Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet157/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Уйга вазифа:
1. 3 балл учун Т-схемаси тузиш рекламанинг ижобий ва салбий жихати мавзусида( т-схемасида бирор масалани ижобий ва салбий жихатини жадвал асосида таҳлили қилинади) .
2. 4 балл учун 1 топшириқ+ товарни сотиш йўллари ва нархлар хақида маълумотларга асосланиб, расмлар орқали ифодалаш. Яъни расм чизиш ва расм мазмунини ёритиш.
3. 5 балл учун 1+2топшириқ+ Замонавий ахборот технологияларининг ривожланиб бориши, маркетинг тизимига қандай таъсир қилмокда? саволига қўшимчи манбалардан фойдаланиб жавоб топиш .
Ушбу уйга вазифа топшириғининг табақалашган модели ўқувчиларни билим ва дунёқарашига ижобий таъсир этиб, бир томондан билимдон ўқувчиларни ўз имкониятларини тўлароқ ишга солишга рағбат уйғотса, иккинчи томондан қийин ўзлаштирадиган ва ўрта ўзлаштирадиган ўқувчиларни билим олишга ва дунёқарашини кенгайтиришга ижобий таъсир этади.
Дейдиларки шифокор хато қилишга ҳаққи йўқ , сабаби унинг фаолияти инсон саломатлиги ва унинг тақдири билан боғлиқ. Шу жиҳатдан келиб чиқиб айтиш жоизки ўқитувчи хато қилишга 2 карра ҳақли эмас.
Ўқитувчи фаолиятининг натижаси бу келажак ва эртанги кунимиз билан бевосита боғлик. Ўқитувчилик касбининг сабаби “тирикчилик” учун килиб бўлмайди! Ўқитувчи бундай онг билан баркамол авлодни тарбия қила олмайди. Хақиқий ўқитувчида аввало кучли хоҳиш, рағбат ва ҳавас бўлиши лозим. Ўқитувчининг фикр-ёди таълим-тарбия устида бўлган холдагини кутилган самарага эришади.
ПЕДАГОГЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МОДЕЛИ
Низамов А.Б., Юлдашев Ш.Ш.
ГулДУ катта ўқитувчилари
Рўзиматов Ж. – ГулДУ талабаси.
Педагогларнинг инновацион фаолият самарадорлигини ошириш қуйидаги йўналишларда амалга ошириши лозим:
1. Педагог шахсининг инсонпарварликка йўналганлиги (унинг қизиқишлари, қадриятлари, идеаллари).
2. Касбий билимлар (ўз фанини, унинг методикасини ҳамда педагогика ва психологияни билиш).
3. Педагогик қобилиятлар:
- коммуникатив (самимийлик, мулоқотчанлик);
- перцептив қобилиятлар (педагогик интуиция, эмпатия);
- шахс динамизми (иродалилик ва ишончга эгалик);
- эмоционал барқарорлик (ўз-ўзини назорат қила олиш);
- келажакни ёрқин тасаввур эта олиш;
- ижодкорлик (ижод қилишга қобилиятлилик).
4. Педагогик техника:
- ўз-ўзини бошқара олиш;
- педагогик вазифаларни ҳал этишда биргаликдаги ўзаро ҳаракат кўникмасига эгалик .
Мазкур тизимнинг муҳим омилларидан бири сифатида педагог-кадрларнинг шахсий сифатлари юзага чиқади. Билим ва қонуниятларга асосланган техника барча воситаларнинг ягона мақсад йўлида таъсир кўрсатишига имкон беради.
Юқоридагилардан маълум бўладики, илмий-педагогик билим, илмий-педагогик тажриба ва шахсий сифатлар педагогик маҳоратнинг асосини ташкил этади.
Илмий салоҳиятнинг моҳияти аниқ ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларда зарурий натижаларга эришишга имкон берувчи таркибий қисм ва асосларни ижодий бирлашувига асосланган илмий-педагогик фаолиятни амалга оширишда намоён бўлади. Педагог-кадрларнинг инновацион фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг тўрт даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин:
I. Бошланғич – репродуктив:
1) касбий фаолият асосларини амалий ўзлаштириш;
2) илмий-педагогик вазифаларни ностандарт тарзда ҳал этиш;
3) илмий-педагогик фаолиятнинг барқарор бўлмаган сифат натижалари.
Етакчи фаолият – репродуктив.
II. Ўрта – продуктив:
1) касбий кўникма ва малакаларни эгаллаш;
2) ўз илмий-педагогик фаолиятида амалиётда мавжуд тадқиқот усулларидан фойдаланиш;
3) илмий-педагогик вазифаларни қисман ностандарт тарзда ҳал этиш;
4) илмий-педагогик фаолиятнинг алоҳида турларидаги самарали кўрсаткичлар.
Етакчи фаолият – продуктив.
III. Ўртача юқори – продуктив-ижодий:
1) бир қатор юқори даражада ривожланган кўникма ва малакалар;
2) фанда маълум ва илғор тажрибадаги фаолият усулларидан фойдаланиш, янги шакл ва методларини излаб топиш;
3) илмий-педагогик фаолиятнинг барқарор сифат натижалари.
Етакчи фаолият – продуктив-ижодий.
IV. Юқори – ижодий даража:
1) юқори даражада ривожланган касбий кўникмалар тизими;
2) фан доирасида ва яхлит тарздаги ижодий фаолият;
3) илмий-педагогик фаолиятнинг ностандарт ва сифат кўрсаткич-лари;
4) янгиликларни излаб топишдаги самарадорлик.
Етакчи фаолият – ижодийлик.
Мазкур даражаларга асосланган ҳолда, педагог-кадрларнинг инновацион фаолият самарадорлигини оширишнинг қуйида уч босқичли моделини таклиф этамиз.
Педагогнинг инновацион фаолият самарадорлигини ошириш модели


Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish