ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҚАРШИ ФИЛИАЛИ Компютер инжинеринг факултети 3-босқич AТC-11-16 гуруҳ талабасининг “Креатив лойиҳалаш” фанидан тайёрлаган МУСТАҚИЛ ИШИ Бажарди: Қосимов Т.
Қабул қилди: Қодиров Б.
Қарши 2019.
МАВЗУ: Креатив лойиҳачилар жамоаси:
Режа:
Креатив лойиҳачилар,
Лойиҳачилар жамоаси,
Лойиҳа натижасидаги ривожланиш.
КРЕАТИВЛИК - БУ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА, ЎЗГАЧА ФИКРЛАШ, АНЪАНАВИЙ
МЕТОДЛАРДАН ЧЕКИНГАН ХОЛДА МАСАЛАГА ЁКИ МУАММОНИ ЕЧИМИНИ БОШҚАЧА УСУЛДА
ТАКЛИФ ҚИЛИШ, МАХСУЛОТ ЁКИ ХИЗМАТНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТИНИ НООДАТИЙ ТАРЗДА
ЎЗГАРТИРИШ ОРҚАЛИ МАХСУЛОТ ЁКИ ХИЗМАТГА БЎЛГАН ТАЛАБНИ ОШИРИШГА
ЭРИШИШ КАБИ ФАОЛИЯТЛАРНИ ТУШУНИЛАДИ.
КРЕАТИВ ЛОЙИХАЛАШ ЭСА МАНАШУ ТУШУНЧАЛАРНИ УМУМЛАШГАН ХОЛДА
ЁНДАШИШДИР. ЛОЙИХА ИШТИРОКЧИЛАРИДА КРЕАТИВЛИКНИ ХОСИЛ ҚИЛИБ, ЛОЙИХАНИ
ЎЗГАЧА УСЛУБДА АМАЛГА ОШИРИШ ВА КЕРАКЛИ НАТИЖАГА ЭРИШИШ, ЮЗ БЕРИШИ
МУМКИН БЎЛГАН МУАММОЛАРНИ ЎЗГАЧА УСЛУБДА ХАЛ ҚИЛИШ КЎНИКМАСИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ БУ ФАННИНГ ЭНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИДАН БИРИДИР.
КРЕАТИВ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ БИЗ ҚУЙИДАГИ
ҚОБИЛИЯТЛАРИМИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИШИМИЗ МУМКИН.
ТЕЗ, РАВОН ВА ТЎҒРИ ФИКРЛАЙ ОЛИШ, ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ҚИДИРУВ МАЙДОНИМИЗНИ КЕНГАЙТИРИШ,
НООДАТИЙ ВАРИАНТЛАРНИ ХАМ ХИСОБГА ОЛИШ ВА МАСАЛАГА ХАР ТОМОНЛАМА ЁНДАША ОЛИШ
2. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ВА МУСТАҚИЛ ЎСИШ ОРҚАЛИ ИНТЕЛЛЕКТ САЛОХИЯТИНИ ОШИРИШ. ВАЗИЯТГА
МОСЛАШУВЧАНЛИК ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ.
3. ЯНГИЛИКЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШГА ТАЙЁР БЎЛИШ, ЎЗГАРИШЛАРГА ОПТИМИСТИК
МУНОСАБАТДА БЎЛИШ.
4. КРЕАТИВ ФИКРЛАЙ ОЛИШ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ИНСОН ЎЗИГА ИШОНЧИНИ ОРТИШИ.
ХАР БИР ЛОЙИХА ЯКУНИДА У ОДДИЙ ЁКИ МУРАККАБ, УЗОҚ МУДДАТЛИ ЁКИ ҚИСҚА МУДДАТЛИ,
ХУСУСИЙ ЁКИ ДАВЛАТ ЛОЙИХАСИ БЎЛИШИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР ЯНГИ БИР МАХСУЛОТ, ХИЗМАТ ЁКИ НАТИЖАГА
ЭРИШИЛАДИ ЁКИ ИЛГАРИ МАВЖУДЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ. ЛЕКИН АЙРИМ ЛОЙИХАЛАР
БИР ХИЛ РЕСУРСНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ИШЛАТИШСА ХАМ ХАР ХИЛ НАТИЖАГА ЭРИШИШЛАРИ МУМКИН. МИСОЛ
УЧУН ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ БИР ХИЛ БРИГАДА, БИР ХИЛ ҚУРИЛИШ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН
ХОЛДА ҚУРИШГАН БЎЛИШСА ХАМ БИРИНЧИ ОБЪЕКТ ИККИНЧИСИДАН ФАРҚ ҚИЛИШ ЭХТИМОЛИ
МАВЖУДДИР. БУ ЛОЙИХА ВА УНИНГ ЖАРАЁНЛАРИ
ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА БОҒЛИҚ.
ИЖОДКОРЛИК НАТИЖАСИДА ЛАМПОЧКАНИ ЎЗГАРИШИ.
МАЪЛУМКИ, ҲАР ҚАНДАЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ АСОСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛ ЭТАДИ.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ҚАНЧАЛИК РИВОЖЛАНГАНЛИГИ ЎША МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЙ
ДАРАЖАСИНИ КЎРСАТИБ БЕРУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛ ҲИСОБЛАНАДИ. ШУНДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲОЛДА
ҲАР ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТАДИ. ИШЛАБ
ЧИҚАРИШНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ЭСА УНИНГ ҚАНДАЙ БОШҚАРИЛИШИГА БОҒЛИҚ БЎЛАДИ
ШУ МАҚСАДДА ДАВЛАТ ВА ХУСУСИЙ СЕКТОР СОХАСИДА ТУРЛИ ЛОЙИХАЛАР ОРҚАЛИ РАҚОБАТ
ШАРОИТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШ, ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЧЕКЛАНГАН РЕСУРСЛАРДАН
ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНГАН ХОЛДА ТАЛАБ ВА ЭХТИЁЖЛАРИНИ МАКСИМАЛ ҚОНДИРИШГА
АЛОХИДДА АХАМИЯТ БЕРИБ БОРИЛАДИ. ЧУНКИ ЙИЛДАН ЙИЛГА АХОЛИ СОНИ ОШИБ БОРИШИ,
АММО РЕСУРСЛАР КАМАЙИБ УМУМАН ЙЎҚОЛИБ КЕТИШИ ЭХТИМОЛИ ЖУДА ЮҚОРИДИР.
БУ ЭСА ЕТАРЛИЧА ЖИДДИЙ ХАВФДИР. ХАРҚАРО ТАШКИЛОТЛАР, ФОНДЛАР ВА
ДАВЛАТЛАР ЎЗ МАБЛАҒЛАРИНИ ШУ КАБИ ЛОЙИХАЛАРГА САРФЛАШМОҚДА. БУ ЭСА
ЛОЙИХА ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА УНИ БОШҚАРУВЧИЛАРИДАН КАТТА МАЪСУЛИЯТ ВА
БИЛИМНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ. ЛОЙИХАДА ИШТИРОК ЭТАДИГАН ХАР БИР
ХОДИМ УНИНГ ҚАЙСИДАР ҚИСМИНИ БОШҚАРАДИ ВА ШУ ЖАРАЁНГА МАЪСУЛДИР.
ШУ МАҚСАДДА БУ ХОДИМЛАРНИ ХАР БИРИНИ ЛОЙИХА БОШҚАРУВЧИ ДЕБ ТАЪРИФЛАШ
МУМКИН. ФАҚАТ УЛАРГА ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАНИНГ КАТТА-КИЧИКЛИГИГА ҚАРАБ
ЮҚОРИ, ЎРТА ВА ҚУЙИ ПОҒОНАЛИ ЛОЙИХА БОШҚАРУВЧИЛАРИГА АЖРАТИШ МУМКИН.
ПРОФЕССИОНАЛ ЛОЙИХА БОШҚАРУВЧИСИНИ ТОПИШ ВА УНИ ЛОЙИХАГА ТАКЛИФ ҚИЛИШ ҚИЙИН ЖАРАЁНДИР. ЧУНКИ МЕХНАТ БОЗОРИДА БУНДАЙ КАДРЛАРГА ТАЛАБ ЖУДА КУЧЛИ. ЗЕРО КУЧЛИ БОШҚАРУВЧИ ХОДИМ ЛОЙИХАНИ ЎЗ ВАҚТИДА ОРТИҚЧА МУАММОЛАРСИЗ ВА ХАРАЖАТЛАРСИЗ ЯКУНЛАШИ КЕРАК БЎЛСА ЖАМОАГА КЕЙИНГИ ЛОЙИХАЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШНИ ТАЪМИНЛАШИ ХАМ МУМКИН. ЛЕКИН
БУНГА ФАҚАТ КУЧЛИ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ ЎЗИ ЕТАРЛИ БЎЛМАЙДИ, АЙРИМ ҚОБИЛИЯТ ВА ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВ ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ.
КУЧЛИ ЛОЙИХА БОШҚАРУВЧИСИДАН ТАЛАБ
ҚИЛИНАДИГАН 10ТА ҚОБИЛИЯТ.
1. ЛИДЕРЛИК
2. ВАЗИФАЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎҒРИ ТАҚСИМЛАШ
3. АЛОҚА ЎРНАТА ОЛИШ (КИРИШУВЧАНЛИК)
4. МУАММОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ
5. ОЛДИНДАН КЎРА БИЛИШ
6. ХАМКОРЛИК ҚИЛИШ
7. МАЪСУЛИЯТНИ ЎЗИГА ОЛА БИЛИШ
8. МАҚСАДЛИ БЎЛИШ
9. ТАШКИЛЛАШТИРА ОЛИШ
10. ЖАМОАНИ ШАКЛЛАНТИРА ОЛИШ.
ИНСОНИЯТ ФАН ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ, ЯХШИ ЯШАШГА ИНТИЛИШ, ДУНЁНИ АНГЛАШ ВА ДАРОМАДГА ИНТИЛГАН ХОЛДА МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШ ЙЎЛИДА ХАР ДОИМ ЖУДА КЎПЛАБ МУАММО ВА СИНОАТЛАРГА ЕЧИМ ТОПИБ КЕЛМОҚДА. БИЗГА МАЪЛУМ КЎПЛАБ ИХТИРО ВА ОЛАМШУМУЛ ҒОЯ ВА ИХТИРОЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ НООДАТИЙ ЁНДАШУВ, БОШҚАЧА МУНОСАБАТ БИЛДИРИЛГАН
ХОЛДА АМАЛГА ОШГАНИ КЎПЧИЛИККА МАЪЛУМ. ШУ МАЪНОДА ИЖОДКОРЛИК ВА КРЕАТИВ ЁНДАШУВНИНГ ХАМ МАЪЛУМ БИР УСУЛЛАРИ,
МЕЪЁРЛАРИ МАВЖУДДИР. КРЕАТИВЛАШДА ИЖОДКОРЛИК УСУЛЛАРИ- ВОҚЕА
ЁКИ ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФАНИНГ ЕЧИМИНИ ТОПИШГА , УНИ СОДДАЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН УСУЛ, ТЕХНИКА ВАА МЕЪЁРЛАР ЙИҒИНДИСИДИР. БУ
УСУЛЛАР ВАЗИФАНИ ТЕРАНРОҚ АНГЛАШГА, ЕЧИМЛАР АССОРТИМЕНТИНИ КЎПАЙТИРИШГА, ТУРЛИ ТЎСИҚЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ.
ЛОЙИХА ЖАРАЁНИДА УНИНГ ҚАНАҚА ЙЎНАЛИШДАЛИГИГА ҚАРАБ ИЖОДИЙ
ЁНДАШИЛАДИ. АЙРИМ ЛОЙИХАЛАРДА ИЖОДКОРЛИК ҚОБИЛИЯТИ ТАЛАБ ҚИЛИНСА
АЙРИМЛАРИДА ЭСА АНИҚ ТАХЛИЛИЙ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИ ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ
МУМКИН ИЖОДКОРЛИК ЖАРАЁНИ ИНСОН ҚОБИЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ОМИЛ БЎЛИБ, ВАЗИФАЛАР ХАЛ ҚИЛИНИШ ЖАРАЁНИДА, МУАММОЛАРГА ЕЧИМ
ТОПИШ ЁКИ ЯНГИ БИР ИХТИРОНИ АМАЛГА ОШИРИШДА БУ ҚОБИЛИЯТ НЕЧОҒЛИК
РИВОЖЛАНГАНЛИГИ МУХИМ АХАМИЯТГА ЭГА.
ИНСОННИНГ ЖИСМОНИЙ ХОЛАТИ ЖИСМОНИЙ ЗУРИҚИШ ВА МАШҒУЛОТЛАР АСОСИДА
РИВОЖЛАНСА, УНИНГ ҚОБИЛИЯТИ ХАМ МЕХНАТ ФАОЛИЯТИДА ШАКЛЛАНАДИ. ЖИСМОНИЙ ЁКИ
АҚЛИЙ МЕХНАТДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН МУАММОЛАРНИ ХАЛ
ҚИЛИШ, ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ТЎСИҚЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ, ИЛГАРИГИ
НАТИЖАНИ ЯХШИЛАШ, СИФАТНИ ОШИРИШ, ТЎҒРИ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ КАБИ ОМИЛЛАР
ИНСОН ҚОБИЛИЯТИ РИВОЖЛАНИШИГА ТУРТКИ БЎЛАДИ. АЛБАТТА ИЖТИМОИЙ МУХИТ ВА ИНСОННИНГ
ФЕЪЛ АТВОРИ, ИРСИЙ МЕРОС КАБИ ИЖТИМОИЙ ВА ШАХСИЙ ХАРАКТЕРДАГИ
ОМИЛЛАР МАВЖУДКИ УЛАР ИНСОН ҚОБИЛИЯТИНИНГ ҚАЙСИ БИР ЙЎНАЛИШДА
ЯХШИРОҚ РИВОЖЛАНИШИНИ БЕЛГИЛАШДА ЎЗ ТАЪСИРИНИ ЎТКАЗАДИ.
ИЖОДКОРЛИК ЖАРАЁНИ АЛБАТТА ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФАНИ БАЖАРИШДА ИШНИ ТЎҒРИ ТАҚСИМЛАШ
БИЛАН ВА ИНСОН ҚОБИЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚДИР. ШУ ЎРИНДА ИНСОН ҚОБИЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ ВА УНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН ЖУДА КЎП РУХШУНОС ОЛИМЛАР ИЗЛАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИШГАН. УЛАР
ИНСОН ҚОБИЛИЯТИНИ ШАРТЛИ РАВИШДА ИККИ ГУРУХГА
1. МЕРОС БЎЛИБ ЎТАДИГАН (ИРСИЙ) ҚОБИЛИЯТЛАР
2. ЎЗЛАШТИРИЛАДИГАН ҚОБИЛИЯТЛАР
ГА БЎЛГАН ХОЛДА ЎРГАНИБ УЛАР ОРАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИКНИ ЎРГАНИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИШГАН.
АММО КЎПИНЧА КУТИЛГАН НАТИЖАГА ЭРИШИЛМАГАН.
ИЖОДКОРЛИК НАТИЖАСИДА ВЕЛОСИПЕДНИ ЎЗГАРИШИ.
БУ ОМАДСИЗ ТАДҚИҚОТЛАРГА “ИҚТИДОРЛИЛИК ҚОБИЛИЯТИ” НАЗАРИЯЧИЛАРИ СТАНФОРД ВА ЧИКАГО УНИВЕРСИТЕТЛАРИ ОЛИМЛАРИ ТЕРМЕН ВА ФРИМЕН ТАДҚИҚОТЛАРИНИ МИСОЛ КЕЛТИРИШ МУМКИН. УЛАР
ИНСОН ИҚТИДОРИГА ТАЪСИР ҚИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН
1. ОИЛАВИЙ АХВОЛ (ОИЛАДА НЕЧТА,НЕЧАНЧИ,ЭГИЗАК
ФАРЗАНД ВА ОИЛАНИНГ БОШҚА АЪЗОЛАРИ) ЎРГАНИЛГАН.
2. ИЖТИМОИЙ ТАЪСИР (ОИЛАДАГИ ТАРБИЯ, МАКТАБ,МАХСУС ТАЙЁРГАРЛИК ВА БОШҚАЛАР)
ОМИЛЛАР ЎРГАНИЛИБ ТАХЛИЛ ҚИЛИНГАНДА БИР-БИРИНИ ИНКОР ҚИЛУВЧИ НАТИЖАЛАР ҚАЙД ҚИЛИНГАН. ШУ МАЪНОДА ИНСОН ҚОБИЛИЯТИ ЖУДА КЕНГ ВА МУРАККАБ ТУШУНЧА БЎЛГАНИ БОИС, УНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА У ҚАНДАЙ ИҚТИДОР ЭГАСИ БЎЛИШИГА ОИД ЯГОНА НАЗАРИЯ ШАКЛЛАНГАНИ ЙЎҚ.
ЛОЙИХАНИ ЯКУНЛАШ – БУ ЛОЙИХАНИНГ БАРЧА ЖАРАЁНЛАРИНИ ТУГАТИЛИШ ВА ЯКУНИЙ НАТИЖАГА ЭРИШИШ БОСҚИЧИДИР. ЛОЙИХАНИ ЯКУНЛАШДАН ОЛДИН ЛОЙИХА МЕНЕДЖЕРИ БАРЧА ОЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАХЛИЛИЙ ЯКУНИЙ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШИ ШАРТДИР. ЗЕРО ЭЪТИБОРСИЗЛЛИК НАТИЖАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ЁКИ НОТУҒРИ ОЛИНГАН МАЪЛУМОТ ТУФАЙЛИ ЛОЙИХА САЛБИЙ НАТИЖАЛАРНИ ОЛИБ КЕЛИШИ ЁКИ ҚАЙТА ЛОЙИХАЛАШ КАБИ ОРТИҚЧА ХАРАЖАТЛАРГА ДУЧ
КЕЛИШИ МУМКИН. БУ БОСҚИЧНИНГ ЭНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ БУ ОЛИНГАН НАТИЖАЛАРНИ БУЮРТМАЧИГА ЕТКАЗИШ. БУНДАН ОЛДИН ЭСА ЛОЙИХАНИ ИШГА ТУШИРИШ ВА СИНОВДАН
ЎТКАЗИШ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ. СИНОВ ТУГАГАЧ ЭСА МАХСУС ХИСОБОТ ТУЗИЛИБ У ТЕХНИК
ПАРАМЕТРЛАРГА МОС МАХСУЛОТ ВА НАТИЖА БЕРАЁТГАНЛИГИ ТАХЛИЛ ҚИЛИНАДИ ВА КУТИЛГАН
НАТИЖА ОЛИНГАЧ ЛОЙИХА АМАЛИЁТГА ТАЙЁР ВА БУЮРТМАЧИГА ТОПШИРИЛАДИ. ШУНДАЙ ЭКАН БУ
БОСҚИЧ ЖУДА ЖИДДИЙ САНАЛАДИ ВА КИЧКИНА ХАТОГА ХАМ ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ.
ЛОЙИХАНИ ЯКУНЛАШДА ШУ БИЛАН БИРГА БАРЧА ЛОЙИХА ОСТИ ШАРТНОМАЛАРИ ХАМ ТУГАТИЛАДИ. ШАРТНОМАЛАРНИ ТУГАТИШДАГИ АСОСИЙ ФАОЛИЯТЛАР:
- МОЛИЯВИЙ ХИСОБОТ ТЕКШИРИЛАДИ.
- ЛОЙИХА (ШАРТНОМА )ПАСПОРТИ ТЕКШИРИЛАДИ
- ЎЗ ВАҚТИДА ҚИЛИНМАГАН ЖАРАЁНЛАР АКС ЭТТИРИЛАДИ
- ЎЗ ВАҚТИДА ҚИЛИНМАГАН ИШЛАРНИНГ
ТУГАТИЛГАНЛИГИ ХИСОБОТИ БЕРИЛАДИ
- ЯКУНИЙ ХИСОБ КИТОБ ВА ХИЗМАТ ҚИЛИШ
КАФОЛАТИ БЕРИЛАДИ.
ЛОЙИХАДА КЎПИНЧА ИНВЕСТИЦИЯ ОҚИМЛАРИ КУЗАТИЛАДИ ШУНИНГ УЧУН КЎПИНЧА ЛОЙИХА
ЯКУНИДА ПОСТАУДИТ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.
ПОСТАУДИТ – БУ ЛОЙИХА ЖАРАЁНИДА ПУЛ ОҚИМЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ТЎҒРИ ВА САМАРАЛИ
САРФЛАНГАНИНИ ИФОДАЛОВЧИ ХИСОБОТ ХИСОБЛАНИБ, УНИ ЛОЙИХА ИНВЕСТОРЛАРИ ВА
БУЮРТМАЧИЛАРИ ИСТАЛГАН АУДИТ КОМПАНИЯЛАРИГА БУЮРТМА БЕРИБ ЛОЙИХА
БАЖАРУВЧИЛАРИНИ ТЕКШИРИШИ МУМКИН. АЙРИМ ЛОЙИХАЛАР МАСШТАБИ БЎЙИЧА КЕНГ
КЎЛАМГА ЭГА ВА БАЪЗИ ХОЛЛАРДА ХАЛҚАРО АХАМИЯТГА ЭГАДИР.