ўзаро боғлиқлиги. Филлипс эгри чизиғи. Ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор механизми. Иш билан банд бўлишни таъминлашда давлат ва бозор механизми. Тўла самарали бандлик муаммолари. Ўзбекистонда демографик вазиятнинг бандликка таъсири. Ўзбекистонда ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш.