Буюк мамлакатнинг баркамол ёшлари
“Меъмор” маҳалла
фуқаролар йиғинининг
“Зукколар” жамоаси
|
Тақдимотда қуйидаги масалалар ёритилиши лозим:
Тақдимот учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Шундан дастлабки 2 дақиқасида жамоа аъзолари ўз маҳаллалари тарихи ҳақида, ҳудудда ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамиятини ёритиб беришлари лозим.
Тақдимот учун ажратилган 5 дақиқанинг 3 дақиқасида жамоа аъзолари йўналишдан келиб чиққан ҳолда ҳолда ёшларда тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг тарихий аҳамиятини англашда, она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришда маҳалланинг роли ва ўрни, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамиятини ёритиб бериш билан бирга бу борада ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари лозим.
- фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси ишини самарали ташкил этишда маслаҳатчининг ўрни, комиссия билан ҳамкорликда ташкил этилган ишлар;
- юксак маънавиятли, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилган ишлар;
- ҳудудда соғлом муҳитни тарғиб этишга қаратилган, аҳолида, биринчи навбатда, ёшларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
- маҳаллада ўқувчиларни замонавий билим олишларига кўмаклашиш борасида маслаҳатчи ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар (тадбирлар, ташкил этилган жамоатчилик тузилмалари, таълим муассасалари билан ҳамкорлик, қамраб олинган ёшлар сони);
- ўғил-қизларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни турли тўгаракларга жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
- маҳалла ёшларини касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар (тадбирлар, ташкил этилган жамоатчилик тузилмалари, касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик, қамраб олинган ёшлар сони).
Тақдимотни жамоа аъзолари замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, слайд, медиа маҳсулот, шунингдек, видеороликлар асосида ёритишлари мумкин.
|
|
“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”
“Мустақиллик” маҳалла
фуқаролар йиғинининг
“Истиқлол ғунчалари” жамоаси
|
Тақдимотда қуйидаги масалалар ёритилиши лозим:
Тақдимот учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Шундан дастлабки 2 дақиқасида жамоа аъзолари ўз маҳаллалари тарихи ҳақида, ҳудудда ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамиятини ёритиб беришлари лозим.
Тақдимот учун ажратилган 5 дақиқанинг 3 дақиқасида жамоа аъзолари йўналишдан келиб чиққан ҳолда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, бўш вақтларини самарали ташкил этиш, уларга гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлар, “оммавий маданият” ниқоби остидаги хатарларни олдини олиш ҳамда ушбу жараёнларда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти,
– маҳалла аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни, энг аввало кексалар, хотин-қизлар ва ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш, турли касалликларнинг олдини олиш (шу жумладан, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик) борасида амалга оширилаётган ишлар;
– хориждан қайтиб келаётган фуқароларни, шунингдек никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишда маҳалла фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар;
– маҳалла аҳолиси, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар (давра суҳбатлари, танловлар, спорт мусобақалари ва ҳ.к.);
– ушбу йўналишда фуқаролар йиғини, унинг Кенгаши ҳамда жамоатчилик комиссияларининг самарали фаолияти, эришилган ютуқлар;
– ушбу йўналишда маҳалла фаолларининг ташаббуси билан амалга оширилган аниқ ишлар, бу борада ижобий иш тажрибаси, эришилган натижалар, шунингдек йўналишдан келиб чиққан ҳолда иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришлари лозим.
Тақдимотни жамоа аъзолари замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, слайд, медиа маҳсулот, шунингдек, видеороликлар асосида ёритишлари мумкин.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |