Республика бўйича ёнғинлар содир бўлиши ва уларда кўриладиган зарарлар тўғрисида статистик маълумотлар тахрири



Download 0,95 Mb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#201577
  1   2   3
Bog'liq
respublika boyicha yonginlar sodir b


“Республика бўйича ёнғинлар содир бўлиши ва уларда кўриладиган зарарлар тўғрисида статистик маълумотлар тахрири”
Ушбу Низомнинг асосий мақсади ва вазифалари
Ушбу Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхатини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади.
Ушбу Низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар
Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришлари юзасидан давлат ёнғин назорати органлари томонидан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда
амалга ошириладиган назорат шакли
ва аниқланган қоида бузишларни
бартараф этиш ва (ёки)уларнинг
олдини олиш чораларини кўриш
Ёзма кўрсатма — ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан қурилаётган корхоналар ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;
объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;
Тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактик кўриги — кейинчалик тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати давлат ёнғин назорати органларининг фаолиятига методик раҳбарлик қилишни, уни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминлайди
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади
Давлат ёнғин назорати органлари ва уларнинг мансабдор шахслари назорат бўйича функцияларни амалга оширишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар мавжуд бўлган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда норматив ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қиладилар
Давлат ёнғин назорати органлари белгиланган намунадаги ўз номи ёзилган муҳрлар, штамплар ва бланкаларга эга бўладилар

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish