Оиланинг вазифалари: Болаларнинг маънавий баркамол ва жисмоний соғлом бўлишлари учун:
_ оилада соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда фарзандларда ота-онага, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш;
_ фарзандларга чуқур дунёвий билим бериш, уларнинг маърифатли ва маънавияти юксак кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш;
_ болаларнинг қизиқиши, иқтидори ва эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш;
_ уларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш;
_ болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш ва уларнинг қўшимча таълим олишларига шарт-шароит яратиш;
_ оилада фарзандни комил инсон қилиб тарбиялашда ота-оналарнинг билим даражасини оширишга эришиш;
_ болада тежамкорлик ва ишбилармонлик сифатларини шакллантириш;
_ оилада миллий ва умуминсоний тарбиянинг барча йўналишларини уйғун ҳолда босқичма-босқич амалга оширишни таъминлаш;
_ болаларга санитария-гигиеник, экологик билим ва кўникмаларни сингдириш, диний ақидапарастлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка қарши тарбиявий ишларни амалга ошириш;
_ ота-онанинг таълим муассасалари ва маҳалла олдида ўз фарзандларининг барча хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлигини ошириш;
_ фарзандни оилавий ҳаётга тарбиялашда улар онгига аждодлардан ўтиб келаётган бой маънавий мерос, ахлоқ-одоб, урф-одат ва анъаналарни бугунги кун билан уйғунлаштирган ҳолда сингдириб бориш;
_ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ҳаёт талабларига мос равишда билим ва касб-ҳунар эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш;
_ оилада бир-бирларини доимий равишда ўзаро жисмоний, моддий, маънавий ва психологик, тиббий қўллаб-қувватлаш, оилавий дам олишни тўғри ташкил этиш;
_ оилада турли муаммоли вазиятларни оқилона ҳал этишда ёшларни мулоқот маданиятига ўргатиш;
_ оилада ота-она ва фарзанд ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда турли мавзуда суҳбатлар ўтказиш;
_ радио тўлқинлари, телевидениеда берилаётган куй ва қўшиқлар, интернет, компакт диск, телефонлардан олинаётган маълумот ва тасвирлар ота-оналар томонидан сараланиб, болаларга тақдим этилиши;
_ оилада боланинг мактабдан ташқари турли хил таълим муассасаларидаги (мусиқа ва санъат, спорт мактаблари, “Баркамол авлод” болалар марказлари, маҳаллалар қошидаги турли тўгараклар марказлари) тўгарак машғулотларига жалб этиш.
Ота-онага ҳурмат, улар олдида умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш, ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатлар оила муҳитида шаклланади. Оилавий тарбия масаласида хатоликка йўл қўймаслик учун, аввало, ҳар қайси хонадондаги маънавий муҳитни ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш лозим.
Ўзбек халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш билан болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, аҳлоқ-одоб, юксак маънавият, ўз иқтидори, қобилияти, қизиқишлари асосида касб-ҳунарга тўғри йўналтириш оиладаги долзарб масаладир.
Хулоса килиб айтганда, ушбу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг инсоний бурчимизга айланиши зарур. Шу боис мустақиллик шарофати билан оила институтини жамиятнинг бошқа муҳим ижтимоий тузилмалари, юртимиздаги маънавий ўзгаришлар билан уйғунликда ривожлантиришга, унинг нуфузини оширишга давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши сифатида доимий эътибор берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |