1. Функционал ўйинлар.
Бу ўйинлар бола организмининг ҳар томонлама ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Бу кичик ёшдаги болалар учун ҳарактерли бўлиб, унда болалар нима биландир шуғулланадилар, турли предметлар билан танишадилар.
2. Қоидали ўйинлар.
Бу ўйинларда болалар теварак-атроф ва муҳитдаги воқеалардан ҳабар топиб, идрок этиш билан кифояланади.Бунда кўриш, эшитиш, ҳис қилиш каби сезги органлари идрок қилади.
3. Ролли ўйинлар.
Бу ўйинда болалар ўзларини маълум бир ролини, қандайдир касб эгаси (шифокор, ўқитувчи, қурувчи каби) вазифасини бажараётгандек ҳис этадилар. Ҳар бир бола ўзига тегишли ролни мувофақиятли бажаришга ҳаракат қиладилар.
4. Конструкторли ўйинлар.
Бу ўйиннинг асосий мазмуни қурилиши комплекслари, тахта, қум, қоғоз материалларининг парчаларини қирқиш, тахлаш сингари меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш кабилардан иборатдир. Конструкторли ўйинлар асосан иккига бўлинади.
Ижодий ўйинлар болалар ўзлари ўйиннинг мазмунини, мақсадини, қоидасини топадилар. Ижодий ўйинларнинг асосий қисмини сюжетли расмли ўйинлар ташкил қилади. Ижодий ўйинлардан яна бири драматик ўйиндир. Ўйиннинг моҳияти ҳикоя ва ертаклардаги воқеаларнинг мазмунини тасвирлашдан иборат бўлиб, уларда бадиий адабиётлардаги персонажлар тасвирланади.
Қоидали ўйин. Ҳудди халқ ўйинлари сингари қизиқарли бўлиб, унда болалар ҳаёти, ўз тенгқурлари ва катталарнинг меҳнат фаолиятини тасвирлашга ҳаракат қиладилар.
Демак, барча турдаги ўйинлар болаларнинг катталар фаолиятига қизиқишларига, уларга тақлид қилишига интилишларининг меҳнати ва оилавий ҳаётини, учувчилар, космонавтлар, денгизчилар ҳамда бошқаларнинг қаҳрамонликларини акс эттиради. Кўпчилик ўйинларда дидактик ўйинчоқлар ва бунга бевосита аълоқадор бўлган бошқа қўлланмалар фойдаланилади. Дидактик ўйин жараёнида шундай ҳолатлар ҳам тез-тез бўлиб турадики болалардаги энг яхши кайфият бирдан шўхлик, нотинчлик ва интизомсизлик билан ҳам алмашиб қолади. Бундай пайтларда ўқитувчи айрим болаларга танбех беришга мажбур бўлади ва бу бошқарнинг ўйин кайфиятини шубҳасиз туширади. Агар шундай вазият содир бўлса ҳам ўйин қоидаси билан бирга қўшиб тушунтирса методик жиҳатдан тўғри бўлади.
Демак, ўқув жараёнида олиб бориладиган машғулотларда биз фақат оғзаки усул билан тушунтириш билан кифояланмасдан, барча турдаги ўқув ахборотларидан ҳам фойдаланишимиз зарур. Булар сонли ва ёзма кўринишда, овозли ва тасвирий кўринишда, хажмий ва ҳаракатли кўринишда, электрон ва бошқа кўрнишларда бўлиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда биз ҳар бир дидактик ўйин ва воситанинг имкониятларини билиб олсак, уларнинг қай биридан қайси вазифани, қандай амалга оширишда фойдаланиш самаралироқ эканини билиб оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |