ОНА ТИЛИМ
Минг йилларким булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!
Абдулла Орипов
Абдулла Қодирийлар қандай даврда ижод қилди ва уларнинг ижоди қандай даврда намоён бўлди, юзага чиқди? Улар ўз тили ва миллатини ҳурмат қилгани ва уни кўкка кўтаргани учун қандай балоларга йўлиқди? Буни унутиб бўладими? Япон, хитой, инглиз, рус, немиски юртимизга келиб, ўзбек тилини ўрганишга интилганда биз нима учун четда қараб турибмиз, гўёки томошабинмиз. Биз жидд-у жаҳд қилишимиз, бу борада уларга ўрнак бўлишимиз керак эмасми?!
Эътиборингиз
учун раҳмат!
Тарғибот ишларини методик таъминлаш бўлими
Do'stlaringiz bilan baham: |