Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Foydalanilgan adabiyotalar



Download 27,87 Mb.
bet174/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Foydalanilgan adabiyotalar:

    1. X.Sanaqulov, M.Haydarov. “Boshlang’ich sinflarda qog’ozdan amaliy ishlar”. 1996 yil.

МАКТАБ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИДА ЎҚУВЧИЛАРДА МАЪНАВИЙ - АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Чориева Наргиза Анваровна
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 15-умумий ўрта таълим мактаби
Маънавий - маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари
Миллий истиқлол таълим муассасаларида ёшларни маънавий - аҳлоқий тарбиялашда муайян талабларни келтириб чиқармокда. Бу талаблар педагог раҳбарлар олдига бола тарбиясида янги муаммоларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Бу янги муаммолар эса бола тарбиясини амалга оширишда янгича мезонларни ишлаб чиқаришни тақазо этади.
Мактаб ва оила ҳамкорлиги тарбиядаги янги мезонлар, яъни миллий онг, миллий тафаккур, миллий тушунча, миллий тарбия, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини бошқариш, ватанпарварлик, инсонпарварлик кабилар бугунги мустақиллик моҳиятини, замон руҳи, истиқлол истиқболини ифодалайди. Бу мезонлар юқорида таъкидлаганимиз каби, И.А.Каримовнинг барча асарларида, нутқларида ўз ифодасини топган бўлиб, ота-боболаримизнинг комил инсон ҳақидаги фалсафий таълимотига асосланган ҳолда янада такомиллаштирилиши лозимлиги алоҳида уқтирилади.
Маълумки, тасаввуф оламида маънавий ютуқ - инсон, инсон такомили муҳим ўрин эгаллайди.
Инсон ҳар томонлама камолга эришган, маънавий-аҳлоқий тарбияланган инсон бўлиб, у шундай инсонки, унда тўрт нарса камолга етган бўлади, яъни яхши сўз, яхши хулқ ва маърифат. Унинг дили - тили пок, иши ва ниятлари ҳам покдир. Педагогларнинг вазифаси ана шу тўрт нарсани камолга етказишдан иборатдир. Кимки, бу тўрт нарсани камолга етказса, ўзи ҳам камолга етади. Кўриниб турибдики, маънавий-аҳлоқий тарбияланган инсон хақидаги таълимот бугунги кунда ақлан етук, аҳлоқан пок, жисмонан бақувват, руҳан соф, маънан баркамол авлодни шакллантириш ҳақидаги мақсадимиз билан муштаракдир. Бинобарин, ҳар томонлама инсон ҳақидаги авлод-аждодларимизнинг орзу-умидларини ота-боболаримиз ўз фарзандлари онгига сингдириб, улардан болалари тарбияси сифатида фойдаланиб келишган. Зеро, маънавий - аҳлоқий тарбияланган инсон ҳақидаги ғоя улар учун олий қадрият бўлиб хизмат қилган. Чунки, унинг замирида одам боласига бўлган ҳурмат ва эътибор, меҳр ва муҳаббат ётган. Шунинг учун, Мустақиллик шароитида мактабда болани баркамол инсон сифатида тарбиялашда маънавий - аҳлоқий ғоя юксак қадрият - сифатида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Инсон ўз ҳаёти давомида икки умрни яшайди: бири ўз умри бўлса, иккинчиси ўтмиш авлодлари умридир. Шу тарзда инсоният абадийлиги ҳосил бўлади. Чунки, у аждодлар қолдирган меросни ўзлаштиради, ўз идроки, қобилияти, замон талаби билан уни ҳаётга татбиқ этади. Бу билан оилавий тарбия билан ижтимоий тарбия ўртасидаги муштараклик ҳосил бўлиб, жамиятимиз талабидаги маънавий - аҳлоқий етук фарзандлар етишиб чиқади.
Мактабда болаларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш бутунги кунда долзарб муаммо сифатида қаралар экан, бу борада мактаб, оила ва жамоатчиликнинг ҳамкорликдаги ишига аҳамият бермаслик асло мумкин эмас.
Муcтақил республикамиз иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий юксалишининг муҳим омилларидан бири - мактаб, оила ва жамоатчилик асосида олиб борадиган тарбиявий жараён амалга оширилган ҳамкорликдаги фаолияти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғпиcида”ги қонунида мактабнинг жамият, давлат олдидаги масъулиятни англаб етадиган комил инсонни тарбиялашдаги ролига алоҳида эътибор берилади.
Ўрта таълим педагогларининг вазифаси болаларни дунёқарашини ўстириш, нутқи, фикрлаш доираси, жисмоний чиниқиши ва ривожланишини миллий ўз - ўзини англашга, миллий анъаналарни тиклашга, шаҳсий ва ижтимоий камолотга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида шахс камолотидан республиканинг барча ижтимоий ташкилотлар ва меҳнат жамоалари, шунингдек, аҳолининг барча табақалари, оила муштараклигини кучайтиради ва уларнинг болалар таълим-тарбиясига янгича ёндошувига кўмаклашади, пировард оқибатда таълим ва тарбия мазмунини халқаро меъёрга кўтарилишига олиб келади. Бунда асосан халқ таълимининг энг асосий қонуниятларидан бири ёшларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашда мактаб, оила, жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоаларининг ҳамкорлиги муҳим ва ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб келмоқда.
Бугунги кунда баркамол ёшларни таркиб топишида кўпгина тарбиявий омиллар яъни: ўрта таълим муассасаси, оила ва жамоатчиликнинг ўзаро келишилган ҳамкорлигига муҳтожлик тобора кучаймоқда. Чунончи, ўрта таълим муассасалари тарбиявий таъсир кўрсатишнинг педагогик жиҳатдан малакали, мақcадга мувофиқ омилларига, ҳамда кенг имкониятларига эга.
Дарҳақиқат, энг муҳими ёшлар онги шуурига катталарга ҳурмат, ишда, ўқишда, одамлар билан муомала-муносабатда ота-боболаримиз бошлаган ишни давом эттиришдек олийжаноб туйғуларни сингдириш бутунги кунда ижтимоий эҳтиёжга айланиб бормоқда. Бунинг учун эса таълим ва тарбиядаги услубларни янгидан иcлоҳ қилмоқ, такомиллаштирмоқ ва мустаҳкамламоқ лозим. Бунда асосан, давлат ҳам ижтимоий ташкилотлар, янги пайдо бўлаётган бирлашмалар ва жамғармалар кучларини бирлаштириб, маҳалла – мактаб таълим муассасаси - оила ҳамкорлик ҳаракатларини амалга оширмоқлари лозим. Шундагина биз халқ тили билан айтганда, “ўзбекона” меҳру-оқибат, ўзаро чидам ва ҳурмат, ўзгаларнинг дардига ҳамдард бўлиш каби олийжаноб фазилатларни қарор топтира оламиз. Бу улуғ ақидаларнинг ёшлар қалбидан тобора чукур жой олишида мактаб - оила ҳамкорлиги муҳим тарбиявий рол ўйнайди.
Бу педагогик муаммонинг бугунги кундаги педагогика фанида илмий изланиш даражаси талабга жавоб бера олмайди. Бу борада ёзилган озми -кўпми тадқиқотларда масала бир томонлама ҳал этилган. Уларда мафкуранинг яккаҳокимлиги таъсирида умумий манфаатларни ҳиcобга олган ҳолда ёзилган бўлиб, ҳар бир халқнинг миллий, диний ва тарихий тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари етарлича ҳиcобга олинмаган. Бу даврда яратилган илмий ишлар cобиқ тузумнинг тарбиявий кўрсатмаларидан келиб чиқан ҳолда тарбия тамойилларини тарғиб қилиш мақcадида халққа мос ва хос сифатларни шакллантиришга қаратилган. Шу маънода ишлаб чиқилган кўплаб услубий қўлланмалар, тавсиялар, режа ва дастурлар, амалий қўлланмалар ўз қийматини йўқотган. Шунинг учун мактаб, оила ва жамоатчиликнинг ёшлар тарбияси борасидаги фаолиятини самарадорлигини ошириш мақcадида замон талабидан келиб чиққан зарурий услубиятни ишлаб чиқиш, улар ҳамкорлигининг мазмунини аниқлаш - мақcад ва вазифаларни белгилаш мақcадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Республикамиз мустақил бўлганидан кейин барча соҳадаги каби мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлик ишига бўлган талаб ва эхтиёж ҳам мазмунан ўзгарди. Таълим -тарбия жараёнига миллийлик руҳи сингдирилди.
Кейинги пайтларда ўсмирлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақcадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилоятида мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлигида вояга етмаган болалар содир этаётган жиноятларнинг олдини олиш борасида катта ишлар қилинмоқда.
Хулоса қилиб айтганимизда, ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда ўкитувчи ва тарбиячиларнинг ўрни беқиёс бўлиб, бунда ўқитувчининг вазифаси ўқувчини психологиясини ва оилавий шароитини чуқур ўрганган ҳолда таълим - тарбия беришдир. Ёшларнинг кўнглига қулоқ тутиш, руҳий ҳолатини англаш, келажак ҳақидаги тасаввурлари билан қизиқиш, кўпинча эътиборимиздан четда қолади. Боқувчисини йўқотган ёки тарбияси ўта оғир болаларнинг оиласини чуқур ўрганган холда боланинг кўнглига йўл топиб, уни бепарволик ва лаёқатликдан халос этиб, меҳр-оқибатлиликка, ростгуйликка ўргатиш, меҳнатга бўлган иштиёқини ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish