Гуруҳ аъзоларидан бири хонадан чиқиб туради. Қолганлардан бирини
«лидер»ни танлашади. Қолган иштирокчиларнинг вазифаси: лидер муайян ҳаракатларни бажарганда улар ҳам бу ҳаракатларни такрорлаши керак. Хонадан чиқариб юборилган иштирокчини хонага таклиф
қиладилар, унинг вазифаси: «лидер» кимлигини аниқлаши керак. Агар тўғри топса, лидер билан ўрин алмашади.
“Дўстона ҳазил”
Мақсад: бир-бирига нисбатан ижобий установкаларни яратишни шакллантириш.Иштирокчилар гуруҳ аъзоларини қувноқ расмларда ифодалайдилар.Сарфланадиган вақт: 15 дақиқа.
“Илтимос”
Мақсад: ўз илтимосини билдириш кўникмасини шакллантириш.
Иштирокчилар жуфтликларга бўлиниб бир-бирларидан оригиналлик, топқирлик, устиворлик ва хушмуомалалик билан бирон нарсани илтимос қиладилар.Сарфланадиган вақт: 15 дақиқа.
ГУРУҲНИ ЖИПСЛАШТИРИШ УЧУН ЎЙИНЛАР
“Карниз”
Машқнинг мақсади: Ўқувчилар жамоасида ҳамкорлик, бир- бирига нисбатан очиқлик, ўзаро ёрдам, қўллаб-қувватлашни мустаҳкамлаш.
Гуруҳ иштирокчилари бир-бирини орқасидан елкаларига тегиб ўтиради. Психолог бўр билан чизиқ чизади ва шундай ёзади: ”Бу чизиқ кўп қаватли уйнинг карнизи, туфлингиз бу карниздан чети, гуруҳимиздан бир киши” ҳоҳишига кўра пастга тушиб карниз бўйлаб утириши зарур. Гуруҳнинг вазифаси унга ёрдамлашишдир қисқа гаплашиш, жисмоний алоқа туридаги қўллаб-қувватлашлар рухсат этилади. Муҳими карниздан ўтиш.
Бундай ўйин машқни бажарган иштирокчи ўз таассуротлари ҳақида фикр алмашади: йўлнинг қайси қисмида қўллаб-қувватланишни сезди, қаерда ўйин вазифасини бажариш қийин бўлди. Гуруҳ иштирокчиларига нима учун қўллаб-қувватлаш муваффақиятли чиққани, бошқа гал нима учун самарасиз бўлганлиги ҳақида фикр алмашдилар.
“Орзулар” (20 дақиқа)
Мақсад: бирдамлик ва ўзаро тушунишни ривожлантириш: болалар ўртасида ўзаро ишонч муҳитини яратиш, гуруҳни жипслаштириш.
Материаллар: қоғоз ва маркерлар.
Психолог болаларга бир неча дақиқа ичида келажагини қандай тасаввур қилиши ҳақида ўйлашни таклиф қилади. Психолог намуна сифатида ўзининг орзулари ҳақида гапириб беради, ҳатто қоғозда ёзиб кўрсатиши мумкин. Кейин ҳар бир бола 3 та аниқ ёрдам бера оладиган нарса, ҳаракат, одамларни ёзади ҳамда 3 та унга орзусини амалга оширишга ҳалақит берадиган нарсани ва орзусини амалга ошириш учун нима қилиш кераклигини кўрсатиш лозим.
Изоҳ: агар орзуларни айтишга ижодий ёндашилса, бу машқ жуда яхши ўтади. Агар болалар орзуларни гапириб беришга ёки чизишга қийналсалар, бу ҳақида саҳна кўринишида орзуларини намойиш этишлари мумкин. Болаларнинг ўзлари орзуларини қандай намойиш қилишларини ўйлаб кўрсинлар. Ижодий ёндашув асосида намойиш этиш оғзаки ёки ёзма равишдагидан жонли чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |