ХАБАРНОМА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ТАРИХ ИНСТИТУТИ
РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар,
илмий ходимлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Тарих институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда 2018 йил 22-23 май кунлари “Муҳаммад ал-Хоразмийнинг мероси: фанга қўшган ҳиссаси ва жаҳон цивилизация тараққиётидаги аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказишни режалаштирмоқда.
Анжуман қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:
1–Шўъба: 9-12 асрларда Шарқда интеллектуал ўйғонишнинг тарихий шароитлари ва омиллари
2–Шўъба: Муҳаммад ал-Хоразмий ва унинг замондошлари фаолиятининг илм-фан тараққиётидаги ўрни
3–Шўъба: Ўзбекистонда аҳборот-коммуникация технологиялари ривожланишида Муҳаммад ал-Хоразмий меросининг аҳамияти
4–Шўъба: Муҳаммад ал-Хоразмийнинг илмий мероси асосида ёш авлодни тарбиялаш масалалари
Иштирокчилар учун мақолалар топшириш тартиб қоидалари:
ЭСЛАТМА: Талабларга жавоб бермайдиган ва кечикиб топширилган мақолалар анжуман материалларига киритилмайди.
Шарт: Мақолалар 2018 йил 1 апрелгача қабул қилинади. Ҳажми 3-5 бетгача, грамматик ва стилистик хатоси бор матнлар чоп этишга қабул қилинмайди. Матнлар ва мақолалар Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда терилган бўлиши шарт, (юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см). Мақоланинг юқори қисми ўртасида мақоланинг номи бош харфлар билан берилади – Ф.И.Ш. илмий даража ва унвони (агар бўлса), ОЎЮ номи ва шахсий телефон рақами кўрсатилсин. Конференцияда иштирок этиш учун тақдим этилган маъруза тезислари қайтарилмайди. Тезислар мазмуни, статистик маълумотлар ишончлилиги учун муаллифлар жавоб беради.
Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз
Тезис ва макола матнлари электрон ва қоғоз вариантда ёзилган ҳолда қабул қилинади.
Матнларнинг илмий даражаси чоп этиладиган талабларга жавоб бериши лозим. Матнлар муаллифларга қайтарилмайди. Ташкилий қўмитага тўланадиган бадал миқдори ҳар бир бет учун 10.000 (ўн минг) сўмни ташкил этади.
Манзиллар:
Шўъбаларга тегишли мақолалар Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 108 уй, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “С” биноси, 3-қават, 240-хонага (“Гуманитар фанлар” кафедрасига) тақдим этилади. Маъсул: Пирмухамедова М.Б. Телефон: иш: 2386475, моб. тел:+998903292497. Электрон манзил: pmaxbuba@mail.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |