Ключевые слова:
Безопасность дорожного движения, сервер, Weб-
интерфейс, трафик, биллинг, общественный транспорт, IP протокол, протокол
NetFlow, межсетевой экран, сенсор, коллектор, анализатор,
Интернет-сеть,
видеонаблюдение, автомобиль.
Keywords:
Road safety, server, Web interface, traffic, billing, public transport, IP
protocol, NetFlow protocol, firewall, sensor, collector, analyzer, Internet network,
video control, car.
Глобал компьютер тармоқларининг жадал ривожланиши ҳамда янги
қидирув ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларининг пайдо бўлиши шахс ва
ҳар хил ташкилотларнинг Интернетга бўлган қизиқишини оширди. Ҳозирги
кунда кўпчилик доимий иш фаолиятида, масофадаги офислар билан алоқа
боғлашда ѐки бир қатор хизматлардан фойдаланиш учун Интернетдан кенг
фойдаланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида Интернет тармоғига улашда
ички тармоқ хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Бунда тармоқ администраторига бир қанча вазифалар юклатилади. Йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати ходимлари глобал тармоқдан назоратиз ва чекланмаган
миқдорда фойдаланиши ташкилотга иқтисодий томондан зиѐн келтиришидан
ташқари, ундаги конфиденциал маълумотларга нисбатан хавфларни келтириб
чиқариши мумкин. Шу нуқтаи-назардан глобал тармоқдан фойдаланишда баъзи
чекловлар ва назорат ўрнатиш зарурияти келиб чиқади.
Умумий тармоқда трафикни ҳисоблаш тармоқ тузилмасидан келиб чиқиб
икки босқичда бўлиши мумкин:
1.
Провайдер ва ташкилот (клиент) ўртасида;
2.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ундаги бўлимлар ѐки бевосита
охирги фойдаланувчилар ўртасида;
566
Провайдер ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўртасида трафикни
ҳисоблаш провайдер томондан олиб борилади ва одатда бу ―биллинг‖ тизими
дейилади. Биллинг тизимининг оддий трафикни ҳисоблаш тизимларидан фарқи
шундаки, ―биллинг‖ тизимлари трафикни ҳисоблашдан ташқари сарфланган
харажатлар ва бошқа ҳисоб-китобларни ўз ичига олиши мумкин, яъни
кўрсатилган хизматга қараб мижоз тўловларни амалга ошириши учун. Бундай
турдаги дастурий таъминотлар ―Ҳисоблашларнинг автоматлаштирилган тизими‖
деб номланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ички трафикни ҳисоблаш
администратор томонидан олиб борилиб ундан асосий мақсад ички
фойдаланувчилар трафигини таҳлил қилиш, тармоғга бўладиган хавфларни
олдини олиш ва уларни назорат қилиб туришдан иборат.
Aсосий қисм:
Умумий ҳолатда, Интернет тармоғига уланиш структураси
қуйидаги ташкил етувчилардан иборат, унинг схематик кўриниши 1-расмда
келтирилган:
Ташқи ресурслар – Интернет тармоғи, администратор назорат қилаѐтган
тармоққа тегишли бўлмаган барча сайтлар, серверлар, адресслар ва бошқалар.
Рухсат қурилмалари – маршрутизатор (аппарат, ѐки ШК асосида),
коммутатор, VPN-сервер ѐки концентратор.
Ички ресурслар – тармоқда иш фаолиятини назорат қилиниши ва рўйхатга
олиниши зарур бўлган компьютерлар, тармоқости абонентлар.
Рўйхатга олиш ѐки бошқариш сервери – махсус дастурий таъминот
ишлайдиган қурилма, дастурий маршрутизатор билан функционал бирлаштириш
мумкин.
567
Do'stlaringiz bilan baham: |