Республика Маънавият ва маърифат маркази тил – миллат маънавиятининг муқаддас тимсоли



Download 0,72 Mb.
bet1/2
Sana23.04.2022
Hajmi0,72 Mb.
#575462
  1   2
Bog'liq
4 - mavzuТil va terminologiya


Республика Маънавият ва маърифат маркази
ТИЛ – МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ МУҚАДДАС ТИМСОЛИ
Тошкент – 2019
мансуб-хослик омили бўлгани боис ҳамиша жамият равнақининг асосий мезонларидан бўлиб келган. Жумладан, ўзбек тили ўзбек миллатининг узоқ тарихий илдизларига, ўз сиёсий-ҳуқуқий асосларига эга муқаддас қадрияти, улкан маънавий ютуғидир. Бугунги тараққиётига қадар шонли ва шарафли йўлларни босиб, кескин ва шиддатли тўфонларни енгиб келаётган миллий тилимиз давлат мақомида янада улуғвор ва устуворлигини намоён қилмоқда.
Тил – миллий қадриятларни бирлаштириб, туташтириб, намоён этиб турувчи энг мустаҳкам занжир, бой ва чексиз маънавий хазина 
Тил инсоннинг бирламчи эҳтиёжи, англаш, билиш, сўзлаш, алоқа-муносабат воситаси,
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
4 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:
Мамлакатда ўзбек тили расмий давлат мақомига эга ягона тил сифатида Конституция ва қонунлар орқали ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилганлигига ҳам эътибор қаратмасдан, иккинчи тилни расман тан олиш жамиятни иккига бўлиш, миллат ажратишга олиб
келишини, турли кўринишдаги норозиликлар содир бўлишини инобатга ҳам олмасдан бундай кўр-кўрона таклифни илгари суриш талаб қилинаётган иккинчи тилни, шу тил вакилларини ўз миллий тили, миллий қадриятлари, миллий ҳамиятидан устун қўйиш, устувор кўришни англатади. Амалдаги давлат тилига нисбатан беписандлик, ҳурматсизликни кўрсатади. Ушбу ўринсиз ва асоссиз вайронкор ғояни бугун барча миллатсевар, ватанпарвар жамоатчилик, маърифат аҳли кескин қоралаб, ўз миллий тилига, ўзбек тилининг асрий ва азалий мақом-мартабасига муҳаббат-эҳтиромини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали турли кўринишларда намойиш қилмоқда. Албатта, ўзлигини қадрлаган, ўз миллатига дахлдорлигини ҳис қилган, миллий ғурур ва ифтихорини юқори тутган ҳар бир фуқаро бундай йўл тутиши табиий. Ушбу муаммо сабаб, бугун жамиятнинг амалдаги расмий давлат тили бўлган ўзбек тилига муносабати яна бир элакдан ўтмоқда, синовларда тобланмоқда ва қатъийлашмоқда.
Тажрибаларда аёнки, кўп тил билиш – ривожланишнинг илғор қонунияти, муваффақият гарови. Аммо ўз миллий тилингни унутиш, ўзга тиллар билан чоғиштириш, қориштириш эвазига эмас! Ўзга тилларни ўрганиш орқали тараққиётга эришишни ёқлаб чиққан маърифатпарвар жадидлар ҳам бу борада эҳтиёткор ва масъулиятли бўлишган. Хусусан, Абдулла Авлоний ўз қайғусини “Миллий тилни йўқотмак миллат руҳини йўқотмакдур. Ҳайҳот! Биз туркистонлилар миллий тилни сақламак бир тарафда турсун, кундан-кун унутмак ва йўқотмакдадурмиз. Тилимизнинг ярмига араб, форсий улангани камлик қилуб, бир четига рус тилини ҳам ёпишдурмакдадурмиз... Зиғир ёғи солуб мошкичири каби қилуб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадур”, - деган ўтли фикрларида таъсирчан ошкор қилган. Бу фикрлар айни кунда яна ҳам долзарблашмоқда.
Миллий тилга эътибор ва эҳтиром миллатсеварлик, ватанпарварлик, олийжанобликнинг ёрқин ифодаси. Миллий тил – миллий урф-одат, қадриятларни, миллий маънавий мерос-манбаларни билиш, ўзлаштириш, етказиб бериш, тарғиб этишда, ўзликни англаш, англатишда бирламчи восита. Ўз миллий тилига муҳаббати йўқ, ўзга тилларга эҳтироми юксак инсонни миллат вакили, ватанпарвар шахс деб аташ мумкинми? Тил миллатга, жамиятга, Ватанга дахлдор олий тушунча. Шу боисдан бу борада эҳтиёткор бўлиш, аждодлардан мерос буюк неъмат илдизига болта урмаслик талаб қилинади.
Масалага муносиб ечим излаб олиб борилган таҳлилий кузатишлар ўзбек тилининг давлат тили мақомидаги рутбасини янада мустаҳкамлаш, қонуний асосларни кенгайтириш, қатъийлаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатади. Нафақат айни шу кунларда, балки ўтган йиллар давомида ҳам миллатсевар тилшунослар, маърифат зиёлиларини ўзбек тилининг расмий талабларини кучайтириш, миллий мартабасини ошириш, барча соҳа вакилларининг адабий тил меъёрларига амал қилишига эришиш каби долзарб муаммолар ҳамиша ўйлантириб, мунозарага чорлаб келган. Шу асосларга таяниб, қуйидаги вазифаларни кечиктирмасдан ҳал қилиб бориш талаб этилади: 
- давлат тили барқарорлигига тўсиқ бўлувчи ўзбек алифбоси билан боғлиқ иккиланиш муаммоларига қонуний чек қўйиш, ёзув бирлиги, аҳолининг саводхонлик даражасини оширишга эришиш; 
- Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясига таяниб, ўзбек тилининг расмий мақомини мустаҳкамлаш; 
- миллий қадриятларнинг асосий тимсоли бўлган ўзбек тилининг расмий ва миллий мақомини тарғибу ташвиқ этувчи маънавий-маърифий ишлар кўламини кенгайтириш, бу борада мақсадли, манзилли ва тизимли тадбирлар ташкил қилиш; 
- миллий маънавий меросга муҳаббат ва эҳтиром, аввало, оиладан бошланиши, оила қадриятлар бешиги эканлигини эътиборга тутган ҳолда фарзанд тарбиясида она тилини пухта эгаллаш, миллий тилни, қадриятларни авайлаш, ижтимоий дахлдорлик, ватанпарварликни шакллантириш усуллари тавсия қилинган методик қўлланмалар яратиш; 
- таълим босқичлари, ташкилот, муассаса ва корхоналарда ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун арафасидаги байрамдан ташқари жараёнларда ҳам давлат тилининг расмий талаблари билан таништирувчи, моҳиятини тушунтирувчи, миллий тил руҳиятини юксалтирувчи маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбирларини мунтазам йўлга қўйиш; 
- мамлакатнинг ҳар бир фуқаросида расмий давлат тилига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғулари барқарорлигини таъминлаш ишларини тизимли олиб бориш.
- Давлат тили тўғрисидаги қонунни таҳририй кўриб чиқиш ва унда миллий расмий тилга муносабатни, адабий меъёр талабларини кучайтириш; 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish