Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ғаффаров Я.Х, Ғаффарова М. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш усуллари.Т., 2008
2.Саъдиев А.Мактабда тарих ўқитиш методикаси. Т.,2011
3. Шахмаев Н.М. Дидактические проблемы применения технических средств обучения в средней школе.М., 2012
4. Бабанский Ю.К. ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари. Т.,2000
5. Ахмедов Д. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари. Т., 2004
6. Тошпулатов Т, Ғаффоров Я. Тарих ўқитиш методикаси.Т.,2000
7. Махмутов М. Мактабда муаммоли таълимни ташкил қилиш.Т.,2011
УМУМТАЬЛИМ МАКТАБЛАРИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРИДА МАТЕМАТИКА ФАНИДАН САВОДХОНЛИК ДАРАЖАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИ АСОСИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
Б.К.Норкулова1
1 Янгиер шахар ХТБ га қарашли 3-умумтаьлим мактаби, buvsojida@mail.ru
бошланғич синф ўқитувчиси
Бугунги глобаллашув жараёни хамда илм, фан ва техника тараққиёти саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиётга инновацион технологиянинг кириб келиши, таълим соҳасига ҳам янги-янги технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.
Шу боисдан Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида, ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш зарурлиги уқтирилади, унинг иккинчи, учинчи босқичларида бажариладиган жиддий вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилганлигини айтиш мумкин [1].
Республикамизда таълим жараёнини чуқур ислоҳ қилиш давом этмоқда [2] Олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш, аграр соҳа ва унинг тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизими кириб келмоқда. Шу билан бирга университетларни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш ишлари бошлаб юборилди.
Шу билан бирга бутун халқ таьлим тизими тубдан такомиллаштирилмоқда. Умумий ўрта таьлим сифати илғор халқаро тажриба ва замон талаблари асосида юксалтирилмоқда. 2021 йилда Ўзбекистон илк марта Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (OECD) PISA – ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастурида иштирок этади. Бунда болаларнинг олган билимларини ҳаётда – реал вазиятда қай даражада қўллай олишлари муҳим саналади. Ўтган 20 йилда PISA турли давлатларда таьлим самарадорлигини, сифатини ўлчай оладиган асосий мезон ва таълим ислоҳотларига сабабчи бўлган дастурга айланиб улгурган.
Бугунги кунда инновацион педагогик технологияларнинг назарий асосларини ўрганиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш зарурати шунинг учун асосий муаммо бўлиб қолмоқдаки, анъанавий ўқитиш тизимлари ўз фаоллигини бироз йўқотди, бундай ўқитиш яхши натижа бермай қолди. Бунинг ўрнига инновацион педагогик технологияларни қўллаш таълим-тарбия жараёнига кўпроқ самара бермоқда.
Шунингдек, илм-фан, техника тараққиётининг жуда тез ривожланиши натижасида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги, улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги таълим жараёнига технологик ёндошиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда инновацион педагогик технологияларнинг назарий асосларини ўрганиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш зарурати шунинг учун асосий муаммо бўлиб қолмоқдаки, анъанавий ўқитиш тизимлари ўз фаоллигини бироз йўқотди, ёрдамида ўқитиш яхши натижа бермай қолди. Бунинг ўрнига “Ахборотли ўқитиш” таълим-тарбия жараёнига кўпроқ самара бермоқда[3].
Умумтаьлим мактабларида бошланғич синфда математика фанидан ўқувчиларга таълим беришда ўқитувчиларга дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида таълим технологиялари ва воситаларидан самарали фойдаланишини тақозо қилмоқда.
Ҳозирги даврда юксак даражада ривожланиб бораётган жамиятимизда ва ҳаётимизда интеллектни ва инсоннинг интеллектуал қобилиятини ривожлантиришда ахборот ресурслари ва улардан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш энг долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Бунда, албатта таълим тизимида таълим ва тарбия олаётган ёшларни баркамол инсон қилиб вояга етказишда ва ёш кадрларни малакали мутахассис қилиб тайёрлашда катта аҳамиятга эга.
Ахборот таьлим ресурсларидан бири Колорада университети томонидан яратилган PhET мулоқотли моделлаштириш бўлиб, ўз ичига бошланғич, юқори синф ва олий таьлим дастурларини ўз ичига олган хамда бошланғич синф дарсларини ўтишда ундан фойдаланиш дарс сифатини ошириш имкониятини беради [5].
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, умумтаьлим мактабларида бошланғич синфларда математика фанини ташкил этишда замонавий таълим технологиялари ва воситаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, инновацион педагогик технологияларни жорий этиш натижасида ўқувчиларда фанларга бўлган қизиқишлари ортиши, математикага доир масалаларни ечиш бўйича чуқур билим, малака ва кўникмаларни ҳосил қилишида кенг имкониятлар очади.
Do'stlaringiz bilan baham: |