Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet240/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Адабиётлар
1. Мухиддин Болиев ,, Та’лимий педагогик технологиялар’’ Услубий кулланма. Самарканд-2018й.
2.Тахтоходжаева М ,, Педагогика назаряси ‘’ Тошкент-2006й.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР
Нуралиева Наргиза
СВХТХКТМОМ катта ўқитувчиси

Бугунги кунда инсоният жамияти, шунингдек, мустакил республикамиз халки олдида турган ижтимоий-иқтисодий, гоявий-сиёсий, таълимий-тарбиявий муаммоларнинг ечимини топиш табиий, ижтимоий, техник фанларни узаро алокадорлиги ва узаро муносабатларига боглик. Чунки, уларнинг барчаси мохияти, мазмуни, табиати, шакли ва куламига кура тизимлилик характерига эга булиб, уларга айнан мос ёндашув ёрдамида тадкик этилиб, ечими топилади. Бу уз навбатида таълим-тарбия ишида хам тизимли ёндашувдан фойдаланишни кузда тутади.


Илмийлик нўқтаи назаридан олиб караганда интеграциянинг асосини оламнинг яхлитлиги ва уни ташкил этувчи кисм (элемент)ларнинг узаро алокадорлиги, муносабатлари ташкил этади. Таникли рус психологик олими Г.С. Костюкнинг фикрича: "Табакаланиш дифференциация - рухий жараёнлар ва холат (хусусият)ларни купайишига олиб келса, интеграция -тартибга келтириш, субординация ва унинг натижаларини маълум кетма-кетликда жойлаштиришга олиб келади. Интеграциялаш йули билан янги психологик жараён, янги фаолият тузилмаси хосил булади. Бу янги тузилма илгари алохида-алохида булган элементлардан синтезлаш йули билан хосил килинади". Генетик жихатдан интеграция-узвийлик, предметлараро алокадорлик, узаро алокадорлик ва нихоят узаро бир-бирини тулдирувчи, кенгайтирувчи хамда чўқурлаштирувчи.
Дифференциал таълим. Ривожланган мамлакатларда оммавий урта мактабларнинг яратилиши таълим-тарбия дифференцияси муаммосини янада кескинлаштирди. Бундай холат умумий таълим диверсификациясининг сифат даражаси бошкача тизим заруратини келтириб чикарди. Ўқувчиларнинг иктидори, кизикиши, узлаштиришига кура дифференциал тайёргарликни кучайтириш ва мураккаблаштириш - замонавий мактабнинг глобал йуналишига айланди. Турли давлатларда масалан:
Америка Кушма штатларида таълим тизимининг тузилиши куйидагича:

  • болалар 3 ёшдан 5 ёшгача тарбияланадиган мактабгача тарбия муассасалари;

  • 1- 8 - синфларгача булган бошлангич мактаблар (бундай мактабларда 6 ёшдан 13 ёшгача ўқийдилар);

- 9-12 - синфлардан иборат урта мактаблар (бу мактабларда 14-17 ёшгача булган болалар таълим оладилар). У куйи ва юкори боскичдан иборат.
Америка Кушма Штатларида навбатдаги таълим боскичи олий таълим булиб, у 2 ёки 4 йил ўқитиладиган коллежлар хамда дорилфунунлардир. АКШда мажбурий таълим 16 ёшгача амал килади. Бу мамлакатдаги ўқув юртлари давлат, жамоа тасарруфида, хусусий ва диний муассасалар ихтиёрида булиши мумкин.
Америкада 3 ёшгача булган болалар тарбияси билан оналар шугулланадилар, лекин уларга хеч кандай имтиёзлар берилмаган. 5 ёшдан эса «Киндер гарде» деб аталувчи тайёрлов муассасаларида таълим бошланади. Бошлангич мактаб 6 ёшдан то 13- 15 ёшгача булган болаларни камраб олади. Бу бошлангич мактабларда умумий саводхонлик ва касбга йуналтириш вазифалари хал этилади. Синфдан-синфга кучиш ўқувчининг узлаштирганлик даражасига боглик. Бошлангич таълим турли штатларда турлича белгиланган (4, 5, 6, 8 йил). Мактабларда турли хил тугараклар, учрашувлар, шоулар ва саёхатлар уюштирилади, аммо уларнинг хаммасига хак тулаш лозим. Урта мактаблар куйи ва юкори боскичлардан иборат. 9 -синфни битирган талабалар танлов асосида урта мактабга кабул килинади. Урта мактабларда турт йуналишда касб-хунар асослари бериб борилади.
1 - касб-хунар таълими, 2 - бизнес таълими, 3 - савдо ва саноат таълими хамда 4-курилиш таълими. Олий таълим 4 асосий боскичда амалга оширилади.
1-кичик мутахассис - 2 йиллик коллежларда амалга оширилади. 2-бакалавр 4 йиллик коллежларда , 4 йиллик коллеж ёки дорифунунни тугатган 3-боскични давом эттириши мумкин. Бу 1-2 йиллик магистр мактаби. 4 -боскич эса докторантура. Олий таълимда икки йуналиш мавжуд: 1-таълимни индивидуаллаштириш; 2-талабанинг мустакил ишлашини амалга ошириш.
Канадаликларнинг энг мухим ютўқларидан бири - бу уларнинг таълим тизимидир. Илғор университет ва коллежлардаги таълим сифати жуда юкори ва Канада дипломлари бутун дунёда тан олинади. Халкаро рейтингда Канада таълими АКШдан кейин иккинчи уринда туради.
Канаданинг турли провинциялари ўқув режаларида узига хосликлар куринади. Масалан, Квебек, Онтарио, Манитобда мактабгача муассасада мактабга тайёрлаш 2 йил, 4 ёшдан 6 ёшгача, Алберт ва Британ Колумбиясида 1 йил. Ўқув йили сентябрнинг биринчи хафтасидан бошланади ва июннинг охирги хафтасида тугайди. Канада мактабларида таълимнинг уртача давомийлиги 12 йилни ташкил килади.
6-7 ёшдан болалар бошлангич мактабга катнай бошлайди ва унда 6 йил тахсил олишади. Манитоб ва Онтарио бошлангич мактабларида ўқиш бошка провинциялардан кура 2 йил куп давом этади. 12 ёшдан болалар урта мактабга утишади ва 16-18 ёшгача ўқишади. Квебек провинциясида урта таълим 11 синф давом этади, университетда ўқишни хохлаганлар эса яна 2 йил коллежга тайёрлов булимида ўқишади.
10-12 синфлар HighShool -олий мактабда олиб борилади. Бу ердаги "олий мактаб" тушунчаси олий таълимга тегишли эмас, у Россиядаги урта таълимга ухшаш. Олий мактабда ўқиш урта таълим каби мажбурий эмас. Бу таълим турли учта мураккабликдаги дастур асосида олиб борилиб, ўқувчиларни мехнат фаолияти билан шугулланишга, коллежга ёки университетда ўқишни давом эттиришга тайёрлайди.
Коллежлар асосан, 2 ёки 3 йиллик дастур асосида, баъзан бакалавриат дастури буйича тахсил беради. Улар асосан урта махсус таълим тугрисида диплом ёки сертификат беради. Шу билан бирга, айрим провинцияларда ижтимоий коллежлар фаолият курсатиб, улар битирувчиларга диплом бермайди. Балки, мактаб ва университет уртасида утиш боскичи булиб хизмат килади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish