Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси


-Мавзу: Педагогик назокат ва одоб аҳлоқ



Download 1,36 Mb.
bet77/142
Sana26.06.2022
Hajmi1,36 Mb.
#705344
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   142
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дав

5-Мавзу: Педагогик назокат ва одоб аҳлоқ


Режа:



  1. Педагогик одоб ва педагогик назокат ҳақида

  2. Педагогик назокат тамойиллари ва меъёри

  3. Ихтисосга доир виждон, иззат-нафс ва орият

  4. Ўқитувчининг дарс жараёнидаги назокати

  5. Дарсдан ташқари вақтда ўқитувчининг назокати ва одоби

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. И.А.Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.:Маънавият – 2008 й.

  2. Н.Н.Азизхўжаева Педагогик технология ва педагогик маҳорат. ТДПУ -2006 й.

  3. С.А.Мадиярова ва бошқ. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Т.: Иқтисод-молия – 2009 й.

  4. Холиқов А.А. Педагогик маҳорат. Т.: Иқтисод-молия – 2009 й. Ўқув методик қўлланма

  5. Ишмухамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Тошкент – 2008 й.

Ўқитувчи талабалар билан улар ўртасидаги турли вазиятлардаги ўзаро муносабатларида муомала стили (тарзи) ва унинг педагогик такти (назокат)га кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Педагогик касбини эгаллаган киши аввало, соғлом бўлиши, яъни ташқи кўринишида кўзга ташланадиган нуқсони йўқ (букри, соқов, ғилай бўлмаслиги), сўзларни тўғри ва яхши талаффуз қила олиши, асаблари жойида, вазмин бўлиши даркор.
Ўқитувчи сифатлари – педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний илмлардан хабардор, маънавий баркамол, Ўзбекистон мустақил давлат сифатида тараққий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри англайдиган, эътиқодли фуқаро, ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва маҳоратни, назарий илмларни мукаммал эгаллаган, болаларни шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган, эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан адолатли, одобли бўлмо0и даркор. Бундан ташқари ҳозирги замон маданиятли кишиси эга бўлиши керак бўлган барча сифатларга, жумладан:

  • Юксак маънавиятга эга бўлиши

  • Фан-техника тараққиётидан кундалик турмушда фойдалана олиши

  • Ўз хатти-ҳаракати билан ҳар жиҳатдан оилада, маҳаллада, жамоатчилик ўртасида ижобий намуна бўла олиши ва ҳакозо.

Тажрибаларнинг кўрсатишича, ўқитувчида айнан педагогик такт бўлгандагина, талабалар ижобий ҳиссиётли мулоқот ва психологик боғланиш ўрнатиши мумкин.
Педагогик такт талабларига амал қилган ўқитувчилар ўзида демократик мулоқот услубини шакллантириши ва талабалар билан ҳақиқий мулоқот маданиятига эришиши мумкин.
Такт сўзининг айнан маъноси – тегиб туриш, даҳлдорбўлиш демакдир. У одамлар ўртасидаги муносабатларни созлаб турувчи аҳлоқий тоифадир.
Инсонийлик принципига асосланган ҳолда тактли аҳлоқ – энг мураккаб ҳолларда ҳам инсон ҳурматини сақлашни талаб этади.
Тактли (одобли, назокатли) бўлиш – ҳар бир инсон, айниқса камол топаётган ёшлар билан ишлайдиган педагоглар учун муҳим аҳлоқий талабдир.
Педагогик такт ўқитувчининг профессионал сифати, педагогик маҳоратининг муҳим қисмидир.
Педагогик тактнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у фақат ўқутувчи шахси хусусияти (хушмуомалалик, талабани севиш, ҳурмат қилиш) ни англаш, кўнглига тўғри йўл топа олишини билдиради.
Педагогик такт – бу ўқитувчининг талабага таъсир этиши педагогик жиҳатдан мувофиқлик ўлчови, энг самарали мулоқот услубини ўрнатишга боғлиқдир.
Педагогик такт – талабалар билан мулоқотда ҳаддан ошиб кетишга йўл қўймайди, энг муҳими ўқитувчи доимо оқилона фаолиятда бўлиши керак. Ўқитувчининг сўзи ва методи ҳам аниқ ўлчовга ва фойдаланиш режимига эга бўлиши керак.
Ўқитувчи – талабалар тимсолида барча болаларни ҳурмат қилувчи шахсни ифодалаши зарур.
А.С.макаренконинг “Инсонни иложи борича кўпроқ ҳурмат қилиш ва ундан қаттиқроқ талаб қилиш принципига амал қилиш зарур. Бизнинг жамиятда ҳурмат ва талабчанлик ўзаро органик ҳолатда амалга оширилади”.
Ўқитувчининг педагогик тактга эга эканлиги унинг юриш-туришида, вазминлигида, ўзини тута билишида намоён бўлади ва талабага ишонч билан қарашни назарда тутади. Талабага ишончсизлик билан қараш ва уни ҳар доим унга эслатиш ўқитувчининг педагогик тактга эга эмаслигини билдиради.
Талаба ва ўқитувчи ўртасидаги зиддиятлар – ўқитувчининг педагогик тактга эга эмаслиги деб топилган. Талабани камситиш, ақли ва қобилиятини танқид этиш, “намунча питиллайсан, тагингда мих борми?” деган танбеҳларни бермаслик керак. Зиддият келиб чиқади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish