Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона” номинацияси билан: -Наманган вилояти Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин;
-Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2- ўрин;
-Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси 3-ўрин;
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси билан: -Тошкент шаҳар Олмазор туман 17-сон оилавий поликлиникаси касаба уюшмаси қўмитаси 1-ўрин ;
-Хоразм вилояти Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси 2-ўрин;
-Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси касаба уюшмаси қўмитаси 3-ўрин;
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили” номинацияси билан: -Хозарасп туман тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш вакили Адамбаев Мансурбек Эгамбердиевич 1-ўрин;
-Тошкент шаҳар 5-Силга қарши кураш диспансери меҳнатни муҳофаза қилиш вакили Ғаниев Сарвар 2-ўрин;
-Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Бекмуратов Эльбурс Мынбаевич 3-ўрин;
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси билан: -Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутахассиси Дарханов Бахадыр Маденбаевич 1-ўрин;
-Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутахассиси Халилова Марям Рустам қизи 2-ўрин;
-Наманган вилояти Норин туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиси Сотволдиев Сайдулло Юнусали ўғли 3-ўрин билан тақдирлансинлар.
3. "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши жамоатчилик назоратини ташкил этиш" Республика кўрик-танлови ғолиблари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва совғалари билан тақдирлансинлар.
4. Республика Кенгаши бош ҳисобчиси (А. Қодиров)га “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича ғолибларига белгиланган тартибда совғалар ҳарид қилиш ва хужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилсин.
5. “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши жамоатчилик назоратини ташкил этиш" кўрик-танлови ғолибларига совғаларни тантанали равишда тақдирлаш Республика Кенгаш раиси Ф.Р.Ханапияев зиммасига юклатилсин.
6. Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчиларига кейинги йилларда "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш" кўрик-танловида фаол иштирок этишлари, кўрик-танлов ҳужжатларини сифатли жамлаш, Низомда белгиланган муддатда Республика умумлаштириш комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
7. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш" юзасидан ўтказилаётган кўрик-танловининг якуни тўғрисидаги 2016 йил 25 мартдаги 3-18 “с” сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш касаба уюшмаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев зиммасига юклатилсин.