Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси


Олий таълимда замонавий педагогик технологияларни қўллашнинг аҳамияти



Download 1,36 Mb.
bet47/142
Sana26.06.2022
Hajmi1,36 Mb.
#705344
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   142
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дав

Олий таълимда замонавий педагогик технологияларни қўллашнинг аҳамияти

Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган ягона ва узлуксиз таълим тизимини ташкил этувчи 7 та таълим тури-мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълими, мактабдан ташқари таълим кабилар орасида олий таълим тури малакали мутахассислар ва халқ хўжалиги ҳамда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида хизмат қилувчи кадрлар тайёрлашнинг самарали «ўчоғи» сифатида алоҳида ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам бу таълим турига алоҳида ва жиддий эътибор берилиши ҳаётий заруратимиз даражасига кўтарилган. Олий таълимнинг мазмуни ва унинг ҳажмини стандартлаштириш масаласи 2001йилнинг 16 августида Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан расмий вазифа тарзида тасдиқланди. Шундан кейинги ўтган тарихан қисқа вақт мобайнида ушбу таълим тури билан шуғулланувчи муассасалар ва уларнинг мутасаддилари томонидан кўпгина ижобий ишлар амалга оширилди. Фанлар бўйича давлат таълим стандартларини яратиш, ўқув режа ва намунавий ўқув дастурларини барпо этиш, дарслик ва бошқа ўқув адабиётларининг янги авлодини нашрга тайёрлаш ва уларни ўқув амалиётига киритиш каби ишлар шу жумладандир. Таълим мазмунини чуқурлаштириш, таълимнинг амалий тамойилларини такомиллаштириш, таълим жараёнларини интенсивлаштириш, таълим технологияларини мукаммаллаштириш, таълим ва тарбиянинг бирлигини кучайтириш, хусусан, ушбу таълим турининг мазмунига нафақат билим, кўникма ва малака, балки умуминсоний маданиятни ташкил қилувчи – ижодий фаолият тажрибаси, атроф-муҳитга нисбатан ижобий муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун тартибига кўндаланг қилиб қўйилди.
Бундай улкан вазифаларнинг мақсадга мувофиқ тарзда бажарилиши кўпгина омилларга боғлиқдир. Уларни ижтимоий ҳаётнинг қуйидаги компонентлари рўёбга чиқариши мумкин:
- фаолият турлари (моддий, амалий, ижтимоий, маънавий);
- ижтимоий онг шакллари (ахлоқ, санъат, сиёсат, фалсафа, фан ва бошқалар);
- ижтимоий муносабатлар тизими (моддий ва мафкуравий);
- моддий, ижтимоий ва табиий борлиқ (кейинги авлодларга мерос қилиб қолдирилган бойликлар).
Таълим мазмуни, унинг компонентлари, таркиби, вазифалари ҳақида сўз кетганда далиллар билан қонуниятлар, яққоллик билан мавҳумлик, билимлар билан ҳақиқатни мустақил билиш методлари ўртасидаги мақбул келадиган муносабатларни аниқлаш зарур.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек, «Замонавий иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларни ривожлантириш асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимини яратиш-мамлакатни тараққий эттиришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Тизимнинг амал қилиши кадрларнинг истиқболга мўлжалланган вазифаларини ҳисобга олиш ва ҳал этиш қобилиятига, юксак умумий ва касбий маданиятга, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда йўналиш ола билиш маҳоратига эга бўлган янги авлодни шакллантиришни таъминлайди».
Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳозирга қадар амалга оширилаётган ўзгаришлар фақат мавжуд таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган эди. У шахс, жамият ва давлатнинг эҳтиёжлари билан касбий тайёргарликнинг амалдаги тизими ўртасидаги тафовутларни бартараф этишни таъминламас эди. Халқаро тажрибани, мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг аҳволи ва муаммоларини таҳлил қилиш асосида унинг принцип жиҳатидан янги модели ишлаб чиқилди.
Кадрлар тайёрлаш тизими янги моделининг моҳияти ва ўзига хос хусусияти унга асосий таркибий қисмлар сифатида қуйидаги компонентлар киритилганлигидадир:
- шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти, таълимга оид хизматларнинг истеъмолчиси ва уларнинг яратувчиси;
- узлуксиз таълим – кадрлар тайёрлашнинг пойдевори асоси;
- фан – юқори малакали мутахассисларни тайёрловчи ва уларнинг истеъмолчиси;
- ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжнинг истиқболини белгилашни, уларнинг тайёргарлик даражаси сифатини баҳолашни, шунингдек, кадрлар тайёрлаш тизимини қисман молиявий ва моддий-техникавий таъминлашни амалга оширувчи асосий буюртмачи;
- давлат ва жамият – кадрларнинг тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ва баҳолашни амалга оширувчи, кадрларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг бош кафиллари.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» умумий маданиятни шакллантириш, жамиятдаги ҳаётга мослаштириш, касб-корга ва таълимга оид дастурларни онгли равишда танлаш ҳамда кейинчалик рўёбга чиқариш учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий, психологик-педагогик ва бошқа шарт-шароитларни яратишни, оила ва жамият, давлат олдидаги ўз масъулиятини англовчи баркамол инсонни тарбиялашни назарда тутади.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига жадал суръатлар билан кириб бориш жараёни республикамиз аҳолиси учун таълим даражасини оширувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу биринчи навбатда бозор муносабатларининг ривожланишига боғлиқ бўлиб, у жараён билим даражасига, иқтисодиёт ва экология, компьютер техникаси ва ахборот технологиялари устувор бўлган ва халқ хўжалигининг ривожланган тармоқларига, таълим тизимининг такомиллашуви ва кадрлар тайёрлашга боғлиқ бўлади.
Кадрлар тайёрлаш муаммосининг самарали ечими биринчи навбатда бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган психология, педагогика, иқтисодиёт, экология, маданият, ҳуқуқшунослик ва шунга ўхшаш бошқа фанларнинг билим асосларини чуқур биладиган профессионал малакага, ҳар томонлама чуҳур билимга эга бўлган ўқитувчи кадрлар тайёрланиши билан боғлиқдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг IX сессиясида таъкидлаб ўтганидек: «Домлалар, профессорлар, кафедра мудирлари ўз устида ишламаса, ўз соҳаси бўйича чет мамлакатларга илмий сафарларга бориб келмаса, тажриба алмаштирилмаса, албатта, бундай аҳвол ўқув жараёнига ва унинг самарасига салбий таъсир қилади».
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатиб турибдики, юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда қуйидагилар ҳал қилувчи аҳамият касб этар экан:

  1. Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро самарали алоқадорлиги.

  2. Таълим корхоналари ва профессионал таълим дастурлари турларининг хилма-хиллиги, уларнинг фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқлари, иқтисодиёт ва технологияларнинг энг юқори андозалари ва кўринишларидан фойдаланиш.

  3. Профессионал таълим тизимини устувор ва фойда келтирувчи иқтисодий тармоққа айлантириш.

  4. Таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник базасини яратиш ҳамда уларнинг молиявий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш.

  5. Профессионал таълим тизимига энг юқори малакали ўқитувчиларни ва мутахассисларни жалб эттириш.

  6. Ўқув жараёнини ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш.

  7. Кадрлар тайёрлашнинг сифат баҳосини ва объектив назорат тизимини қўллаш.

  8. Шахснинг ривожланиши, ўлчови, сифат ва хулқини, қобилият интеллектини баҳолаш ва касбий маҳорати муаммоларига бағишланган психологик-педагогик изланишларни бажариш.

  9. Ўқитувчиларни юқори даражада моддий рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш.

Бу ҳолатларнинг барчаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ўз аксини топган. Бугунги куннинг мутахассиси ҳар томонлама ривожланган юқори даражадаги интеллектга эга бўлган, фан асосларини чуқур ўрганган билимдон, зукко, доно, фидоий, маърифатли ва маънавиятли инсон бўлиши керак. У ўз мутахассислигидан ташқари, хорижий тиллардан бирини эгаллаган бўлиши ҳамда компьютер техникасидан фойдалана олиши шарт.
Олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи замонавий педагогик технологиялар, таълим-тарбия жараёнини фаоллаштириш усуллари ва ўқитиладиган фанлар бўйича сифатли билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишни таъминловчи педагогик усулларни қўллай билиши лозим. У замонавий педагогик технологияларнинг моҳияти, мақсади ва вазифаларини ўрганиб чиқиб, улар ҳақида илмий асосланган маълумотлар, амалий йўлланмалар ишлаб чиқиши, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўзлаштирганидан сўнг, уни таълим тизимига жорий эта олиши керак.
Бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни, жамиятнинг тез ўзгариб бораётган турмуш шароити, таълим тизимига таъсирчанлик ва тезкорлик хоссаларининг берилишини, яъни ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт талабларига жавоб бериш, шахс қобилияти ва истеъдодини ҳисобга олиш имконият ва шарт-шароитларини яратишни тақозо этади.
Ўқув-тарбия дастурларининг таъсирчанлиги ва тезкорлигини таъминлаш таълим жараёнини дифференциациялаш муаммоси билан узвий боғлиқ. Ҳозирги шароитда, сўзда эмас, ишда узлуксиз таълим тизимига таълимни дифференциялаш принцип ва механизмларини жорий этиш керак.
Таълимни дифференциациялаш замонавий таълим тизимининг асосий хусусиятларидан биридир. У ўқувчи-талабаларнинг шахсий эҳтиёжлари, лаёқати, имкониятлари, қизиқишлари, касб танлашидан келиб чиққан ҳолда турли кўринишда билим олиш имкониятини беради.
Ўқув-тарбия жараёнида қатнашувчи барча субъектларнинг ўзаро самарали таъсирини таъминловчи механизмлар ва шарт-шароитларни юзага келтириш зарур. Умуман олганда, ушбу тизимнинг барча таркибий қисмлари – оила, узлуксиз таълим, маҳалла, жамоат бирлашмалари, жамғармалар мавжуд. Бироқ, биринчидан, уларнинг ўз ичидаги самарадорлик фаолиятини кўтариш, иккинчидан, самарали таъсирчанлик, яъни узвийлиги, бир-бирига чамбарчас боғлиқлигидан келиб чиқиб уларнинг фаолиятини такомиллаштириш лозим.
Таълим муассасаларининг фаолиятини ижтимоий институтлар сифатида тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бунда, мактаб, лицей, коллеж, институтларни нафақат илм-фан маскани, балки ҳақиқий маданий-маърифий марказларга айлантириш керак. Улар маҳалла, оила, жамоат бирлашмалари билан яқиндан алоқада бўлишлари шарт. Ушбу масканларда ижод қилиш руҳи, ижтимоий фаоллик, шахсий иштирок, ўзаро ҳамкорлик муҳитининг яратилиши, бир тарафдан, мустақил фикр юритувчи шахсни тарбиялашга, иккинчи тарафдан, янги ижтимоий муҳит, тафаккурнинг шаклланишига олиб келади.
Олий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнида модулли таълим технологияси, ҳамкорликда ўқитиш технологияси, дидактик ўйин технологиялари, муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилди.
Талабаларда дарслик, илмий-оммабоп ва қўшимча адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникмалари, ижодий ва мустақил фикрлашни ривожлантириш мақсадида модулли таълим технологияларидан фойдаланилади. Модулли таълим технологияларининг ўзига хос жиҳати ўрганилаётган мавзу бўйича талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлашига имкон берадиган модулли дастур тузилади. Талабалар модул дастури ёрдамида мустақил ва ижодий ишлаб, машғулотлардан кўзланган мақсадга эришадилар.
Модул дастурлари ўрганилаётган мавзу юзасидан талабалар бажариши лозим бўлган топшириқлар, топшириқларни бажариш бўйича кўрсатмаларни ўзида мужассамлаштиради. Ишлаб чиқилган дастурлар мазмун ва моҳиятига кўра, талабаларнинг индивидуал, иккита талаба биргаликда ва кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлашига мўлжалланган модул дастурларига ажратилади. Модул дастурларнинг дидактик мақсадидан келиб чиқиб, ўқув-тарбия жараёнидан ўз ўрнида фойдаланиш юқори самара беради.
Ўқув-тарбия жараёнида ҳамкорликда ўқитиш технологияси методларидан фойдаланиш ҳар бир талабани кундалик қизғин ақлий меҳнатга, ижодий ва мустақил фикр юритишга ўргатиш, шахс сифатида онгли мустақилликни тарбиялаш, талабада шахсий қадр-қиммат туйғусини вужудга келтириш, ўз кучи ва қобилиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, таълим олишда масъулият ҳиссини шакллантиришни кўзда тутади. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси ҳар бир талабанинг таълим олишдаи муваффақияти гуруҳ муваффақиятига олиб келишини англаган ҳолда мунтазам ва сидқидилдан ақлий меҳнат қилишга, берилган топшириқларни сифатли бажаришга, ўқув материалини пухта ўзлаштиришга замин тайёрлайди.
Олий ўқув юртларида олиб бориладиган машғулотларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг гуруҳларда ўқитиш, зигзаг ёки арра, кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методларидан фойдаланиш учун педагог ҳар бир методнинг дидактик мақсадини англаган ҳолда ўқув топшириқларини тузади ва улардан ўз ўрнида фойдаланиш йўлларини белгилайди.
Ҳозирги кунда жуда кўп методист ва педагог олимлар «Замонавий педагогик технологиялар» талаба-ўқувчиларга таълим-тарбия беришда кўзланган мақсадга эришишни тўла кафолатлайди, деб қаралмоқда. Тўғри, замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқаришда бошқарувчидан катта куч талаб қилинмайди. Махсус технологиянинг ўзи қўйилган мақсадга тўла эришишни кафолатлайди. Аммо бу назарияни педагогик технологияда тўлалигича қабул қилиб бўлмайди, чунки бунда объект шахс бўлиб, унинг онги таклиф қилинаётган технологияни тўлалигича қабул қила олмайди, аксинча уни инкор қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам замонавий педагогик технологияларни таълим жараёнига киритишда унинг бошқарувчиси бўлган педагог кўзланган мақсадга эришишнинг бош кафолатчиси бўлади. Демак, замонавий педагогик технологияларни унинг асосий негизи бўлган ахборотлар технологиясини таълим тизимига жорий этишда унинг бошқарувчиси бўлмиш педагогнинг тайёргарлик даражасини биринчи ўринда ҳал қилиш бугунги кун «Педагогика» фанининг энг долзарб муаммоларидан бирига айланди.
Олий таълимда замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш кўламини кенгайтириш, бу йўналишда илғор педагогик тажрибаларни татбиқ этиш, ҳар бир фан бўйича бу соҳада аниқ режаларни тузиш ва амалга ошириш; дарслик, ўқув қўлланма, дастур, маъруза матнларини тайёрлаш, илмий-методик ишларда, ўқув-тарбия жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этишни ривожлантириш, уларни ахборот воситалари билан таъминлаш ҳамда коммуникацион тармоқларга боғлаш энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Умуман олганда, олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир педагог қуйидаги замонавий педагогик технологияларни, яъни:
- замонавий педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари;
- педагогик технологиялар концепциясининг ривожланиш тарихи;
- таълим жараёнига технологик ёндашиш ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
- педагогик технологияларнинг дидактик қонуниятларини;
- ўқитиладиган фанга тегишли илғор ўқитиш технологияларини;
- дидактик жараённи маълум вақт чегарасида лойиҳаланиши;
- ўқитишнинг фаол методларини билиш ва қўллай олиш;
- уй вазифаларини мақсадли, ташхисли ва аниқ ўқув элемент тури тарзида бериш, технология лойиҳаларининг мантиқий тузилмаси, коррекцияси;
- ўқув мақсадлари тавсияномасини ишлаб чиқиш;
- тест топшириқларини талаба фаолият даражаларига мос ҳолда тузиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш шарти;
- интернет компьютер тармоғидан фойдаланиш;
- ўқув жараёнига электрон почтадан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
- рейтинг назорати ва талабаларнинг билимларини объектив баҳолашни билиши керак.
Бугунги кунда республикамизда олий таълим тизими янги ривожланиш поғонасига кўтарилди: икки босқичли таълим – бакалавриат ва магистратура фаолият кўрсата бошлади; давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди; талабаларнинг мустақил таълим олишини якка тартибда амалга ошириш жорий этиляпти, таълим мазмунида фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ўз аксини тобора кўпроқ топмоқда; профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга эътибор кучайтирилганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.
Таълим-тарбиявий жараённи ривожланган давлатлар тажрибалари асосида такомиллаштириш, унинг иштирокчилари – ўқитувчи ва талаба-магистр фаолиятини «субъект-субъект» имкониятлари асосида ташкил этиш зарурати бугун барча олий ўқув юртларида педагогика ва психология фанларини ўқув режасига киритиш лозимлигини исботлади. Эндиги вазифа эса, бу фанларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш, педагогик фаолиятнинг сиру синоатларини тадқиқ қилиш асосида амалий хулосаларни қўлга киритишдир.
Республикада шахс манфаати ва таълим устуворлиги эътироф этилган бир даврда педагогика фани эркин шахсни шакллантириш қонуниятлари, ёшлар шахсини ҳаётга мослаштиришнинг шакл ва методлари, мазмуни ва принципларини ўрганади. Эндиликда педагогика ўз предмети, фанлар билан алоқаси, педагогик билимлар тизими ва уларнинг мантиқий тузилмаси, назарий педагогик билимларни тарбияга, таълим амалиётига қўллаш масалаларига доир муаммоларни қайтадан янгича талқинда қўймоқда. Демак, педагогикада тадқиқотларнинг долзарблиги, бир томондан, жамият эҳтиёжи – ўқув-тарбия тизимини янада ривожлантириш билан, бошқа томондан эса, педагогик билимларнинг янгиланиш ва ривожланиш даражаси билан белгиланар экан.




  1. Download 1,36 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish