Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet76/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

ЭРНЕСТ ХЕМИНГУЭИ.
(1899-1961)
Йирик Америка ёзувчиси Эрнест Хемингуэй Оук-Парк шаҳрида врач оиласида туғилади. У мактабни битиргандан сўнг, кичик бир газетада ишлайди. Европага боради: аввал Франциядан кейин Италияда жойлашган Америка санитар қисмларида туриб, биринчи жаҳхон уришида қатнашади. Уришдан сўнг у Америка газеталарининг мухбири сифатида ўз мамлакатига қайтиб, Флорида соҳилларида истиқомат қилади.
Хемингуэй Испания республикачиларининг фашист фитначиларига қарши олиб борга курашларида фаол қатнашган ва бу ҳақда кўп асарлар ёзган, иккинчи жаҳон уриш йилларида авиация қимларида мухбир бўлиб ишлаган. Иттифоқчилар армиясининг Францияга бостириб киришларида иштирок этган.
Хемингуэй ижодининг бошланиши биринчи жаҳон уришидан кейинги йилларга тўғри келади. « Бизнинг замонда» (1925) китобига кирган ҳикояларида ёзувчи, биринчидлан асарнинг лирик қаҳрамони Ник Адамснинг ёшлиги, ўсмирлик йиллари, севгиси ва оиласи ҳақида ҳикоя қилса, иккинчидан тинч ҳаёт ҳақидаги ҳаёлларга қонли уруш воқеаларини қарама-қарши қўяди. Индивидуалистик характерда бўлса ҳам, асарда урушга қарши қаҳрамоннинг норозилиги баён этилади.
Империализм келтириб чиқарган босқинчилик урушларни нафратлашга бағишланган «Алвидо қурол!» (1929) романи ёзувчи ижодида муҳим босқинни ташкил этади. Асарда биринчи жаҳон уриши йилларида Австралия фронтида рўй берган воқеалар ҳикоя қилинади. Санитар хизмати летенанти америкалик Генри урушнинг бутун даҳшатлари - очлик, ифлослик, ўзаро қон тўкиш ва сон-саноқсиз бегуноҳ кишиларнинг ўлиб кетаётганлигини кўриб, уруш ҳақидаги фикрларининг пуп ҳаёлдан иборат эканини билади ва умидсизликка берилади. Италиян солдат ва офицерлари билан самимий суҳбат ва алоқалар уни миллий худбинлик ва мағрурликдан холи қилади. Шунинг учун лейтенант Генри уришдан юз ўгириб, қуролини ташлаб, бетараф мамлакат Швецарияга ўтиб кетади. Ёзувчи уруш қабоҳатларига шахсий ҳаётни қарши қўяди. Генри Кетрин Берклига бўлган севгиси билан уруш даҳшатларидан ҳам ташқи, дунё машақатларидан ҳам қутилишга интилади. Лекин у шахсий ҳаёт ва муҳаббатдан ҳам вақт топа олмайди. Кетрин туғриқхонада ўлганидан сўнг Генри бутунлай умидсизлик ичида қолади. «Алвидо қурол!» ромнида биринчи жаҳон уруши қораланади.Бироқ унда баён этилган норозилик шахсий йўсиндадир.
Бу китонинг муаллифи, - деб ёзади Хемингуэй асар бошида, - онгли суратда шу фикрга келдики, урушларда жанг қилаётган дамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч кела бошлайсан. Лекин уришни бошлаганлар, уни оловига яна олв ташлаб турганлар, иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир… Мен уруш оловини ёққанлар … отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман.
Хемингуэйнинг 30-йилларнинг ўрталаригача бўлган асарларида у ташқи дунёга муносабатида зиддиятли ва индивидуалист ижодкорлигича қолади. Ўша йиллари очерк шаклида ёзган « Тушдан кейинги ўлим» (1932) китобида ўлим мавзуси яна ҳам очиқ кўринади. Асарда буқалар уриши ва унга болиқ қоидалар батафсил берилади. Буқаларни ўлдирувчи матадорлар ёки матадорларни ҳалок этувчи буқалар, отларнинг ёрилиб кетган қорнидан отилиб чиқаётган қонлар фожеа устига фожеа ва айниқса жароҳатланган одамнинг ўлими олдидан кечирган азоблари умидсизлик руҳида тасвирланади.
«Африканинг яшил тепаликлари»да (1935) ҳам юқоридаги китобига хос бўлган ўлим масаласи кўтарилади. Агар « Тушдан кейинги ўлим» матадор билан буқа ўртасидаги олишувдв иккаласидан бирини ҳалок этиши билан тугаса, бунда овчи ҳақида гапирилади ва албатта воқеа овчининг ғалабаси ва ҳавоннинг ўлими билан якунланади.
Ёлғизлик, умидсизлик ёзувчининг бошқа ҳикояларида ҳам акс этади. Масалан, «Тоза ва ёруғ жойда» (1936) китоби қаҳхрамони кеча ва қоронғуликдан ваҳимага тушади., унинг учун ягона макон тоза ва ёруғ майхона бўлиб қолади. 30- йилларнинг ўрталарида Хемингуэй социал воқеаларга мурожаат қилади. Шу даврга хос романи « Ҳаёт ёки мамот» (1937) қаҳрамони Гарри Морган ўз оиласини боқиш йўлида тинмай ишлайди Гарри яшашга бўлган табиий эхтиёжини қондириш мақсадида буржуа жамиятининг ваҳшилика асосаланган қонунларига таяниб ўзини ҳам аямайди, бошқаларга ҳам шафқат қилмайди. Ҳатто одам ўлдиришгача бориб етади. У фақат ўзининг шахсий кучига ишонади. Куба анархистлари билан тўқнаш келган ва жароҳатланган Гарри Морган ўлими олдидан ёлғиз одам ҳеч нарса қила олмайди, деган фикрга келади. Қаҳрамоннинг фажиали ҳалокати ёзувчидаги индивидуалистик қарашларнинг самарасизлигини кўрсатади.
«Дарёнинг нариги томонидаги дарахтлар соясида» (1950) асрида ижтимоий ҳаётдан четда турувчи якка қаҳрамон пайдо бўлади. Бу икки урушда қатнашган америкалик полковник Ричард Кентуэллдир. Асар қаҳрамонига хос нарса шуки, у ҳамма вақт ўлим ҳаёли билан яшайди ва бу эса, повестнинг ғамгин руҳини кўрсатади.
Хемингуэй сўнгги «Чол ва денгиз» (1952) қиссаси учун Нобелp мукоқотини олган. Асар қаҳрамони чол Сантpяго балиқ овига чиққанига анча кунлар бўлса ҳам, лекин иши юришмайди. Унинг елканига «кўп ямоқ тушган» қайиққа қандай қилиб ҳам балиқ илинсин. Сантpяго кекса бўлса ҳам, лекин ўзи тетик. Шунинг учун ёзувчи бу одам « таслим бўлмайди деб уқтиради».
Чол тўрига катта балиқ тушганида чексиз севинади. «Балиқ деб чақирди у секингина, - ўлсам ўламанки, сендан ажралмайман». Чол бутун куч ғайратини ишга солиб, балиқ билан олишади ва енгади. « Унинг: «Одамзодни янчиб ташлаш мумкин, лекин уни бўйсундириш мумкин эмас» деган сўзлари инсон қудратига ёзувчининг чексиз ишончини кўрсатади.
Балиққа бир гала акула хужум қилганида ҳам Сантpяго бўшашмай курашни давом эттиради, шу тариқа олишув анча давом этади. Унинг пичоғи синиб, қўллари қонга белансада тўқмоқ билан акулаларнинг бошига уришда давом этади. Сантpяго қирғоққа етиб борганида катта балиқнинг фақат гавда суягигина қолган эди. «Ким ҳам сени енга қолди ўзи чол, - сўради ўз-ўзидан - ҳеч ким, - жавоб берди у. – Айбим шуки мен денгиздан хаддан ташқари узоққа кетиб қолибман».
Сантpяго учун умидсизлик гуноҳдир. Китобхон кўзи ўнгида мағлубиятни билмайдиган, иродали инсон тимсолида намоён бўлади. Сантpяго шу жиҳатдан ёзувчининг олдинги асарлари қаҳрамонларидан фарқ қилади. Уни қирғоқда кутиб олган бола навбатдаги балиқ овида чол билан бирга боришни ва ундан кўп нарса ўрганиш зарурлигини айтадики, бу – Сантpягонинг ёлғиз эмаслигига ишорадир.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish