2. Ландшафт санъати объектларини реканструкция қилиш.
3. Ландшафт объектларини реставрация қилиш.
20-МАВЗУ: СУВ ХАВЗАЛАРИДА, ҚИРҒОҚ БЎЙИ ВА ЙЎЛ БЎЙЛАРИ ЛАНДШАФТЛАРИНИ ЯРАТИШ
РЕЖА:
1. Ландшафт санъати объектларини лойиҳалаш .
2. Ландшафт санъати объектларини реканструкция қилиш.
3. Ландшафт объектларини реставрация қилиш.
21-МАВЗУ: ЛАНДШАФТЛИ ҚУРИЛИШ УЧУН МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР АССОРТИМЕНТИ
РЕЖА:
1. Ландшафт санъати объектларини лойиҳалаш .
2. Ландшафт санъати объектларини реканструкция қилиш.
3. Ландшафт объектларини реставрация қилиш.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАТЕРИАЛЛАРИ
1-МАВЗУ: КИРИШ. ЛАНДШАФТ САНЪАТИНИНГ ТАРИХИ ВА УНИ ЎРГАНИШ ЗАРУРИЯТИ. ҚАДИМГИ ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ЛАНДШАФТ САНЪАТИ
Режа:
1. Ландшафт санъати фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва ер қобиғининг ўрганилиши;
2. Қадимги даврда ландшафт санъати фанининг ривожланиш тарихи.
3. Миср, Вавило ва бошқа давлатларда осма боғларнинг ташкил этилиши.
Ландшафт санъати фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва ер қобиғининг ўрганилиши. Ер шарининг юзаси унинг турли туман кўринишида қадимда ҳам, ҳозирги даврда ҳам кўпгина табиий фанларнинг (геология, физикавий география, биология, тупроқшунослик, ўрмончилик) ўрганувчи предмети бўлиб хизмат қилган. Ушбу фанларнинг ривожланиш жараёнида ҳамда ер юзасининг тузилиши ҳақида билимларни кенгайиши, ушбу ер қобиғи 4 та унинг асосини ташкил этувчи муҳитдан: литосфера (қаттиқ, тошли), атмосфера (ҳаво) гидросфера (сув) ва биосфера (тирик организмлар) қатламларидан иборат эканлигини кўрсатди.
Бунинг натижасида янги илмий атама-ернинг географик қобиғи атамаси пайдо бўлди ва унга 4 та бир-бири билан бирикиб кетган физик-географик қобиқдан ташкил топган комплекс табиий бирлашма сифатида қаралди.
Ер планетаси қобиқли тузилиш хусусиятига эгадир. Унинг қобиқларидан бири-географик қобиғи мураккаб тузилган ва ўзига хос белгилари билан ажралиб туради. Ернинг географик қобиғининг алоҳида белгилари шундан иборатки, унинг таркиби асосан учта агрегат ҳолдаги (қаттиқ, суюқ ва газ ҳолати) моддалардан ташкил топган ва унда космик ва ер энергия манбаларини мавжудлигидир. Бундан ташқари ер қобиғида органик материя-ҳаёт мавжуддир. Ернинг географик қобиғи тўртта қобиқ ёки муҳитдан ташкил топганлигини илк бор рус табиатшуноси П.И. Броунов таъкидлаган. Унинг фикрича ушбу тўртта қатламлар (литосфера, атмосфера, гидросфера ва биосфера) бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир ва бир-бири билан мураккаб таъсири оқибатида ернинг ҳозирги ташқи қиёфасини юзага келтирган.
Ер қобиғининг асосий хусусияти-унда доимий равишда модда ва энергия алмашинуви содир бўлиши, шу билан бир пайтда ташқи дунё-коинот бўшлиғи билан, унинг асосий қатламлари ҳаво, сув ва биомасса орасида ҳам бу жараённи содир бўлишидир. Ушбу модда алмашинуви географик қобиқни доимий ривожланишини белгилайди, таркиби ва тузилишини ўзгарувчанлиги уни юксак ва мураккаб табиий компонентлар тузилмасидан иборат эканлигини кўрсатади.
Ернинг географик қобиғига океан сувларининг барча қатламлари ҳам киради. Материкларда ҳаёт қатламининг қуйи чегараси ер пўстлоғининг қуйи тарқалиш қатламидир. Ушбу қатламда тўхтовсиз равишда гидросфера ва атмосфера орасида модда ва энергия алмашинуви жараёнлари содир бўлади ва у тектоник харакатлар, зилзила ва вулканлар фаолиятида намоён бўлади. Шундай қилиб, Ернинг ҳаёт мавжуд қатлами 35-40 кмни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |